Microsoft Word tex jar10. doc


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/36
Sana07.08.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1665618
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36
Bog'liq
2- амалийот

қўйиладиган хатолик дейилади. Хатолик миқдори ўлчашлар олиб борилаётган 
ташқи муҳитга (атроф муҳит ҳарорати, атмосфера босими, тебраниш ва 


10
бошқаларга) боғлиқ бўлгани сабабли асосий ва қўшимча хатоликлар тушунчалари 
киритилади. 
Ўлчаш асбоби учун техник шароитлар имкон берган, махсус яратилган 
нормал иш шароитида йўл қўйилган хато асосий хатолик дейилади. Атроф-
муҳитинг нормал ҳолати деб 20°С ҳарорат ва 101325 Н/м
2
(760 мм сим. уст) 
атмосфера босими қабул қилинган. Ташқи шароит ўзгаришининг асбобларга 
бўлган таъсиридан келиб чиққан хато қўшимча хатоликдир. Ўлчов 
асбобларининг сифати уларнинг хатоликларидан ташқари асбоблар вариацияси
сезгирлиги ва сезгирлик чегараси билан характерланади. 
Бир катталикни кўп марта такрорий ўлчашлар натижасида асбоб 
кўрсатишлари орасидаги энг катта фарқ ўлчов асбобининг вариацияси дейилади. 
Вариация ўлчанаётган катталикни маълум бир миқдоргача аста-секин ошириб ва 
камайтириб аниқланади. Вариация ўлчов асбобининг механизми, оралиқлари, 
гистерезиси ва бошқа қисмлардаги ишқаланиши сабабли келиб чиқади. Вариация 
(V) ўлчов асбоби шкаласи максимал қийматининг фоизи ҳисобида ифодаланиб, 
асосий йўл қўйиладиган хатолик қийматидан ошиб кетмаслиги лозим: 
%
100
min
max



=
N
N
N
V
(1.11) 
бу ерда, ∆N' — асбоб кўрсатишидаги энг катта фарқ; N
max 
ва N
min
 —асбоб шкаласининг юқори ва қуйи 
қийматларн. 
Асбоб кўрсатишининг аниқлигига унинг сезгирлиги хам катта таъсир 
қилади. Асбоб стрелкаси чизиқли ёки бурчак силжишининг у силжишни хосил 
қилган физик катталик ўзгаришига нисбати асбобнинг сезгирлиги дейилади: 
Q
n
S


=
(1.12) 
бу ерда, S — асбобнинг сезгирлиги; ∆
n
 — стрелка силжишининг ўзгариши; ∆Q — ўлчанаётган 
катталикнинг ўзгариши. 
Сезгирлиги юқори бўлган асбоблар асосан аниқ ўлчашлар учун 
ишлатилади. 
Ўлчанаётган катталик қийматининг асбоб кўрсатишига таъсир қила 
оладиган энг кичик ўзгариши сезгирлик чегараси дейилади. 
Шкала ва стрелкага эга бўлган асбоблар учун асбобнинг сезгирлигига 
тескари бўлган катталик шкала бўлинмаси қиймати дейилади: 
n
Q
C


=
(1.13) 
бу ерда, С—шкала бўлинмасининг қиймати. 
Иккита ёнма-ён белги (штрих ёки нукталар) орасидаги фарқ — шкала 
бўлинмаси дейилади. Шкала бўлинмасининг қиймати стрелкани бир бўлинмага 
силжитган катталик қийматининг ўзгаришини характерлайди. 
Баъзан катталикнинг хақиқий қийматини топиш учун асбоб кўрсатишини 
тузатиш коэффициенти К га кўпайтирилади: 
к
x
X
k
X

=
(1.14) 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling