Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
142
Аскар боши билан чиқ, имосини берди. 
Мен узун даҳлиз бўйлаб йўл олдим. 
Кетимдан келмиш аскар оғзи бурнидан кафтини олди. Бурчакда турмиш сатилга энкайди. 
Томоғини чангаллаб-чангаллаб ўқчиди. 
— Уҳ, туф, уҳ! — дея ўқчиди. — Энам-ай, ай, энам-ай!.. 
— Ўрганиб кетасиз-ўрганиб кетасиз! — дея далда бердим. 
Аскар аччиқ билан елкамдан туртди. 
— Юр, сендан сўраяпманми, юр! — деди. Мен бир қалқиб йўл олдим. 

Қорағилоф эшикдан ичкариладим. 
Иван Иванович қулоғидан телефондаста олди. 
Шаҳодат бармоғи билан жой буюрди. 
Мен буюрилмиш жой чўкдим. 
Иван Иванович пўлатсандиқдан бир жузгир олди. Жузгир варақлаб-варақлаб қаради. 
— Деҳқонқул Ақрабович, — деди. — Сиз порахўрлар билан ош-қатиқ бўлиб келдингиз. Сиз 
текинхўрлар билан олди-берди қилиб келдингаз. Бор айбингиз шу. Бу эса, айб саналмайди. Шу 
боис, мен бир-иккита савол бераман.. Сиз эса, саволларимга лўнда-лўнда жавоб берасиз — 
бўлди! Қанчалик ҳаққоний жавоб берасиз — шунчалик тез озод бўласиз! Келишдикми? 
Серқуёш Ўзбекистонда пахта хом ашёсини «оқ олтин» дейдилар-а? Ўзбек халқи ғоят зукко халқ 
— топиб айтади! Ана шу серқуёш Ўзбекистонда «оқ олтин» терими бошланди! Тез-тез жавоб 
берасиз — ана шу «оқ олтин» қўйнига етиб борасиз! 
— Сўранг-сўранг, — дея бош ирғадим. 
— Хў-ўш, биринчи сўров: ўртоқ Жамолиддинов, раисингизни олтинларини қаерга кўмиб 
эдингиз? 
Ўйладим-ўйладим — ўйлаб ўйимга етолмадим. 
— Ўйнаб қўяй, сўровингиздан, — дедим. — Қандайчикин олтинни айтаяпсиз? 
— Қандайчикин бўларди — Мурунтов олтини-да. 
— Олтин сариқ бўлади, деб эшитиб эдим. Аммо-лекин олтинни ўзини кўрганим йўқ. 
— Мумкин, кўрмаган бўлишингиз мумкин. Чунки раисингиз олтинларни очиқча бермайди-
да. Раисингиз... манавиларни кўмиб ташла... деб бирор нима бериб эдими? Ана шуни қаерга 
кўмиб эдингиз? 
— Ўйнаб қўяй-ўйнаб қўяй, раис қаерда — мен қаерда? Раис одам менга бир нима 
берармиди? 
— Беради! Ўзидан холис яшириб сақлаш учун беради! Ўртоқ Жамолиддинов, сиз ана шу 
олтин кўммангиз қаердалигини айтсангиз бўлди — сизга жавоб бериб юбораман! 
— Менда олтин кўмма нима қилади, катта? 
— Олдин айтинг: раисингиз олтинларни сандиққа солиб бериб эдими ё бидонга солиб бериб 
эдими? 
— Ўйнаб қўяй, гапларингиздан, ўйнаб қўяй. Бидонга олтин соладиларми? Бидонга сув 
соладилар! 
Иван Иванович олдимга бир рўзнома олиб келди. Рўзнома номини кўз-кўз этди. 
— Кўраяпсизми, ўртоқ Жамолиддинов? — деди. — «Собеседник» рўзномаси. Бутун дунё 
ўқийди! Энди, «Собеседник» ичини қараймиз! 
Иван Иванович рўзномани ёйди. 
Рўзнома қўшалоқ бетида уюм-уюм олтин тангалар суврати бўлди. Уюм-уюм олтин узуклар 
билан олтин сирғалар суврати бўлди. Қат-қат юз сўмлик билан қат-қат эллик сўмликлар суврати 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling