Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
141
Бароққош катта бетимдан кўз олмади — бир чапимдан қаради, бир ўнгимдан қаради. 
— Кўп қараб ётманг, — дедим. — Бетим пес эмас.
Бароққош катта тағин бош ирғади. 
— А?.. — деди. — Бўлади, ҳаётда шундай дард бўлади... Аммо юқумли саналмайди... 
— Эллик даража жазирамада кетмон чопамиз, ана шундан, — дедим. 
— Ия! — дея ҳайронланди бароққош. — Унда нега юзингиз бир текис қора эмас? 
— Саратон маҳали далада кўз очиб бўлмайди. Кўзимизни қисиб-қисиб кетмон чопа берамиз. 
— Ҳа-а? Мен бошқа хаёлга борибман... 
— Бари кўргилик кун билан кетмондан. 
— Бўлди-бўлди, тушундим. Хў-ўш, унда, танишиб қўяйлик: мен Иван Иванович Иванов 
бўламан. «Ўзбеклар иши» билан шуғулланаман. 
Тўрда баҳайбат пўлатсандиқ бўлди. Сандиқ узра супрадай қизил байроқ ёйилиб турди. 
Бароққош боши узра ўртоқ Ленин кулиб-кулиб қараб турди, 
Ўнг тарафда Дзержинский қаҳрланиб-қаҳрланиб қараб турди. 
Бароққош сўрай берди — мен айта бердим. Айтувларим хатга туша берди. 
Бароққош хат қараб хаёл суриб қолди. 
— Энди бўлди-а? — дедим. — Ўзиям, етти пуштимгачайин сўраб олдингиз. Энди мен 
кетайин. 
— Қаёққа кетасиз? 
— Қаёққа бўларди — уйимга-да. Биринчи терим бошланди. Мен бўлса, буёқларда юрибман. 
Аслида теримчиларга қўй сўйиб беришим лозим эди. Оғзига етар бўлади, оғзига етмас бўлади, 
сўкади-да. Ўл-а, машъал бригадир бўлмай, дейди-да. Гап раисимиз қулоғига етса, ундан-да 
ёмон. 
Бароққош лаблари бурчида кулди. 
Жамолиддинов, Жамолиддинов! — дея кулди. — Деҳқонқул Ақрабович, Деҳқонқул 
Ақрабович! Раисингиз шу ерда! 
— Шу ерда? 
— Ҳа-да. Сиз билан бир тайёрада келди. 
— Эб-е?.. Ўйнаб қўяй-ўйнаб қўяй, қаерда-қаерда? 
— Сиз билан қабатма-қабат ётибди. Хў-ўш, қалай жойлашдингиз, маъқулми? 
— Сиз биласиз-да, мен не билайин? 
— Ишқилиб, озодагинами? 
— Озода? Бутифос иси анқиб ётибди. Чидаб бўлмайди. 
— Энди, чидайсиз-да, Деҳқонқул Ақрабович. Биламан, бутифос ҳиди анқиб туради, 
биламан. У жойлар бир вақтлар заҳарли дорилар сақланадиган омборхона эди. У жойларга 
кириб бўлмас эди. Иложимиз қанча, «ўзбеклар иши» учун фойдаланар бўлдик. 
— Кимлар учун? 
— «Ўзбеклар иши» учун. Заҳарли дори омборда ўзбекдан бошқа халқ чидай олмайди-да. 
Чунки ўзбек халқи йил ўн икки ой далада заҳарли дори сепиб ишлайди-да. Йил ўн икки ой 
заҳарли дори ҳидлаб яшайди-да. Шу сабабли ўзбек халқини заҳарли дори омборига 
жойлаштирдик. Чиниққан халқ-да, чиниққан. 

Кундузлари захда ўтириб турдим. 
Кечалари тошдевор тўнтариб қулфланмиш камбардан-камбар тахтани тушириб ётдим. 
Бутифос иси димоғим ботмади. Даламда ётмишдайин осойишта ёта бердим. 
Дарвозани даранглатиб очмиш аскар бутифосдан афт бурди. Кафт билан оғиз-бурун ёпди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling