Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
149
сачради .«Душман» қонини лабларим билан ялаб-ялаб олдим. Бай-бай-бай, жануб қони шундай 
қайноқ бўлади, шундай қайноқ бўлади!.. 
Танамда қалтироқ қўзғалди. Бор эс-ҳушим жунбишга келди. Тилим каловланиб-каловланиб 
қолди. 
— Мен... мен «душман» эмасман, — дедим. — Қўша-қўша орден-нишонларимиз бор. 
Уктабр ордени, Меҳнат Қизил Байроқ ордени... 
— Демак, лайча экансан-да, чурбан? Зиндонда орден-нишондорларни лайча, дейди. 
—Лайчалардан зиндонбандлар жирканади, чурбан. Асло орден-нишондорман, дема — таёқ 
еб ўласан! 
— Тавба қилдим, менда орден-нишон йўқ, тавба қилдим! — дея талвасада қолдим. — 
Орден-нишон теримчи энамизда бор. 
— Барибир! Орден-нишон отини айта кўрма — ўлиб кетасан! 
— Мана, мен — Шўро Иттифоқи Қаҳрамониман, ҳа, Шўро Иттифоқи Қаҳрамони! 
Ишонмаяпсанми? Ана, «Садист»дан сўра. 
— Чин, «Сокол» Шўро Иттифоқи Қаҳрамони. Қандаҳорни биласан-а? «Сокол» ана шу 
Қандаҳорни кунпаякун этишда қатнашди. Қандаҳорни мисоли иккинчи Сталинград этди! 
Қандаҳорни кунпаякун этишда кўрсатган жасорати учун Шўро Иттифоқи Қаҳрамони бўлди. 
— Ана, эшитдингми, чурбан? Мени Афғонда «Сокол» дейишар эди —«Сокол!» 
— Қуллуқ, «Сокол»бой, қуллуқ. 
— Мен умримда чеккан эмас эдим, мен умримда ичган эмас эдим. Ана шу Афғонда ўрганиб 
келдим. Иттифоққа келсам — бариёқ қуп-қуруқ! Нимага бундай, дедим. Ичкиликка қарши 
кураш бошланди, деди. Бу аҳмоқчилик кимдан чиқди, дедим. Марказий Қўмита котиби 
Лигачёвдан, деди. Қаерда ўша Лигачёв — ҳозир бўғиб ўлдираман, дедим. Лигачёвга қўлинг 
етмайди — Лигачёв Кремлда, деди. Унда ароқдан бер — мен Афғонда қон кечиб келдим, дедим. 
Ароқ йўқ, деди. Бир шишагина ароқ қидириб шаҳар кездим! Барида шу гап бўлди! Мен ким, 
дайди ит ким — билиб бўлмади! Охири бир дўкончи ёқасидан олдим. Мен номи улуғ, супраси 
қуруқ Шўро Иттифоқи учун жон олиб, жон бердим — бир шишагина ароқ бер, дедим. Дўкончи 
мелиса чақирди. Иккита мишиқи мелиса келиб, қўлларимни қайирди. Таёқчаси билан калламга 
урди. Урма мени, дедим-да — бировини ариққа отиб юбордим. Кейин билсам — ўлиб қолибди. 
14 
— Шу кўргиликларни кўришимни билсам эдим — Афғондан қайтиб келмас эдим. Афғон 
қириб юра берар эдим. 
— Бўлмади— Горбачёв қайтариб келди. Горбачёв бўлмаса эди — «душман»ларни битта 
қуймай қириб ташлар эдим. 
— Кейин, Афғонистон ҳам ўзимизники бўлиб қолар эди. 
— Ҳалиям ўзимизники. Ана, 1973 йилда Муҳаммад Довуд қўли билан Зоҳир Шоҳни тахтдан 
қулатиб, икки юз йиллик Афғонистон шоҳлигига барҳам бердик. Муҳаммад Довуд гапимизга 
кирмай бериб эди — 1978 йилда бир кечада йўқ қилдик. Тахтнн Нурмуҳаммад Тараққийга олиб 
бердик! 
— Ҳафизулла Амин гапимизга кирмай бериб эди — 1979 йилда ўлдириб юбордик! Тахтга 
Бабрак Кармални олиб келиб қўйдик. 
— Бабрак Кармал Масков ўтир деса ўтирмади, тур деса — турмади. Аммо Кармални аядик. 
1986 йилда Иттифоққа олиб келдик. Бир кулбага назарбанди этдик. Кармал худо бехабар 
назарбанди бўлиб ёта берди. 
— Тахтга Нажибуллони қўйдик, де. 
— Нажибулло Масковга содиқ ишлаяпти. Нажибулло вафодор лайча экан. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling