Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
151
кўзимга аёл бўлиб кўринади, аёл! Тарёк — муҳаббат, чурбан, тарёк — муҳаббат! Мана, Шўро 
Иттифоқи учун «душман»ларни чумчуқдай қирдим, чумчуқдай! Эвазига нима кўрдим? Мана 
оқибати, чурбан, мана! Энди... энди одам ўлдирсам дейман, чурбан, одам ўлдирсам дейман! 
Қонсирайман, чурбан, қонсирайман! Одам ўлдиришдан завқ оламан, чурбан, одам ўлдиришдан 
завқ оламан! Аёллар билан ётишдан кўра — одам ўлдиришдан роҳат оламан, чурбан, одам 
ўлдиришдан роҳат оламан! Одам ўлдиришни соғинаман, чурбан, одам ўлдиришни соғинаман! 
Одам суюкли аёлини қандай соғинади — мен одам ўлдиришни ана шундай соғинаман! 
Тўшакдаги қип-яланғоч аёлни кўриб қандай роҳатлансам — ўз қурбонимни кўриб ана шундай 
роҳатланаман, чурбан!.. 
«Сокол» билан «Садист» уст-бошларини суғуриб-суғуриб отди. 
«Сокол» билан «Садист»ни тарёк хумори тутди! Мен бир сесканиб олдим. Кўзларимни бот-
бот юмиб очдим. 
«Садист» елкаларида игна билан битилмиш капитан унвонли погон бўлди. Кўкракларида 
Ўроқ ва Болға битиги бўлди. 
«Сокол» кўкракларида бармоқдай-бармоқдай ҳарфли «КПСС» битиги бўлди. 
— Кўраяпсанми, чурбан? — деди «Сокол». — Биз мана шу тўрт ҳарфдан иборат «КПСС» 
учун кўкрагимизни қалқон этиб эдик. Кўкракларимиз ана шу «КПСС» қурбони бўлди!.. 
17 
Ойлаб йўқламадилар-йўқламадилар — тағин ҳайдаб бордилар. 
— Серқуёш Баранистондан саломлар бўлсин! — деди Иван Иванович. — Қаршига бориб 
келдим. Сенларни терговчиларинг ҳам баран-е! Маҳаллий баранларни ишимизга 
аралаштирмайлик-аралаштирмайлик, дедим. Йўқ, миллий урф-одатларни билади, дедилар, 
ўзбекчиликни билади, дедилар. Хулласи калом, орамизга Бахтиёр Абдураҳимов деган бир баран 
терговчини тиқдилар. Қашқадарё вилояти биринчи котиби Ғоиповни қўлга олмоқчи бўлдим. 
Қўлга олар одам пешонасига шартта тўппонча тирайди — қўлга олади-қўяди-да! Абдураҳимов 
бўлса — нуқул қўлини кўксига қўяди, нуқул теварак-бошга салом беради! Майли, ўзбекчилик... 
баранчилик бўлса — баранчилик-да, дедим. Индамай эргашиб бора бердим. Ичкари кирсам — 
Ғоипов тўрда наҳор нонуштаси еб-ичиб ўтирибди. Дастурхонини нонушта дастурхониям деб 
бўлмайди. Мундайроқ тўй дастурхони деса бўлади. Ғоипов бизниям чойга чақирди. Майли, 
баранчилик бўлса — баранчилик-да, дедим-да, бир пиёла чой ичдим. Кейин, Ғоиповни 
прокуратурага марҳамат этдим. «Бир-иккита саволларим бор», дедим. «Шу ерда сўраса 
бўлмайдими», деди Ғоипов. «Йўқ, идора яхши», дедим. Ғоипов «хўп-хўп», дея ичкарилади. 
Аёлига кийимларини олиб келишни буюрди. Аёли Ғоиповнинг Социалистик Меҳнат 
Қаҳрамони Юлдузлик камзулини олиб кирди. Шунда, ичкаридан йиғи эшитилди. Ҳадаҳалаб 
бордим. Қарасам — Ғоиповнинг томоғидан шариллаб-шариллаб қон отилаяпти! Оппоқ 
кўйлаклари қип-қизил қон! Ғоипов қўлини қорнига узатади — етмайди, тағин узатади — 
етмайди! Нимага узатаяпти десам — Ғоипов шу кунларда кўричагини олдирибди экан. Ғоипов 
ана шу тикиғли кўричагига қўлини ти-қиб — йиртиб ташламоқчи бўлибди! Ғоипов бизга қараб 
шундай бақирди-шундай бақирди! Оғриқ зўридан бақирмади — нафрат билан бақирди, нафрат 
билан! «Мустамлакачилар! Сенлардан қачон халос бўламиз!»— деди. Абдураҳимовга-ку, 
қутуриб бақирди. «йўқол, ўзбекнинг хоини, йўқол!» деди. Шу билан... ўлиб қолди! Кимдан пул 
олди, кимдан олтин олди — билиб бўлмади! Барибир билиб оламан! Ғоиповнинг саккизта бола-
бақраси билан уруғ-аймоғини олиб келиб қамадим! Ана шу саккизтадан бири бўлмаса, бири 
айтиб беради! Ана, ўзбекчиликка риоя этиш оқибати! Ўзбекчилик — баранчилик! Бўлди — 
энди Сталин, Вишинскийлар йўли билан ушлайман! Сени ушлаб келдилар-у — ана шундай 
ушлайман! 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling