Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
159 Мен оғзимни каппа-каппа очдим. Ҳир-ҳир этдим. «Сокол» қўлрўмол билан тезак олди. Мисоли палов ошатмишдайин-палов ошатмишдайин оғзим солди. Мен ютинмадим— тезагимнн оғзимда ушлаб турдим. «Садист» бошимни чайқаб-чайқаб олди. «Садист» бошимни силтаб-силтаб олди. Мен шунда-да ютинмадим! «Сокол» ичимга созлаб-созлаб кўрмушт урди! Ичим шилқ этди! Ичим тортди—тезагимни тортиб олди... — Ош бўлсин! — деди «Садист». — Ош бўлсин! — деди «Сокол». — Ўқчияпти... туйилиб қолди-ёв! — Туйилиб қолса... тўқсон беш чой ичирамиз-да! «Садист» тувакдан бир ҳовуч сийдик олди. Оғзимдан сийдик қуйди... — Ош бўлсин! 26 — Бир йилдан ошди! — деди Иван Иванович. — Африка ола эшагидай оёқ тираб ётишингга ҳам бир йилдан ошди! Ёта бер, қайсар эшак бўлиб ёта бер! Ана шундай ўласан-кетасан! — Бировга ўлим тиламанг. Ажали етган ўлади. — Ўласан! Бекордан-бекор ўласан! Хўш, ўлсанг — сен баранни ким йўқлайди! Йўқлайдиган йўлбошчинг қолмади! Мана, қулоқ сол: раисинг Ботиров зиндонда ётибди. Ижроқўм раисинг Холиқулов зиндонда ўз томирини ўзи кесиб ўлди! Туманинг фирқа қўмитаси биринчи котиби Мирзабоев зиндон иккинчи қаватидан ўзини ўзи ташлаб ўлди! Вилоятинг ижроқўми раиси Бекназаров зиндонда ўз жонига ўзи қасд этиб ўлди! Вилоятинг фирқа қўмитаси биринчи котиби Каримов зиндонда ётибди. Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Яҳёев зиндонда ётибди. Ўзбекистон Бош Прокурори Бўрихўжаев зиндонда ётибди. Ўзбекистон Бош Вазири Худойбердиев зиндонда ётибди, Ўзбекистон Жумҳурияти Қўмитаси биринчи котиби Усмонхўжаев эиндонда ётибди! Ана, раисингдан тортиб пошшонггача зиндонда ётибди! Бор бошпаноҳинг зиндонда ётибди! Хўш, энди сени ким йўқлайди? «Чин, чин, — дея ўйлаб қолдим. — Раисимиздан тортиб, пошшомизгачайин зиндонда ётибди-я!» — Зиндонимда йигирма беш минг бўлдиларинг — йигирма беш минг! Бари зиндонбандларим — Йўлчи Юлдуз зиндонбандлар! Зиндонимда тўртта Марказқўм котиби ётибди — Усмонхўжаев, Айтмуродов, Салимов, Абдуллаева! Зиндонимда йигирмата генерал ётибди! Генерал Яҳёев... Дунёда генерал зоти тўлиб ётибди, баран. Лекин ўзбек Яҳёевдайи камдан-кам топилади. Ўзбек Яҳёевдан Масков генераллари ҳам сабоқ олар эди. Масков генералларидан битта Шчелоковни ўзбек Яҳёев билан ёнма-ён қўйса бўлар эди. Бошқа генераллар ўзбек Яҳёев олдидан ўта берсин эди. Ана шу Яҳёевдай йигирмата генералинг зиндонимда ётибди! Зиндонимда саккизта вилоят котиби ётибди. Зиндонимда ўнта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони ётибди! Ўнта Социалистик Меҳнат Қаҳрамониям Ўзбекистон юлдузлари! Жами йигирма беш минг йўлчи Юлдузинг зиндонимда ётибди! Иван Иванович зўрма-зўраки илжайди. — Йўлчи юлдузларингни бола-чақаси-ю, қариндош-уруғлариям зиндонимда ётибди! — дея илжайди. — Пошшонг Усмонхўжаевни йигирма учта бола-чақаси билан қариндош-уруғи ётибди! Биласанми пошшонг Усмонхўжаевни зиндонбанд этиш учун ким қўл қўйди? СССР Олий Совети Президиуми раиси ўртоқ Громико қўл қўйди, Громико! Хў-ўш... Каримовни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling