Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
23 Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 157 — Далилингиз бордир-да: раисимизни қулф-калит этиб ўтирибсиз? — Бўлади, далил бўлади! — Унда, мени беёзиқдан-беёзиқ банди этманг-да? Мен бола-бақрам олдига борайин-да? — Йўқ! Мен Иван Ивановичман! Ўзларингни ўз қўлларинг билан йўқ қиламан! Бировингни кўзингни бировингга ўйдираман! Бировингни каллангни бировингга едираман! Бировингни жонингни биройингга олдираман! Ўзим эса — пок-покиза бўлиб қоламан! Бу йўл — Иван Иванович Ивановлар йўли! — Худо хайрингизни берсин, беёзиқдан-беёзиқ... — Эшак семирса охурини булғайди, дейдилар! Сен баранлар мазахўрак бўлиб қолдинг, мазахўрак! Сен баранлар қорнинг тўйиб қолди! Шундай кета берсаларинг — қанжиқ итдай болалаб бора берасанлар! Ана, кўз очиб юмгунча йигирма миллиён бўлдиларинг! Йигирма миллиён халқ-а! Сен боқимандаларга нонни қаердан топамиз! Йўқ, биз йигирма миллиён боқимандани боқмаймиз! Балиқ бошидан сасийди, бошидан! Йигирма миллиённи бош- бошлиқларингдан бошлаб камайтирамиз! Бош-бошларингдан бошлаб камайтирамиз! Ўз-ўзидан кўнглим озди. Юрагим беҳол бўлди. Кўзларим тинди. Сув, дейин дедим — ҳолим келмади. Олдимда турмиш пиёла узалдим. Чойқолдиқни оғзим олдим. Иван Иванович қўлимдан пиёлани юлқилаб-юлқилаб олди. — Буёққа ол! — деди. — Сенга ким қўйибди чой ичишни! Оғзимдаги оғзимда қолди, бўғзимдаги бўғзимда қолди. Мен мўл-мўлт қолдим. Иван Иванович бошмалдоғини лунжларимга нуқиб-нуқиб олди. Оғзимда турмиш чой пирқ-пирқ отилди. Томоғимда турмиш чой тиқилиб-тиқилиб қолди. Мен қир-қир йўталдим. Мен кўзларим ёшланиб-ёшланиб йўталдим. Мен Иван Ивановичга мўлт-мўлт боқиб йўталдим. — Ўл, шу кунингга! — деди Иван Иванович. — Иван Иванович Ивановлар пиёласидан чой ичишни сен баранларга ким қўйибди?! Ана шундай йўталиб-йўталиб — Бобомурод Омоновдай ўласан-қоласан! Намунча анграясан? Ҳа, Бобомурод Омонов ўлди! Термиз кетган терговчиларим телефонда айтиб берди. Омонов ўз ажали билан ўлди, деб ўйлайсанми? Ана шу- да, барансан-да, баран! Омонов ҳам сендай оёқ тираб туриб олиб эди. Нимани сўраса — «Усмонхўжаевга жавоб бераман, Усмонхўжаевга жавоб бераман», деб туриб олиб эди. Охири... олгичини олди! Ўлимичи этиб урдилар! Тепиб-тепиб — музхонага олиб кириб ташладилар! Етмиш яшар чол музхонага бардош берармиди? Ана, ўлди-кетди! Бобомурод Омонов — Социалистик Меҳнат Қаҳрамони эди, Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эди, халқ депутати эди! Сен кимсан?! Итдай ўласан-кетасан! Йўқол, йигирма миллиён баран, йўқол! 24 Юзтубан бўлиб ёта бердим. Шунда, елкамдан тепки едим. Мен бошимни кўтариб қарадим. Бошимда «Садист» билан «Сокол» турди. — Ҳа, чурбан? — деди «Садист», — ўлиб-пўлиб қолмадингми? — Ўлма, қўй, ўлма, — деди «Сокол». — Сен ҳали бизга кераксан. — Нимага миқ этмайсан, гапир. Мен дармоним йўқ, дея бош чайқадим. Ҳовучимни оғзим олиб бордим — сув, ишорасини бердим. — Масала равшан, — деди «Садист». — Бечора чурбан оч. — Ярим кечада қаердан тўқ бўлади, — деди «Сокол». |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling