Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
154 — Умримда бировга-да пора бермадим, бировдан-да пора олмадим. — Биламан, сенга пора берадиган аҳмоқ йўқ, биламан, Лекин сен пора бергансан! — Бировга-да пора бермаганман, деяпман-ку. — Бергансан! — Ўлла ўлайин агар-а, пора берган бўлсам-а! — Бергансан! Сен — раисингга узатасан, раисинг — туманингга узатади, туманинг — вилоятингга узатади, вилоятинг — Марказкомга узатади! — Ўлла ўлайин, бировга пора берган бўлсам-а! — Қатталарга бир нима узатмасанг... қандай қилиб бригадир бўлдинг? — Мен меҳнат қила бердим-меҳнат қила бердим — раисимиз кўтара берди-кўтара берди. — Кечириб қўясан, баран, кечириб қўясан! Ўзбекистон катталари олдин бир нима олади — ана ундан кейин бардор-бардор этади! — Ўлла ўлайин, агар-а... — Унда, қандай қилиб пахта топширишни узлуксиз бажариб келдинг? Узлуксиз-а, узлуксиз! — Мен ерга тер тўка бердим-тер тўка бердим — ер менга ҳосил бера берди-ҳосил бера берди. — Кечириб қўясан, баран, кечириб қўясан! Сен ўзбеклар ерга тер тўкмайсан! Йўқ-йўқ, сен ўзбеклар ерга тер тўкмайсан! Сен ўзбеклар... ергаям пора берасан! Ҳа, сен ўзбеклар ергаям пора берасан! Пахталарингни деярли ярим фоизи қўшиб ёзилган! Ҳа-ҳа, қўшиб ёзилган! Қўшиб ёзиш учун эса — тахи бузилмаган «Ленин»дан узатиш лозим бўлади! Энди айт, раисингга нечта «Ленин» узатдинг? — Ўйнаб қўяй, «Ленин»дан, ўйнаб қўяй! Йўқ «Ленин»ни қаердан оламан? Иван Иванович ҳўппаклаб-ҳўппаклаб қулоқ-чаккам солди. Мен ўтирғичдан жалпиллаб-жалпиллаб учиб тушдим. Ўнг қулоқ-чаккам қизиб-қизиб оғриди. Ўнг қулоқ-чаккам шанғ-шанғ оғриди. Шу кундан эътиборан ўнг қулоғим чиппа-чиппа битди-қолди. 20 — Усмонхўжаевни биласан-а? — деди Иван Иванович. — Эса-чи. У киши пошшомиз бўладилар! — дедим. — Ана шу пошшонг Ўзбекистон булбули бўлиб сайради! Навоий, Бобур... дегич баран шоирлар ғазалларида булбуллар хониш этади-ю? Пошшонг ана шундай булбул бўлиб хониш этди! — Эб-е, у киши-да зиндонбандми, эб-е? — Ҳа-да, зиндонбанд-да! Лекин Усмонхўжаевнинг аёли Элнурини гапга киритиб бўлмади. Элнури ойлаб банди бўлиб ётди. «Эринг Усмонхўжаев тамом бўлди — энди эрингдан кеч», дедим. Қани кечса! Бошига ит кунини солдим! Охири масалани кўндаланг қўйдим: «ё, эрингдан кечасан, ё, жонингдан кечасан», дедим. «Майли, жонимдан кечаман, лекин эримдан кечмайман», деди Элнури. Ана аёл — мана аёл! Айтганда ҳам — юзимга тупуриб-юзимга тупуриб айтди! Юзимга тупурса ҳам майли — барибир Элнурига қойил бўлдим! Ана шундан кейин бутун ўзбек аёлларига қойил бўлдим! Иван Иванович пўлатсандиқдан семиздан-семиз бир жилдтахлам олиб келиб очди. — Хў-ўш, пошшо ҳазратингни Бош Прокуроримиз ўрнибосари ўртоқ Васильев сўроқ қилдилар. Мана, сўроқ варақаси. Қулоқ сол, ана шу сўроқдан пича ўқиб бераман: ВАСИЛЬЕВ: Сиз бир неча бор СССР Бош Прокурори номига арзномалар билан мурожаат этибсиз. Сиз бу арзномаларда қандай йўллар билан пора олиб-пора берганлигингизни баён этибсиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling