Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
146
— Йўқ-йўқ, мен мол-дунё маъносида айтаяпман? 
— Катта, деҳқонда даладан бўлак мол-дунё пишириб ейдими? Деҳқон давлати — ер! 
— Чин, чин. 
— Чин бўлса, чин-да. Деҳқон давлати — ер-да! Мен дераза бет буриб олдим. 
Мен мум тишладим. 
Иван Иванович эжакилаб-эжакилаб сўради. 
Мен мумдан-мум тишладим. 
Иван Иванович қаради-қаради — тоқати тоқ бўлди. Вишш-вишш этди. Бет-бошимлаб 
тупурди. 
— Онағар, баран... — дея вишиллади, Тупурикдан ароқ ҳиди келди. 
Иван Иванович қулочкашлаб-қулочкашлаб чуйдам урди. 
Мен зарбдан ағнаб тушдим. 
— Йўқол, баран, йўқол!! 
«Садист» билан «Сокол» орасида копток бўлиб бориб кела бердим-бориб кела бердим. 
11 
Мен ҳавода бармоқ юрдириб-бармоқ юрдириб олдим. 
— Қоғоз-қалам беринг, — дедим. 
— Қоғоз-қалам? — дея ажабланди Иван Иванович. — Қоғоз-қаламни нима қиласан? 
— Ёзаман. 
— Ёзасан? Кимга ёзасан? 
— Прокурорга ёзаман. 
— Мана, мен прокурор! 
— Йўқ, Бош прокурорга ёзаман. 
— Хўп, қоғоз-қалам бераман. Ёзувингни Бош прокурорга шахсан ўзим олиб бориб бераман. 
Ундан кейин айтасанми? 
Мен йўқ, дея қайта-қайта бош чайқадим. 
— Мен ҳам одамман... — дея минғилладим. Иван Иванович пешонаси тиришди. Иван 
Иванович энсаси қотди. 
— Ким-ким? — деди. — Одамсан? Сен-а? Сен — газандасан! Олтинга ҳирс қўйган 
газандасан! Ўзбеклар — олтинга ҳирс қўйган газандалар! Ана, ўзбеклар кимлар! Олтин — 
аввало илонларни ўзига ром қилади. Илондан кейин, илонсифат халқни ўзига тортади. Илондай 
очкўз халқни ўзига ром қилади. Илондай маккор халқни ўзига ром қилади. Сен ўзбеклар ана 
шундай халқсан! 
Иван Иванович олдида қалашиб-қалашиб ётмиш қоғозларни титди. 
— Даволаримни далиллаб берайми? — деди. — Далиллайман, далиллайман! Мана, Каримов 
иши. Шу иш юзасидан бир гуруҳ терговчиларим билан Бухорони босдим. Қаерда илон бўлса — 
ўша ерга эътибор беринглар, дедим. Олдин, сендай бир баранни топдим. Баран отини Саид дер 
экан. Ана шу Саид баран бизни улкан бир қайрағоч олдига олиб борди. Саид баран ана шу 
қайрағоч остини ковламоқчи бўлди. Шунда, қум узра сени башарангдай бир ола-пес илон бўй 
берди! Илон вишиллади! Илон бўйнини бўқоқ қилди! Илон қоп-қора бошларини адл қилди! 
Илон қонун посбонларини ўз домига тортиш учун шайланди! Аммо қонун посбонлари-да қараб 
турмади, ҳа, қараб турмади! Мен дарҳол билагимдай бир темир олдим. Илон бошларига боплаб 
бир солдим. Домтортар илон бошлари мажақ-мажақ бўлди! Ана шундан кейин Саид баран 
қайрағоч остини ковлади. Қайрағоч остидан олам-жаҳон олтин зеб-зийнатлар топилди! Ана — 
ўзбеклар кимлар! Ўзбеклар қонун посбонларига ана шу илон мисол қрп-қора бошларини 
кўтаради. Ўзбеклар ана шу илон кўзлари билан боқади! Ўзбеклар ана шу илон мисол виш-виш 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling