Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
урушини босиб, тинчлик бериб келаётибман. 
Эрта билан чойни ичиб бўлгандан сўнг отини тайёрлаб, отига миндириб, бек одам қўшиб, 
Жиззахнинг Гаримжўш тоғидан ошириб, сой ичига катта йўлга тушириб қўйибди. 
Тўлғоной қистаб йўл юриб, Янгиқўрғонга бир тушиб ўтиб, Оқтепанинг бозори қизиган 
вақтда, кун оғайин деганда бозорга кириб борибди. Оқтепани айланиб кўриб, қассоблик, ғалла 
бозорларида отлиқ юриб экан, самоварчиликда одамлар гап қилибди. «Бу амирнинг маҳрами 
нимага келиб, от устида ҳамма ерни кўриб юрибди, бир гап бормикан?» 
Қаёққа қараб юрса, одамлар нима воқса эканини билмай, томоша қилиб юрибди, лекин у ҳсч 
кимга, ҳеч нарса гапирмабди. 
Пешин вақтида бозордан қайтибди. «Бу одам қаерга боради» деб, ҳамманинг кўзи бу 
сипоҳида бўлиб юрибди. Бориб-бориб бир Пардавой деганнинг ёмон ҳовлисига кирибди 
Одамлар айтибди: «Бу Пардавой камбағал бир иш қилган экан-да, ҳеч кимдан сўрамай, шуни 
излаб юрган экан-да». 
Тўлғоной ҳовлисига кирган ҳамоно, Пардавой кўриб, кўзи тушгандан, «энди ўлдим» деб, 
сомонхонанинг тўрига кириб, чирик сомонга ўзини кўмиб, «топмай кетар-да» деб, дамини 
чиқармай ётибди. Шунда Тўлғоной: 
— Пардавой уйдами? — деб томнинг олдига етибди. Ён ёқда одамлар қараб турибди. Қари 
энаси бор экан, уйдан чиқиб: 
— Болам, Пардавойда нима ишингиз бор, икки ойча бўлди, Пардавой ўроқчилик, 
машоқчилик қилиб кетди, «бир шум овқатни ўтказаман», деб юргандир, — деб кампир қўрқиб, 
дам-бадам, — нима қиласиз? — деб сўрайверибди. 
Тўлғоной отдан тушибди. Отни ўзи бойлаб, уйга кирмоқчи бўлибди Кампирнинг ҳам хаёли 
кочиб: «Бир бало бўлди, бизга бу кун ҳам кўп эканми?» деб турибди. Тўлғоной бир қозиққа 
камар, қиличларини осиб қўйибди. Сўфибекдан кийган кийимлариникг ҳаммасини ечиб 
ташлабди. 
— Мана мен кимга ўхшайман? — деб сўрабди. Кампир қараса Тўлғоной экан. 
— Тўлғоноймисан? — деб кампир Тўлғонойни багрига босиб, кўришиб эшикка чопиб 
чиқиб: 
— Ҳо Пардавой, Тўлғоной келиб қолди, сипоҳи эмас экан, — дебди. Буни эшитиб: 
«У нега келсин, мени алдаб чақираётгандир. Аёл шундай бўладими, ёнбошида қиличи 
осилганди», деб қулоқ солиб ётибди Онаси бориб, устидан сомонни супуриб ташлаб
Пардавойнинг қўлидан ушлаб: 
— Чиқиб кўр, кетган давлатинг, Тўлғоной келибди, — дебди. 
Ундан кейин Пардавой, онаси билан чиқиб кўрса, бояги от бойлиқли турибди. Кетгандан 
бери қўли ишга бормай юрар экан. Энди Тўлғонойни кўриб, вақти хуш бўлибди. Энаси туриб: 
— Тўлғоной келди, беш-тўрт танга пулинг борми? Бозорга бориб бир нарса харажат қилиб 
келсанг. Камбағалчилик, ҳеч нарсанинг тайини йўқ, — дебди. Камбағалнинг аҳволи бир-бирига 
маълум бўлади. Булар ташвишга тушиб қолганини кўриб, Тўлғоной: 
— Бизнинг отни олиб бориб, ўтишига бозорга сотинг. Ундан кейин пулини харажат 
қилаверинг, — дебди. Бу сўзни эшитиб, Пардавойнинг димоғи чоғ бўлиб, отни миниб, от 
бозорга бориб, ўтишига отни сотибди. Харажат қилиб, уйига келибди. Кўрпа-тўшагига керакли 
нарсаларни ҳам олиб келибди. Ҳамма кам-кўстини созлаб: «Тўлғонойнинг никоҳи ҳаммага 
маълум бўлсин» деб, бир кичикроқ тўй қилиб, беш-ўн одамга ош берибди. 
Шундай қилиб Пардавой билан Тўлғоной мурод-мақсадига етибди. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling