Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
олдига бир даста пул қўйибди. 
Йигит тўрт минг сўм пулни санаб олибди-да, хайр-хўшлашиб кетибди. Ўзича ўйлабди: «Бу 
одамиинг олдига уч марга келдим ва ҳар сафар ҳам кўнглимга сиғган пулни олдим. Лекин 
бирор марта менинг на исмимни, на турар жойимни сўради. Бунчалик сахий, яхши одам 
бўларкан-да. Агар ўлмасам олган ўн минг сўм пулимни бир йўласи устида совғаси билан 
қайтараман, шу нуроний кишига бундан кейин боласидай хизмат қилганим бўлсин...» 
Бир неча дақиқа йўл босгандан кейин яна қўрқа-писа чўнтагига қўлини солибди. Қараса пул 
турганмиш. Севинганидан бозорга борибди-да, бир косибга: 
— Менинг тўрт минг сўм пулим бор, менга бир ҳунар ўргатинг, ҳам ҳунарманд бўлгунимча 
шу пулимни ишлатиб туринг, — дебди. 
Косиб айтибди: 
— Мен сени бошқа бир ҳунармандга берай, лекин пулингни ўзим ишлатай. Бир йилдан 
кейин пулингдан қанча фойда чиқса ҳаммаси ўзингга буюрсин, — деб, косиб йигигни 
гиламдўзга шогирд қилиб берибди. 
Йигит бир йилда гилам тўқишни ўрганибди. Косиб эса йигит берган тўрт минг сўм пулидан 
йигирма беш минг сўм фойда кўрибди. Бир куни йигитни олдига чақириб: 
— Болам, мен сен берган тўрт минг сўмдан йигирма беш минг сўм фойда кўрдим. Сен шу 
пулни ол, — деб йигитга йигирма беш минг сўм пулни берибди. 
Йигит пулнинг ярмини олиб, ярмини косибга қайтарибди-да: 
— Агар, сиз мени гиламдўзга шогирд қилиб бермаганингизда мен ҳунар ўрганмаган 
бўлардим, мен шаҳарнинг энг олдинги гиламдўзларидан бириман. Халқ мени ҳурмат қилади. 
Мен бахтимдан шодман. Шунинг учун менга ярми бўлади, — дебди. 
Косиб ҳам йигитдан хурсанд бўлибди. Йигит пулни олиб, ўзи ҳунар қилиб тўқиган бир 
кичик гиламни кўтариб, сахий одамнинг олдига борибди. 
— Мен сиздан уч йўласи пул олдим ва ҳаммаси ўн минг сўм пул бўлди, мендан шу 
омонатингизни олинг, — дебди йигит. 
— Мендан, — дебди нуроний одам, — тўрт минг сўм пул олгансиз, олти минг сўм пул эса 
сиз эшикдан чиқар вақтингизда ҳовлимга тушиб қолган эди. Фақат сўнгги олган пулингизни 
оламан. 
Йигит сўрабди: 
— Нега, ахир? Мен сиздан олиб чўнтагимга солдим, эшикдан чиқдим, қандай тушиб қолди? 
— Болам, аввалги икки йўла пул олганингизда ниятингиз ёмон эди, ёмон ният билан 
келгандингиз, шунинг учун пул сизга юқмади. Кейин сизда яхши ният пайдо бўлиб келдингиз 
ва олган пулингиз фойда берди. Болам, ниятингиздан барака топинг, ҳамиша яхши ният билан 
бировнинг ҳовлисини босинг, — дебди ва йигитдан фақат тўрт минг сўм пулни олибди. Йигит 
эса ўзининг ҳунаридан совға қилиб атаган гилампи тутқазибдп. Нуроний одам гиламни олиб
йигитнинг пешонасидап ўпиб, фотиҳа берибди. Шундай қилиб ниятини яхши қилгани учун 
йигит бойибди ва ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлиб яшабди. У ҳозир ҳам меҳнат қилиб яхши 
яшаётган эмиш. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling