Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
10
қиладиган йигитлардан ёллаб олиб уйига қайтибди, уларни хотинига билдирмай меҳмонхонага 
жойлабди. Подшовачча чой устида хотини билан гап талашиб қолиб, уни ташқарига судраб 
чиқиб роса ийлабди. Хотин, «дод» деганича кўчага югуриб чиқиб, тўппа-тўғри дўкондор 
бойникига борибди. Уни эргаштириб уйга қайтиб, подшоваччани ҳам олиб, шаҳар қозисининг 
олдига борибди: 
— Қози почча, — дебди хотин, — мени мана бу золимдан ажратиб қўйинг. Бўлмаса, 
бирдамас-бирда уриб ўлдириб қўяди. 
Шунда йигит ҳам: 
— Мен ҳам ажраламан, аммо тўйда сарфланган ўн минг тиллани қайтарсин, — дебди. 
Орада яна жанжал кўтарилибди, хотин «беш минг бераман» деса, подшовачча «ўн минг 
берасан» дермиш, охири қозининг ҳукми билан хотин беш минг тилла берадиган бўлибди. 
Подшовачча пулни санаб, ёнига солиб олибди. Кейин қозига юзланиб туриб: 
— Қози почча, — дебди, — хотиндан ажралдим, энди шаҳарда туриш менга ўлим, ҳовлимни 
сотиб, бошқа юртга кетаман. Ҳовлимни сиз олмайсизми? 
Бу гапни эшитиб, бой билан хотиннинг кўзлари қинидан чиқиб кетай дебди. Шошиб-пишиб, 
бирданига «неча пулга сотасан?» — деб сўрашибди. 
— Йигирма минг тилла, — дебди подшовачча. 
Қози ўн минг тилла қилибди. Хотин билан бой, ертўладаги олтин тўла хумларни ўйлаб, ҳали 
замон қози йигирма мингга бўлса ҳам олиб қўяди, деб ваҳимага тушиб, «Майли, айтган йигирма 
минг тиллангга биз оламиз», дейишибди. 
— Қози поччам рози бўлиб ҳукм қилсалар, мен нима ҳам дер эдим, — дебди подшовачча. 
Қози ҳовлини йигирма мингга ҳукм қилибди. Бойда ўн минг тилла бор экан, холос, қолган 
ўн минг тиллани ундан-бундан қарз-ҳавола қилиб топиб, подшоваччага берибди. Подшовачча: 
«Ўн кундан кейин кўчиб кела беринглар», деб айтибди. 
Беш минг хотин пули, йигирма минг уй пулини ёнига тугиб олиб, подшовачча тўппа-тўгри 
ҳалиги отасининг дўстиникига келибди. Бўлган воқеаларни ипидан игнасигача қолдирмай 
батафсил айтиб берибди. 
— Бўлмаса, ҳар бир дақиқа ғанимат, мен тўрт кишилик палов тайёрлаб тураман, сен дарров 
бориб, ҳалиги тўрт мардикории олиб кел, — дебди отасининг дўсти. 
Подшовачча бориб, кутиб турган тўрт мардикорни етаклаб келибди, ошни еганларидан 
кейин уйга бориб ертўлага кўмилган хумдаги тиллани олиб, яна отасининг дўстиникига 
келибди. Тўрт мардикорга айтган пулини бериб жавоб бериб юборибди. 
Орадан ўн кун ўтибди, подшовачча бир боладан бойга: 
— «Уйни бўшатдим, бемалол кўчиб кела беринг!»— деб хабар юбориб, ўз иши билан банд 
бўла берибди. 
Эндиги гапни бой билан хотиндан эшитинг: Боладан уйнинг бўшатилганини эшитган 
бойнинг суюнганидан юраги ёрилиб кетай дебди. Бой билан хотин шошиб-пишиб уйга кўчиб 
келишиб, «аҳмоқ подшоваччани роса бопладик-да!» дейишибди. 
Эртасига икки минг тилла қарз олган савдогар бойни чақириб келиб қолибди. 
— Бой, олган икки минг тилла қарзингизни берсангиз мен савдога жўнайдиган бўлиб 
қолдим, — дебди. 
— Хўп бўлади, ҳозир олиб чиқаман, — деб бой хотинининг олдига борибди. 
— Савдогар икки минг тилласини қистаб келибди, қани юр хотин, ертўлага кўмилган 
хумдаги тиллаларни олиб чиқайлик, — дебди. 
Икковлашиб ертўлага тушишибди. Қарашса, хум йўқ эмиш, қуп-қуруқ ўра турган эмиш
холос. 
— Бу қандай гап бўлди, манжалақи! Сен мени уйимдан, бор пулимдан айирибгина 
қолдирмай, ўн ммнг тилла қарздор ҳам қилиб қўйдинг-ку! — деб, бой ёнидан пичоғиии олиб 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling