Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
8
— Болам, — дебди подшо олтинларини кўрсатиб, — менинг ўларим бор, қоларим йўқ. 
Белимдан қувватим, оёғимдан дармоним, кўзимдан нурим кетди. Эрингизнинг эси паст, шунинг 
учун ҳам мендан кейии юртга подшо бўлишига ақлим етмайди. Мана бу кўмган хумлардаги 
олтинларни тежаб-тергаб сарфласанглар, бир умрга етади. Менинг вафотимдан кейин 
олтинларнинг тасарруфини сиз қўлга олинг, — дебди. 
Кўп ўтмай подшо оламдан ўтибди. Подшонинг маросимлари ўтгандан кейин: 
— Энди қўлингиз бир оз бўшади, бозорта бориб майда-чуйда харид қилиб келсангиз, — 
дебди хотини подшоваччага. 
Подшовачча «хўп» деб хизматкорига халта-хултани кўтартириб бозорга кетибди. Бозорга 
бориб қараса, ёнида пули йўқ эмиш. «Эсдан чиқариб қолдирибман», — деб уйига қайтибди. 
Уйига келса, хотинининг ёнида жуда ҳам бесунақай шопмўйлов бир барзанги ўтирган эмиш. 
— Ким бу, — деб сўрабди подшовачча. 
— Тоғамнинг ўғли, бозорга келган экан, кўриб кетай деб келибди. 
Йигит хотинининг гапига ишониб, бозор қилиб келибди. Зиёфат катта бўлибди, арағу шарақ 
авжига чиқибди. Подшовачча маст бўлиб қолибди. Хотини уни эски-туски кўрпачага ўраб 
қўйиб, ўзи ҳалиги барзанги билаи қават-қават кўрпаларда эрталабгача кайфу сафо қилиб 
чиқибди. Чоштгоҳ бўлганда подшовачча ўрнидан турса, ёнида хотини ўтирган эмиш. 
— Кўп ухлаб қолдингиз, — дебди хотини, — туринг, чой ичайлик! 
Подшовачча ўрнидан турибди, ҳеч нарсани пайқамабди. 
Кунлар кетидан кунлар, тунлар кетидан тунлар ўтаверибди. Бир куни подшоваччанинг 
хотини: 
— Бозорга бориб, бозор қилиб келсангиз-чи, — дебди. Подшовачча «хўп» деб бозорга 
кетибди. Бозорга бориб ёнини қараса, пули йўқ. Олиб келай, деб уйига келса, хотини келишган, 
хушмўйлов бир йигитча бнлпп апоқ-чапоқ гаплашиб ўтирган эмиш. 
Подшоваччанинг жаҳли чиқиб: 
— Бу ким? — деб сўрабди. 
— Мени кўргани амакиваччам келган экан, — деб жавоб берибди хотини. 
Подшовачча хотинининг гапига ишониб, уларни қолдириб бозорга кетиб, кечга яқин 
бозорни қилиб қайтиб келибди. Туни билан базму ишрат қилишибди. Ярим кеча бўлганда 
подшовачча қаттиқ маст бўлиб қолибди, хотини уни эски-тускига ўраб қўйиб, ҳалиги 
амакиваччам, деган йигит билан эрталабгача кайфу сафо қилиб чиқибди. Бир пайт подшовачча 
боши оғриб, кўзи тиниб ўрнидан турса, ёнида хотини ўтирган эмиш. 
Подшовачча бу сирни кимга айтишни билмай роса ҳайрон бўлибди. 
Отасининг бир ўртоғи бор экан. «Яхшиси, отамнинг ўртоғига айта қолай», дебди 
подшовачча. Отасинипг дўстининг йўлини пойлаб кўча эшик тагидаги супада ўтирган экан, бир 
пайт ўтиб қолибди. 
— Амаки, сизда маслаҳатли зарур бир ишим бор эди, — деб подшовачча бўлган воқеаларнн 
унга айтиб берибди. 
— Бу гапни илгарироқ айтишингиз керак эди, шаҳзода, — дебди отасининг дўсти. — 
Биринчи марта хотпнингизнинг тоғаваччаси келган экан, иккинчи марта амакиваччаси келибди. 
Бу гал аммаваччаси келади. Аммо шуни бир билиб қўйингки, хотинингизнинг аммаваччаси ҳў 
бозорнинг рўпарасидаги катта дўконнинг эгаси — бой бўлади. У бир кунлик савдосининг 
пулини ёнига тугиб келади. Энди сиз бундоқ қилинг: кечқурун яхшилаб зиёфат ташкил қилинг, 
бозордан битта эчки терисини сотиб олиб, уни саноч қилдириб, уни ичингиздан осиб олинг. 
Кечқурун ичкиликка ўтирганда, ҳадеб қистай беринг. Ўзингиз ароқни ичган бўлинг-да, саночга 
қуя беринг. Мабодо саноч тўлиб қолса, биронта баҳона топинг-да, эшикка чиқиб уни тўкиб 
киринг, ярим кеча бўлганда ўзингизми мастликка солинг. Кейин нима бўлишини кўраверасиз. 
Подшовачча хотинининг «бозорга бориб келииг», дейишини кутиб юрибди. Бир куни 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling