Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
Шунда доно йигит: «Бу ерда бир сир бор», — деб кўнглидан ўтказибди-да, сўрабди: 
— Уйингизда кимларингиз бор? 
— Бир хотиним ва камолга етган бир қизим бор, — дебди у киши. 
— Ундай бўлса тўғри гапиринг, бу саволларимнинг жавобини шу икковидан бири айтиб 
бермаганмикан? 
— Тақсир, шундай, қизим айтиб берди, — дебди соддалик қилиб уй эгаси. 
— Ундай бўлса мен муродимга етдим, — дебди доно йигит, — мен кўнгли кўнглимга, сўзи 
сўзимга мос умр йўлдоши излаб йўлга чиққанман. Айб қилманг, қизингиз билан бир дақиқа 
кўришмоқ муродини берсангиз, мен қизингиз билан юзма-юз учрашиб бир калима сўзлашсам, 
— дебди йигит. 
Бу гапларни қиз ҳам тинглаб турган экан. Қиз ўзича севинибди. Доно йигитнинг хотини 
бўлишни жону дилдан истабди. Қизнинг отаси ҳам бир оз ўйланиб қолибди-да, йигитга қараб: 
— Сизнинг илтимосингизни қизим билан кенгашиб чиқаман, — дебди. 
Ота шу сўзни айтиб қизининг олдига чиқибди. Қизи ҳам бир синаб кўриш мақсадида 
отасига: «Бориб айтинг, қизим кўр, қулоғи гаранг, оёғи ланг», денг. Агар шунда ҳам менга 
уйланишни истаса, майли. 
— Ёлғон гапни қандай айтаман, қизим, — дебди отаси. 
— Шундай деяверинг, хоҳласа шу, хоҳламаса йўқ, — дебди сирли кулиб қизи. 
Қизининг бу сўзларини эшитиб отаси меҳмон йигитнинг олдига чиқибди ва бир оз 
ўтиргандан кейин: 
— Йигит, сиз қизимни кўришни истаган эдимгиз, лекин айбли нарсани бировга кўрсатиш 
ёмон. Қизимнинг айби кўп, — дебди. 
— Нима айблари бор қизингизнинг, — дебди йигит. 
— Қизимнинг айблари шу: — кўзи кўр, қулоғи гаранг, оёғи ланг. 
— Шундайми? — дебди йигит ва бир оз ўйланиб қолибди, йигит ўзича: «Кўзи кўр дегани 
ёмонни кўрмагани, қулоғи гаранг дегани ёмонни эшитмагани, оёғи ланглиги ёмон йўлга 
юрмагани бўлса керак. Бу гапларни қиз ўргатган»— дебди-да, мезбонга: 
— Майли, мен шу қизни ўзимга лойиқ кўрдим, кетидан афсусим йўқ, — дебди. 
Қиз бу гапларни ҳам эшитибди. Кейин отаси қизни йигитнинг олдига келтирибди. 
— Мана менинг қизим, — дебди. 
Қиз билан йигит бир-бирларига бўй-басти билан ҳам, эшитган-билган гап-сўзлари билан ҳам 
мос келибди. Отаси бир қизига, бир йигитга қараса, гўёки бир олмани икки бўлиб қўйгандай 
эмиш. Шундай қилиб, ҳаммаларининг розилиги билан тўй бўлибди, тўйда йигитнинг дўстлари, 
қизнинг қариндошлари хизмат қилишибди. Шундай қилиб, қиз билан йигит ҳам, тўйда 
бўлганлару эшитган-билганлари ҳам муроду мақсадига етибдилар. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling