Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
ўта берибди, мушук шу қотганича қотиб, қимир этмай тураверибди. Қиз ҳам дуторда машқини 
қилиб, бамайлихотир ўтира берибди. 
Подшоваччанинг хотини қизга қараб: 
— Шу ҳам машқ қилишми, қани дуторни менга бер-чи, бир машқ қилиб кўрай, — дебди. 
Қиз олтин дуторни аёлга берибди. 
Подшоваччанинг хотини машқ қила бошлабди, у чалган куйдан савдогар карвонлар ухлаб 
қолибди. Аммо қиз термулганича термулиб ўтирган эмиш, подшоваччанинг хотини иккинчи 
куйни чала бошлабди, уни эшитган қиз эриб кетиб, мудрай бошлабди. 
Подшоваччанинг хотини учинчи куйни чалганда қиз уйқуга кетиб қолибди. 
Подшоваччанинг хотини бир қўлида дуторни чалиб туриб, иккинчи қўли билан қўйнидаги 
сичқонларни олиб қўйиб юборибди. Сичқонлар йўрғалаганларича, мушукнинг рўпарасига 
бориб «чий-чийлашиб» тура бсришибди. Сичқонларни кўрган мушукнинг қулоғи тикканнб, 
мўйлови найза-найза бўлиб, унга ташланибди. 
Шунда бошидаги чироқ ерга тушиб чилпарчин бўлибди. Шарпадан қиз ҳам, савдогар 
карвонлар ҳам уйғониб кетишиб қарашса, подшоваччанинг хотини дуторни чалиб ўтирган 
эмиш, мушук майда-майда бўлиб кетган чироқ устида кўзидан ёшини тўкиб турган эмиш. 
Подшоваччанинг хотини сичқонларга қараб секин «ишт» деган экан, улар дарров хотиннинг 
қўйнига қайтиб кириб кетишибди. Ҳалиги қиз мушукнинг ёнига келиб, уни тепиб уриб: 
— Биз ютқиздик, бутун умрим бўйича гаровда ютган моллар ҳам, ўзим ҳам сизники бўлдим, 
— деб бошини эгиб тура берибди. Савдогар карвонларнинг ичига ёруғ кириб, ўзларида йўқ 
хурсанд бўлишибди. Эрталаб азонда савдогар карвонлар ютиб, олинган молларни туяларга 
юклаб, «фойдани шу ердаёқ қилдик» деб, жўнаш тараддудини кўра бошлабдилар. 
Подшоваччанинг хотини ютиб олган қирқ туя молни туяларга орттириб, икки хизматкор 
билан отасининг олдига жўнатиб юбориб, қолган қирқ туя молни олиб, қизни эргаштириб 
Яманга йўл олибди. 
Кундан-кун ойдан-ой ўтиб, Яманга ҳам етиб келиб, бир карвон саройга тушишибди. 
Шаҳзоданинг хотини Бўтакўз ойимни бир хонага ўтқазиб қўйиб, ўзи отланиб растама-раста 
подшоваччани ахтариб кетибди. Кечга яқин бир растанинг олдида ўтирган подшоваччага унинг 
кўзи тушибди. Подшоваччанинг сочлари ўсиб елкасига тушган, кўзларидан нури кетиб, йиринг 
босиб кетган эмиш. Кийган уст-бошига қараб бўлмас эмиш. Аёл отдан тушиб, мантихонага 
кириб, мантипаз болани чақириб: 
— Бир товоқ сомса билан бир товоқ манти қилиб, ҳу анави шумшайкб ўтирган кишидан 
киритиб юборинг, — дебди. 
Мантипаз бу сўзни эшитиб ағрайиб қолибди.
— Э, оға, — дебди у меҳмонга қараб, — унинг қўлидан овқат еб бўлармиди, иштаҳангиз 
бўғилиб қолади, ачиб-сасиб ётибди-ку, ахир. Ҳидига асло туролмайсиз! Менда ўт қалар эди, 
сасиб-ачиб кетгандан кейин ҳайдаб юборганман. Ҳар куни келиб қолган-қутган овқатларни еб 
кетиб юради бечора. Овқатни ўзим олиб кела қолай. 
— Йўқ, — дебди аёл, — мантиларни ўша кишидан бериб юборинг. 
Мантипаз ноилож бир товоқ манти билан бир товоқ сомсани подшоваччадан киритиб 
юборибди. 
Подшовачча қўрқа-қўрқа овқатларни кўтариб хотинининг олдига кириб келибди. Хотини 
эрини танибди, аммо подшовачча хотинини танимабди, овқатни қўйиб ерга қараганча, чиқиб 
кетаётган экан, хотини унга қараб шундай дебди: 
— Бориб юз-қўлларингни ювиб кел, бирга овқатланамиз 
Подшовачча унамаса ҳам қўймабди. Кейин қўрқа-қўрқа ариқдан бориб юз-қўлларини ювиб 
қайтиб кирибди. Эр-хотин бирга овқатланишар эмишу, аммо подшовачча ёнида ўтирган эркак 
кийимидаги хотинини фаҳмламасмиш. Овқатни еб бўлишиб, бир чойнакдан кўк чой ичишибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling