Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
16 Подшоваччага сал жон кириб, юзига қизил югурибди. — Овқатланиб бўлдингизми? — дебди хотини. — Раҳмат, ака, овқатланиб бўлдим, — дебди подшовачча. — Овқатланиб бўлган бўлсангиз, бир савол берсам майлими? — дебди аёл. — Майли, — дебди подшовачча. — Бу шаҳар одамига ўхшамайсиз, қайси шаҳардансиз? — деб сўрабди аёл. Аёл бу саволни бир неча такрорлабди, аммо подшоваччанинг оғзидан «лом-мим» деган нидо чиқмабди. Охири аёл: — Нима сабабдан ўзга юртларда хор-зор бўлиб юрасиз «Бошқа юртда подшо бўлгунча ўз юртингда гадо бўл!» дегги сўзни эшитмаганмисиз? — дебди. Аёлнинг гапи таъсир қилиб, подшовачча бир «оҳ!» тортиб: — Бошимдан ўтганни сўзласам сўзлай қолай, — дебда. Кейин шошилмай, кўрган- кечирганларини ҳеч бирини қолдирмай бир бошдан сўзлай кетибди. Эрталаб тонг отибди ҳамки, подшоваччанинг ҳикояси тугамабди. Туш пайги бўлганда подшовачча: «Кейин сиз кўриб турган шу аҳволга тушиб қолдим», деб ҳикоясини тугатибди. — Хафа бўлманг, — дебди аёл, уни юпатган бўляб, — Миср шаҳрининг одами экансиз. Биз ҳам Мисрданмнз. Кейин, сизни бу ердан чиройли бир аёлга уйлантириб қирқ туяга молни юклаб, иккита хизматкор қўшсак, биз билан бирга Мисрга кегасизми? — деб сўрабди. Подшовачча ерга қараб туриб, ҳўнграб йиғлаб юборибди. — Мана бу олтинни олинг-да, — дебди аёл, — сомсапазга бериб, тез қайтиб келинг. Подшовачча сомсанинг пулини сомсапазга бериб, тез қайтиб келибди. — Энди сартарошга бориб соч-соқолингизни олдиринг, бозордан энг яхши кийимлардан олиб, ҳаммомга боринг, кечқурун фалон жойдаги карвон саройга келинг, — дебди хотини. Подшовачча аёл айтганидек қилиб соч-соқолларини олдириб, бозордан шаҳзодалар киядиган кийимлардан олиб, ҳаммомга тушиб, ювиниб-тараниб, кеч пайт меҳмон айтган карвон саройга борибди. Катта базм қилиб, Бўтакўзни подшоваччага никоҳ қилишибди. Эрталаб подшоваччага қирқ туяга молни юклаб бериб, унга икки ҳамроҳ қўшиб Мисрга жўнатибди, кейин туялардаги молларни пуллаб, ўзи ҳам жўнабди, жадаллаб подшоваччага етиб олибди-да, Мисрга уч кунлик йўл қолганида у подшоваччага қараб шундай дебди: — Шаҳзода деган номингиз бор, иккинчидан, сафарда анча юрибсиз. Шундоқ кириб борсангиз шаънингизга иснод бўлар. Мен отимни қичаб шаҳарга эртароқ етай-да, келаётганингиз хабарини ота-онангизга билдирай. Кутиб олишсин! — дебди. Подшовачча рози бўлибди. Хотини қичаб йўлга тушибди. Аёл уйига етиб келиб, отаси ва боласини кўриб, ҳол-аҳвол сўрашиб, эркак либосини ечиб ташлаб, аёл либосини кийиб ўтира берибди. Орадан уч кун ўгибди, подшовачча қирқ туя юки, ёнида Бўтакўз ёри билан кириб келибди. Подшовачча уйга келиб, хотинига ҳам, боласига ҳам эътибор қилмабди, кеча-ю кундуз Бўтакўз билан бўлаверибди. Подшовачча келибди, деб қариндош-уруғлар, таниш-билишлар йиғилишибди. Катта базм бошланибди. Подшовачча тўрда ўтириб, кўрган-кечирганларининг бирига ўн ёлғонни қўшиб ҳикоя қила кетибди. Хотини эшитиб ўтирса, подшовачча бутунлай ёлғон гапираётган эмиш. Ёнига келган экан, «Нари тур, сен ҳам хотинмисан», деб жеркиб берибди. Шунда аёл, «Қирқ туяга юкни ортиб, сафарга чиқиб, йўлда гаровга ютқазиб қўйган болам», деб боласини ўнг тиззасига олибди, «Шаҳарма-шаҳар юриб девоначилик қилиб, кейин сомсапазга шогирд тушиб, охири ҳайдалган болам», деб боласини чап тиззасига олибди. «Бир кимса олдига чақириб, овқатлантириб, мусофирмисан деганда ҳўнграб йиғлаган болам», деб боласини яна ўнг тиззасига олибди, «Бир аёлга уйлантириб қирқ туя мол қилиб берсак шаҳрингизга борасизми?» деганда шу гапни айтган кишининг оёғига йиқилиб уни ўпган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling