Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
14
«Оға, Қоравой карвонбошига бориб айтинг, мен жўнашга тайёрман», — дебди. 
Отаси подшоваччадан қолган олтинлардан сотиб қирқ туяга мол қилиб, қизига уч от бериб, 
икки мардикор қўшиб, «Ой бориб, омон келгин», деб йўлга солиб юборибди. 
Карвон йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Бир пайт олдинги ўтган дарёи азимга стиб 
келиб, ундан эсон-омон ўтиб, йўлда давом этаверибдилар. 
Ойдан-ой, кундан-кун, ўтиб, ҳалиги манзилгоҳнинг устидан чиқиб қолишибди. Манзил яна 
ҳам гўзал жойга айланиб қолган эмиш. Сонсиз-саноқсиз булоқлардан зилол сувлар қайнаб 
чиқиб турган эмиш, ранго-ранг гулларнинг шохларида қумри, тўти, булбуллар нағма чалаётган 
эмиш. «Отам ётманглар деб тайинлаган, эрим қайсарлик қилиб тунаб, гаровда мол-дунёсидан 
ажралган жой шу ер бўлса керак», — деб ўйлабди подшоваччанинг хотини, кейин Қоравой 
карвонбошига қараб: 
— Шу ерда тунасак-чи, — дебди аёл. 
— Э, нима деяпсиз, — дебди Қоравой карвонбоши, — бу ерда ётиб қолишни хаёлизга ҳам 
келтирманг. Бу ерда ётган одам ҳеч омон кетган эмас. Билсангиз, эрингизнинг шармандаси ҳам 
худди шу ерда чиққан-ку, ахир. 

Тўғри, эримнинг шу ерда расвоси чиққанини эшитганман. Шуни билиб туриб шу ерда 
тунасак деяпман. Шу ерда қолайлик, агар гаровда ютқизсам сизларнинг қирқ туядаги 
молларингизни ҳам тўлайман, — деб аёл қаттиқ туриб олибди. Охири бўлмабди, саройга 
туяларни чўктириб, улар устидаги молларини тушириб, овқатланишга ўтирган эканлар ҳамки, 
рўпарада қўлида олтин дутор ушлаган бир қиз пайдо бўлибди. 
Қиз жуда гўзал эмиш, ой деса оғзи бормиш, кун деса кўзи бормиш. Майда қилиб ўрилган 
қирқ кокили тўпиғини ўпармиш. 
Қиз тилладан бўлган дуторини машқ қилиб, лабини тишлаб, биқинини ушлаб, сақичини 
«қарс-қурс» чайнаб туриб: 
— Қани, ораларингда биз билан гаров ўйнайдиган мард борми? — дебди. 
Ердан садо чиқса чиқибдики, ўтирганларнинг биронтасидан «ғинг» деган овоз чиқмабди. 
Қиз иккинчи марта сўраганда, эркакча кийим кийган подшоваччанинг хотини ўрнидан туриб: 
— Мен ўйнайман. Нимадан ўйнаймиз? — дебди. 
— Ёнимдаги ола мушукни иккимизнинг ўртамизга ўтқазиб қўйиб, ўн қадоқлик ёғ кетадиган 
чироқни ёндириб бошига ўрнатаман. Мушук чироқни бошидан тушириб юбормай эрталабгача 
ўтириб чиқади. Мушук чироқни эрталабгача бошидан туширмаса гаровда мен ютган бўламан, 
борди-ю бошидан тушириб юборса, сенинг ютганинг, — дебди қиз. 
— Гаровни ўйнаганим бўлсин, — дебди подшоваччанинг хотини. — Шарти нимадан? 
— Сизнинг хоҳишингиз, нимадан ўйнаймиз десангиз ўшандан ўйнай берамиз, — дебди қиз. 
— Менинг қирқ туяда молим бор. Анави ўтирган қирқ бир савдогарнинг қирқ бир туяда 
моли бор. Ўшандан ўйнаймиз, — дебди подшоваччанинг хотини. 
— Мен розиман, — дебди қиз. 
Бу гапни эшитиб, Қоравой карвонбошининг бошидан ҳуши учибди, подшоваччанинг 
хотинига қараб: 
— Гаровга молни тикманг, бу жодугарга ютқизиб шарманда бўламиз, — дебди. 
— Парво қилманг, — дебди хотин. 
Шу пайт ҳалиги қиз ўн қадоқ ёғ қуйилган чироқни ёқиб, мушукни етаклаб, аёлнинг олдига 
келиб: 
— Қани, бошладик, — дебди. 
Мушукни ўртага ўтқизиб қўйиб, тилла дуторда машқ қилиб ўтираверибди. Савдогар 
карвонлар бир бурчакда ҳар бирининг уйқуси қочиб, «подшоваччанинг хотини албатта ютқизиб 
қўяди, биз бўлсак, ҳам молдан, ҳам отлардан айрилиб, пиёда қолиб, чўлу биёбонларда ўлиб 
кетамиз», деб минг бир ташвишга тушиб, мижжа қоқмай мушукка термулиб ўтиришибди. Вақт 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling