Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
хотинга урибди. Хотин ертўладан чиқибоқ, ташқарида жон берибди. «Буни кўрса, мени олиб 
бориб осишади. Осилгандан кўра пичоқда ўлганим маъқул», деб бой пичоқни ўзига урибди. Бир 
нафасда бой ҳам ўлибди. 
Савдогар, бой бобо нега кечикиб кетди, деб узангига оёғини тираб девордан қараган экан, 
ҳовлида бир хотин билан бир эркак киши қип-қизил қонига беланиб ўлиб ётган эмиш. Ўликнинг 
бой эканлигини таниб қолиб, «Оббо, худо қоқ-тепамдан урди-ку, қарзимни тўлагандан кўра 
ўлганим маъқул деб, бойи тушмагур олдин хотинини ўлдирган, кейин ўзига пичоқ урган. Энди 
бу ердан тезроқ қочиб қолмасам бўлмайди, бирон киши кўриб гувоҳликка ўтасан деб, қозима-
қози судраб юради», деб савдогар ҳам келган томонига қуён бўлибди. 
Эндиги гапни подшоваччадап эшитинг: Подшонинг дўстини ўн олти ёшли гўзал бир қизи 
бор экан. Тўй-томоша қилиб қизни подшоваччага берибди. Кундан-кун ўтиб подшоваччанинг 
хотини ҳомиладор бўлибди, ой-куни ҳам яқинлашиб қолибди. 
Подшонинг Яман вилоятида Ҳожи Асат деган карвонбоши ошнаси бўлар экан. Савдо иши 
билан ҳар йили бир келиб кетар экан. Ўша йили ҳам келиб, карвон саройига тушибди. 
Саройбондан подшонинг ўлганини эшитиб, қаторидаги қирқта карвони билан фотиҳа ўқигани 
борибди. Подшовачча ва унинг қайнатаси карвонбошини роса зиёфат қилишибди. Кетиш 
олдида подшоваччанинг қайнатаси: 
— Марҳаматли карвонбоши, куёвимизни бирга мамлакатингизга олиб кетсангиз. Ҳеч 
бўлмаса савдогарчиликни ўргансин, — дебди. 
Карвонбоши: 
— Бу бола ҳеч ерга бормаган, ҳеч ерни кўрмаган, қандай қилиб савдогарчилик қила олади, 
— дебди. 
— Сизнинг раҳбарлигингизда савдо-сотиқни ўрганиб олса ажаб эмас, — дебди қайнатаси. 
— Хўп, олиб кетсак олиб кета қолайлик, — дебди карвонбоши.— Тайёрликни кўра берсин, 
биз туялардаги нарсаларни пул қилиб, қайтиб келиб, олакетамиз. 
Қайнатаси куёвига савдо-сотиқни ўрганинг деб, қирқ туяга мол қилиб берибди. Боз устига 
икки хизматкор, уч от берибди. 
Карвонбоши молларини пуллаб, кеч пайт кириб келибди. У куни ҳам зиёфат устига зиёфат 
бўлибди. Эрталаб тонг отар пайтида подшовачча карвонбоши билан йўлга тушибди. Кетиш 
олдида қайнатаси: 
— Болам, ҳамма вақт Қоравой карвонбошининг гапига қулоқ солинг. Нима деса ўшани 
қилинг. Йўлда катта бир дарёдан ўтасизлар, дарёдан ўтгандан кейин «Манзилобод» деган 
мазгил келади. Шу мазгилда асло ётманглар, — деб тайинлабди. 
Подшовачча Қоравой карвонбоши бошчилигида «ҳайё-ҳу» деб йўлга тушибди. Йўл 
юришиб, йўл юришса ҳам мўл юришиб, бир дарёйи азимга етиб келишибди. Бир илож қилиб, 
дарёдан ўтиб олиб, йўлни давом эттиришибди, кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, бир манзилга етиб 
келишибди. Бундай жойни ҳали ҳеч ким кўрмаган эмиш. Турли-туман гуллар очилиб
шохларида булбуллар сайраб турган эмиш. Карвонбоши: «Турғунбой аканинг тайинлаган жойи 
шу бўлса керак», деб бу манзилда ётиб қолмасликларини айтибди. 
— Шундай обод жойда дам олмай қаерда дам оламиз. Бунинг устига кун кетиб қолди, 
кечаси қоронғида тимирскиланиб-туртиниб юргандан кўра шу ерда қолганимиз маъқул эмасми, 
— деб сўзида туриб олибди подшовачча. 
Қоравой карвонбоши билан карвонлар бир томон бўлибди, подшовачча бир томон бўлибди. 
«Бу жойда тўхтамаймиз», — деб улар айтишармиш. «Йўқ, бу жойдан яхшироқ жой 
тополмаймнз», деб подшовачча айтар эмиш. Охири бўлмабди, Қоравой карвонбоши 
подшоваччанинг ёлғиз ўзини қолдириб жўнаб кетмоқчи бўлибди. Кейни: «Қайнатаси менга 
ишониб қўшиб берган эди, буни ёлғиз ташлаб кетиш одамгарчиликдан эмас», деб тунашга 
мажбур бўлибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling