Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
ўқишга киришибди. У намозга айланганда Тўлғоной: «Бу икки ёқлама фойда қиладиган экан, 
художўйлик қилиб, худонинг қарзидан қутулмоқчи, Бунинг феъли, намоздан қутулгандан кейин 
мени ҳам айлантирмоқчи. Энди намоздан фойдалангани бас-да, бунинг» деб, Тўлғоной отнинг 
бошини буриб, жўнай берибди. Отга қамчи уриб, ҳар замон бурилиб қарабди. Намоз бузилади 
деб, у ҳеч қаёққа қарамабди. Намоздан фориғ бўлиб, юзига фотиҳани тортиб, тасбеҳ ўгириб, 
ўрнидан турса, от-аслаҳа, Тўлғон йўқ. «Бу қаёққа кетди? Кулиб турган хушбўй бола эди, бирор 
ерда, қамишнинг четида яшириниб турган бўлмасин» деб чет-теваракларни ҳам қараб, дарак 
топмабди. Отнинг изи Жиззах тарафига чиқиб кетган экан. Энди қайтиб бекларнинг қошига 
боролмабди. Ялангоёқ чопиб, чиқиб, бир баландлик ердан қарабди, ҳеч дарагини топмабди. 
Шунда югуриб-елиб, тўнининг икки этагини қайтариб, «Бу қандай аломат бўлди?» деб ҳар 
томонга қараб, қандай жондор кўринса сўраб, чопиб юраверибди. Кўзига бир эчки кўринибди. 
«Пешинни ўқидим эчки, чордевордаги қўтир эчки, шу ердан Тўлғон ўтдими?» деб сўрабди. 
Ундан ўтиб, чопиб бораётган экан, бир кампир кўринибди: 
 
Дарёда юзади кема,
Етти уруғларинг тамма

Зинграйиб турган жон момо,
Бу ердан Тўлғон ўтдими?
Дўмбиранинг боши бурма,
Шайтон мени йўлдан урма,
Сўфибекни абгор қилган
Тўлғонжонни кўрган борми? 
Югуриб-елиб анча юрибди, кўп абгорликни кўрибди, ер тўзон бўлиб, из бекилибди, қаёққа 
юрарини билмай Сўфибек шарманда бўлибди. От-анжомидан айрилибди. Тўлғондан қуруқ 
қолибди. Шарманда бўлиб қайтибди. Кўзидан ёши оқиб, беклар қошига боролмай ўйлаб, сипоҳи 
тенгдошларимга қандай кўриниш бераман дея, яёв мазгилига кетибди. 
Тўлғон қистаб минган отти
Мирзачўлга йўлни тортти.
Тўлғонни кўрган халойиқ,
Амирнинг маҳрами депти. 
Энди Тўлғоной таваккал қилиб, сипоҳининг йўрғасини миниб, ўроқчи, машоқчи кўрса, «бу 
амирнинг маҳрами», деб йўлдан чиқиб, четда туриб, ўз кайфида йўл юриб, «ота-онам унда 
қолди, уруш тарқаса, ўлмаса, беш-тўрт ой ўтса ўзи бориб қолар-да» деб, қистов билан йўл юриб, 
йўл юрса ҳам мўл юриб, Қўшбармоқдан ўтиб, Жиззахга яқинлашиб етиб қолибди. Кўнглида: 
«Энди саройда, ҳар жойда қўниб ётмайин. Бу оту апжом билан кўрган одам мени тек одам 
демас, бу Жиззах бегининг қўрғонига кириб, аркнинг остида, жиловхонасига рўпара бўлиб 
кўрайин», деб гавжум қўрғоннинг дарвозасидан кирди. Сипоҳлар кўриб «От йўл тортиб, тер 
қотиб келган, бу Музаффархоннинг маҳрамидир», деб кўргандан олдига югуриб, хизмат қилиб, 
бекка хабар берибдилар. Бек келиб кўриниб кетибди. Жойни ораста созлаб, ҳар турли таомлар 
тортиб, хизмат қилиб, шу кеча кутибди. Бек сўрабди: 
— Қай тарафдан келаётибсиз? 
Тўлғоной айтибди: 
— Ўратепа беги билан Қўқон хонининг уруши бор экан, арза олиб бориб, шуларнинг 
1
Тамма — уруғ номи. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling