Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 — Ҳурматли подшоҳим! Биз кирмаган эшик, у ковушни киймаган хотин-қиз қолмади, энди нима қиламиз? — дебдилар. Шунда подшо: — Рост айтинглар, ҳеч ким қолмадими? Наҳотки, менинг мамлакатимда шу ковуш тўғри келадиган қиз топилмаса, — дебди. Хотинлардан бири: — Ҳурматли подшоҳим! Фақат ўзингизнинг қизингиз қолди, холос, — дебди. Подшо: — Боринглар, ковушни қизимга кийдириб кўринглар, агар оёғига тўғри келса, қизим бўлса ҳам оламан, — дебди. Хотинлар саройга кириб, ковушни қизга кийдирибдилар. Ковуш қизга тўғри келибди. Шундан кейин, подшо ўз қизини олиш учун қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўп қилишга буйруқ берибди. Подшо тўй-томошада кайф-сафо суриб турсин. Энди гапни қиз бечорадан эшитинг: Қиз нима қилишини билмай кеча-кундуз йиғлабди. Охири ўзича бир фикрга келибди. Қиз турган саройга яқин жойда кигиз босувчи уста бор экан. Қиз отасининг хазинасига кириб, икки енгига тилла тўлдириб чиқибди ва кигизчи кишининг уйига борибди. Унга бошидан ўтган воқеани йиғлаб айтибди. Кейин у кишидан: «Менга битта одам қиёфасида кигиз тўқиб беринг. Мен уни кийиб шаҳардан ташқарига чиқиб кетаман. Бу ишни фақат сиз билингу мен билай. Кигиз қирқ кунгача битсин», деб илтимос қилиб, икки енгидаги тиллани уста олдига тўкибди. Уста ҳам қизнинг кўз ёшларига раҳм қилиб, рози бўлибди. Кунлардан кун ўтиб, бир кам қирқ кунда кигиз тайёр бўлибди. Қиз кигизни кийгач, одамга ҳам, махлуққа ҳам ўхшамай қолибди. Қиз кечаси ҳеч кимга билдирман, кигизни кийиб, шаҳардан чиқиб кетибди. Бечора қиз чўл кезиб, тоғлар ошиб, дарёлар кечиб, узоқ тун ва кунлар ҳориб-чарчаб йўл юрибди. Йўл юрса ҳам мўл юриб, бошқа бир мамлакатга кириб борибди. У мамлакатнинг бир ёш шаҳзодаси бўлар экан. У қуш учириб, шу қуш кимнинг бошига қўнса, шуни оламан, деган экан. Кигиз кийган қиз бир қишлоққа яқин ерда чарчаб дам олиб ўтирган экан. Шу пайт шаҳзоданинг қуши келиб кигиз устига қўнибди. Шаҳзода бир неча йигитлар билан қушнинг орқасидан қувиб келса, қуш бир нарса устига қўниб турган эмиш. У на одамга, на махлуққа ўхшар эмиш. Шаҳзода ҳайрон бўлиб, аччиғланиб, қушни бошқатдан учирибди, қуш яна келиб кигиз устига қўнибди. Йигит қушни яна бошқатдан учирибди. Қуш айланиб яна ўша кигиз устига қўнибди. Охири шаҳзода кигизга: «Эй, сен кимсан? Одам десам ҳамма жойинг юнг, ҳайвон десам одам шаклидасан, инс-жинс десам ғойиб бўлмайсан? Ўзинг нимасан?» деб сўрабди. Шунда кигиз: «Худо мени шундай тусда яратган, мен шундай қўрқинчлн бўлганим билан кишига зарар етказмайман. Агар иложи бўлса мени ҳовлингизга олиб кетсангиз, хизматингизни қилиб юраман», дебди. Шаҳзода уйига келиб бўлган воқеани онасига айтибди. Онаси: — Майли, болам, у ҳам худонинг махлуқи, олиб кела қол: сув ташиб, ўтин ёриб юрар, — дебди. Шаҳзода кигиз қизни уйига олиб келибди. Қиз бечора кечгача тинмай хизмат қилиб юра берибди. Уни ҳеч ким назар-писанд қилмабди, у ҳам кўпчиликка аралаша олмабди, уни кўрган одам қўрқар экан. Агар шаҳзоданинг уйига бирор одам келса, ё қўшнилардан бири чиқиб қолса, «кигизларингни ушлаб-туринглар», дер экан. Шаҳзода: «Мен қуш учирсаму кигизга қўнса, демак менинг бахтим йўқ экан. Мен энди дунёдан шундай ўтаман», деб ўз подшолигини қила берибди. Кунларнинг бирида бошқа бир мамлакатнинг подшоси шаҳзодани тўйга таклиф қилибди. Шаҳзода кигиз қизга уй пойлатиб, онаси ва укалари билан тўйга кетибди. Улар жўнагандан кейин, қиз ҳам дарров кигизни ечиб, улар орқасидан ўзини кўрсатмай кета берибди. Тўйхонада шаҳзодани жуда иззат-ҳурмат билан кутиб олишибди. Уларнинг орқасидан қиз ҳам кириб борибди. Қизни шаҳзодадан ҳам ортиқ ҳурмат билан кутиб олишибди. Тўйда ўтирган йигитлар қизнинг қайси мамлакатдан келганини билишга шошилибдилар. Қизни олиб кириб энг юқори |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling