Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
сўрар экан. Чунки, у Бўз боланинг ўлганини кўрмаган, ҳали тирик деб гумон қилар экан. 
Дарвешлар келса куйлатиб, кўрган-кечирганларидан сўйлатиб, шунинг билан овунар экан. Бир 
куни унинг бир чўриси Бўз бола томонидан ўтиб қолиб, унинг дарвеш ўртоқларини ғамли-
аламли куйлаб ўтирганларини эшитиб, Ойпарчага сўзлаб берибди. Ойпарча дарров киши 
юбориб, ўша икки дарвешни келтириб, гапириб, куйлаб бермоқларини сўрабди. Дарвешлар 
дарҳол Ойпарчани таниб, ўртоқлари Бўз бола эсларига тушиб, кўз ёши қилиб юракларидан 
куйлабдилар: 
Туя кетар тоғ ошиб,
Бўталоғи эргашиб,
Ҳеч жаҳонда бормиди,
Бўз боладек бўз йигит. 
Қўйлар келар маърашиб,
Қўзичоғи эргашиб,
Ҳеч жаҳонда бормиди,
Бўз боладек бўз йигит. 
Ойпарча кўнглида қидирганидан дарак топганига суюниб дарвешларга бир курак олтин 
бериб, яна айтмоқларини сўрабди. Дарвешлар олдингидан ҳам дардлироқ қилиб йиғлаб, 
куйлашибди: 
Бўз боланинг гавдаси,
Тут ёғочга осилди.
Номард йигит қўлида,
Боши қўйдек кесилди. 
Бўз болахон, бўз йигит,
Сара йигит, эр йигит.
Ҳеч жаҳонда бормиди, 
Бўз боладек бўз йигит?! 
Буни эшитиб, Ойпарча бегим беҳуш бўлиб йиқилиб, бир оздан сўнг ҳушига келиб, қон-қон 
йиғлаб, дарвешлардан Бўз боланинг ўлиги қаерда эканини сўрабди. Дарвешлар ўзларини 
танитиб, ўликнинг ўзлари турган жойда эканини айтибдилар. Ойпарча бегим дарров арава 
қўшдириб бориб, гўрини очиб, Бўз боланинг ўлиги устига ўзини ташлаб, оҳ уриб жон берибди. 
Ойтуғдихон буни эшитиб келиб қараса, қизи ўлиб ётибди. Қилган ишларига пушаймон бўлиб, 
йиғлаб-йиғлаб, Бўз болани ўлдирганларга ғазаб қилибди. Кейин Бўз бола билан Ойпарча бегим 
устиларига мақбара қилиб, қизининг азаси билан умр ўтказибди. 
Энг ката зулм 
Бор экан, йўқ экан, бир подшо бор эқан. Унинг битта-ю битта қизи бор экан. Кунларнинг 
бирида подшонинг хотини вафот этибди. Ундан битта тилла ковуш қолибди. Подшо мамлакатга 
жар солдирибди: «Ушбу тилла ковуш кимга тўғри келса, подшо ўшани хотинликка олади», 
дебди. 
Тилла ковушни уч-тўрт хотин кўтариб эшикма-эшик юриб, бутун мамлакатдаги хотин-қизга 
кийгизиб чиқибди, ковуш ҳеч кимнинг оёғига тўғри келмабди. 
Хотинлар подшо ҳузурига келиб: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling