Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
Мен келдим карвон бўлиб,
Карвонга сорбон бўлиб.
Тоҳиржонни йўқотиб, 
Юрибман ҳайрон бўлиб. 
Бу ғазални эшитиб, Тоҳир қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборибди. Уни пойлаб юрган одамлар 
подшоҳга суюнчига югуриб кетибдилар. Бошқалар эса ҳайрон бўлиб қолибди. Тоҳир 
карвонбошига қараб бир ғазал айтибди: 
 
Э туя минган йигит,
Орқангга қараб кетгин.
Ҳали айтган байтингни,
Тағин бир айтиб ўтгин. 
Карвонбоши: 
Тоҳир деган санмисан,
Зуҳрани танирмисан?
Зуҳрадан келса хабар
Ўрнингдан турармисан? 
Тоҳир «Зуҳра» деган сўзни эшитиш биланоқ, югуриб бориб карвонбоши минган туянинг 
бўйнига осилибди ва: 
— Мени олиб кет, мен кетаман, бориб Зуҳрамни бир кўрай, — деб ёлворибди. Карвонбоши 
сўз бошлаб: 
— Зуҳра эрга тегиб, уйда тинч ўтирибди, энди ундан фойда йўқ. Бу ерда шунча вақт 
турдинг, уйлангандирсан. Мен ёлғиз сенинг бор-йўқлигингни билиб кетгани келдим, — дебди. 
Шунда Тоҳир: 
— Йўқ, кетаман, олиб кет мени, ўлсам ҳам ўша жойда ўлай, — деб яна ёлворибди. 
Карвонбоши шунча насиҳат қилса ҳам, Тоҳир унамабди, карвонбошига: 
— Бу ерда подшоҳнинг қизини мен розилик бермасам ҳам зўр билан бердилар. Бугун қирқ 
кундирки, ҳали ҳам қизга бир оғиз гап айтганим йўқ, юзига ҳам қараганим йўқ, — дебди. 
Карвонбоши Тоҳирга: 
— Э нодон, кетма, шу хотининг билан кун кўриб ўтавер, Зуҳрадан сенга ҳеч фойда йўқ, — 
дебди. 
Тоҳир унамабди. 
— Бўлмаса бор, умид билан бир ёстиққа бош қўйганинг билан хайр-маъзур қилиб чиқ, — 
дебди карвонбоши. 
Тоҳир хотини олдига югуриб келибди, қиз ясаниб ўтирган экан. Унга қараб бир ғазал 
айтибди: 
Эй подшоҳнинг қизи,
Ҳурматим баланд сизга.
Зуҳрадан келди хабар,
Жавоб берингиз бизга. 
 
X а д и ч а 
Сув келар сузукмиди,
Қўлимда узукмиди?


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling