Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
37 Сўнгра Тоҳир Зуҳра билан хайрлашиб, оқиб кетибди. Ҳамма халқ ғамгинлик билан шаҳарга қайтибди. Зуҳра Тоҳирдан айрилиб қолибди. Тоҳир сувда оқиб-оқиб олти ой деганда Хоразмга борибди. Хоразм шоҳининг икки қизи бўлиб, булар ҳар жума куни дарё лабига канизлари билан чиқар эканлар. Подшоҳ қизлари дарё лабида ўтиришса, бир сандиқ оқиб келаверибди: «Ким ушлаб олади? Нима қиламиз?» дейишибди. Бири: «Оқиб келаётган нарсани ким ушлаб олса, у нарса ўшаники», дебди. Сандиқ яқинлашибди. Катта қиз сочини солибди, сандиқ унга илашмабди. Кичиги сочини солибди, сандиқ унга илашиб, яқин келибди. Қизлар сандиқни дарё лабига тортиб чиқарибдилар. Энди опа-сингил орасида жанжал бошланибди. Узоқ жанжалдан кейин, ахири бир маслаҳатга келишибди. Каттаси: «Сандиқни мен оламан», дебди, кичкинаси: «Сандиқ ичидан нима чиқса, шуни мен оламан», дебди. Сандиқни очибдилар. Сандиқ ичида бир йигит ўтирган эмиш, дунёда унинг тенги йўқ эмиш. Сочи қоп-қора, жингалак-жингалак. Қошлари қоп-қора, кўзлари шаҳло, қадди-қомати келишган экан. Қизлар узоқ жанжаллашибди. Кичик қиз туриб: — Нимага жанжал қиласиз? Сандиқ ичида нима бўлса уни мен оламан, деган эдим. Бу маники бўлади, ҳеч кимга бермайман, — дебди. Подшоҳга хабар қилибдилар. Подшоҳ одамлари билан келиб кўрса, чиройли бир йигит эмиш. Подшоҳ кичик қизининг айтганини қилиш учун Тоҳир розилик бермаса ҳам, қирқ кечаю қирқ кундуз тўй-томоша қилибди. Қизнинг чиройи ҳам Зуҳранинг чиройидан қолишмас экан. Лекин Тоҳир Зуҳрага берган ваъдасини эслаб, қизга гапирмас, қизнинг саволига жавоб ҳам бермас экан. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин Тоҳир: — Мен бугун дарё лабига чиқаман, отангизга айтинг, — дебди. Қиз ўзида йўқ севиниб, югуриб янгасининг олдига чиқиб. «Куёвингиз гапирдилар, суюнчи беринг, суюнчи! Отамга айтинглар куёвлари дарё лабига чиқармиш», дебди. Подшоҳ бу хабарни эшитиб жуда сўюнибди, дарё лабига тездан сайл чақиртирибди. Бутун шаҳар халқи дарё лабига чиқибди. Сайлгоҳ ўртасидан куёвга жой қилибдилар. Подшоҳ жарчи қўйдирибди: — Кимки куёвимнинг кулганини кўриб, ё эшитиб менга хабар берса, бошидан зар тўкаман! — дебди. Ўзи ҳам келибди. Энди сўзни Зуҳрадан эшитинг. Зуҳра Тоҳирдан ажралгандан кейин кечаю кундуз оҳ тортиб, ғам-ҳасрат чекаверибди. Уни золим отаси Қоработир деган подшоҳваччага берибди. Қиз ғам-мотам ичида қолибди. Кунлардан бир кун Зуҳра туш кўрса, Тоҳир билан боғда юрган эмиш. Оҳ уриб ўрнидан турибди. Ахири, нима қиларини билмай бир лаган тилла кўтариб, карвонсаройга борибди; карвонбошига тиллани бериб: — Бир одам бўлсин, бутун дунёни ахтариб, Тоҳирнинг бор-йўқлигини менга билдирсин, — дебди. Карвонбоши тиллани олиб Тоҳирни ахтаргани йўлга чиқибди. У Тоҳирни жуда кўп ахтарибди, одамлар орасида Тоҳирга бағишлаб ғазаллар айтса ҳам уни тополмабди. Карвонбоши Зуҳра олдидан чиққанига қирқ кун бўлди деганда, Тоҳир чиққан сайилгоҳга етиб келибди ва дарё лабидаги бир баландликда кишилар тўпланганини, уларнинг ўртасида бир йигитнинг ўтирганини кўрибди. — Шу жойда ҳам бир ғазал айтай, зора Тоҳир шу ерда бўлса, — деб бир ғазал айтибди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling