Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
шаҳар бозорига бориб қараса, туяга миниб, бир такани ўнгариб олган бир чўпон йигит дуч 
келган ноғорани камон билан отиб ёраётган эмиш. Вазир навкарларига: 
— Бу бебошни ушланглар! — деб буюрибди. Навкарлар чўпонни туядан тушириб, қўлини 
орқасига боғлаб, туяси билан такасини етаклаб, подшо ҳузурига олиб келибдилар 
Подшо чўпондан: 
Сен кимсан, нима учун шаҳар ноғорачиларининг иоғораларини отаётибсан? — деб 
сўрабди. 
Чўпон: 
— Мен шаҳар яқинидаги тоғда яшовчи халқдан элчи бўлиб келдим, — дебди 
Подшо чўпоннинг устидаги эски чопонига, оёғидаги йиртиқ чориғига тикилиб, элчилигига 
ишонмабди: 
— Элчилик қилишга сендан бошқа тузукроқ одам йўқ эканми? — дебди. Чўпон ҳайрон 
бўлиб, подшодан сўрабди: 
— Сизга қандай тузукроқ одам керак? Мен ҳам оёқ-қўлли одамман-ку, — дебди. Подшо 
ғазабланиб: 
— Мен сендан кийими янгироқ, бўйи баландроқ, соқоли узунроқ одам йўқ эдими, деб 
сўраяпман, — дебди. Чўпон жавоб бериб: 
— Сизга бўйи баланд, кийими янгироғи керак бўлса, мана менинг туям, у яқинда туллаган, 
бўйи ҳам баланд. Агарда соқоли узунроғи керак бўлса, мана менинг такам, нақ соқоли икки 
қарич. Агар сизга ақллироқ одам керак бўлса, мана менинг ўзим. Менга ҳар қанча саволингиз 
бўлса бераверинг, — дебди. 
Подшо чўпоннинг бу жавобидан кейин: 
— Ҳай майли, бўлмаса сен элчи экансан, нима учун шаҳардаги ноғораларни ёриб 
ташладинг? — деб сўрабди. 
Чўпон: 
— Шаҳарингизда ҳар куни ноғора чалинади. Ноғора овозига бизнинг яйловдаги 
йилқиларимиз ҳуркиб, тек турмай қўйдилар. Ноғораларнинг овозини ўчирсам зора йилқиларим 
тек турсалар, деб кўринган ноғораларни ёра бердим, — дебди. 
Подшо чўпоннинг жавобидан кулиб: 
— Шаҳардан йигирма-ўттиз чақирим узоқда бўлган отларнинг ноғора овозига тек 
турмасликлари ҳеч ақлга тўғри келадими? Бу бўлмаган гап, — дебди. Чўпон ҳам подшодан: 
— Шаҳардан йигирма-ўттиз чақирим нарида бўлган отларнинг кишнашига шаҳардаги 
отларнинг беда емасдан ориқлашлари ҳеч ақлга тўғри келадими? — дебди. 
Подшонинг ўнг қўл вазирига берган буйруғи эсига тушибди. Бу чўпонни сўз билан енга 
олмаслигига ақли етиб, чўпонга: 
— Тила тилагингни! — дебди. Чўпон: 
— Агар лойиқ кўрсангиз, менга шу шаҳардан беш ҳўкиз терисидек ер берсангиз, — дебди. 
Подшо чўпоннинг тилагини назарига илмай, муншисига қараб: 
— Бу чўпоннинг номига менинг тарафимдан «беш ҳўкиз терисидек ер берилсин», деб васиқа 
қилиб бер! — дебди. 
Мунши васиқа ёзиб муҳрлатиб берибди. Чўпон васиқани олиб уйга қайтибди. 
Чўпон ўзи сингари уч-тўртта дўстини йиғиб, уларга бўлган воқеани айтиб бериб, сўнгра: 
— Энди мен бир иш қиламан, ҳамма ҳайрон қолади, — дебди. Чўпоннинг ўртоқлари: 
— Қандай иш қилмоқчисан? — деб сўрабдилар. Чўпон: 
— Ҳаммамиз бир бўлиб, бешта ҳўкиз топишимиз керак. Сўнгра мен сизларга қиладиган 
ишимни айтаман, — дебди. Чўпонлар биттадан ҳўкиз олиб келибдилар. Бешта ҳўкизни 
сўйишибди. Териларни бир чеккасидан каноп ип қалинлигида қилиб қирқибдилар. Тери иплар 
тайёр бўлгандан кейин, иплар билан бирга бир қанча қозиқчалар олиб шаҳар қалъасига 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling