Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
Сарвигулнинг соясида сўлди гул, нетмоқ керак? 
Подшо бу мисрани эшитгач, ғам остида қолиб жавоб берибди: 
Баргидан тобут ясаб, гулдин кафан этмоқ керак. 
Мушкул иш ҳал бўлибди. Сарвигулни кўмибдилар, кейин подшо шу хабарни етказган 
канизакни ҳузурига чақиртирибди. Канизак подшо қаршисида бош эгиб турар экан. 
Подшо: 
— Маликанинг ўлими ҳақидаги хабарни менга сен етказдингми? — деб сўрабди. 
— Шундай, подшоҳи олам! —дебди канизак. Подшо: 
— Бу ишинг учун сенга давлатимнинг ярмини бердим, — дебди. 
— Марҳаматлари учун ташаккур, — дебди қиз, — мен ҳам ўз давлатимнинг ярмига сизни 
шерик қилдим, бўлмаса. 
Подшонинг жаҳли чиқибди. 
— Сен кимнинг қаршисида турғанингни унутма! Мен мамлакат шоҳиман, давлатнинг 
барчаси менда! Сен қул қизда давлат нима қилсин, эй беақл махлуқ!.. 
Афв этсинлар, подшоҳи олам, — дебди қиз, — давлатингизнинг ҳаммасини берсангиз 
ҳам уни ўз ақл-идрокимнинг ярмига тенг кўрмайман! 
Канизакнинг бу жавобидан подшо индаёлмай, мот бўлиб ерга қарабди. 
 
Ахмоқ подшонинг доно хотини 
Бир хотинини Подшо қўйиб юборган экан. Кунлардан бир куни подшо ўзини танитмай шу 
хотинининг уйига кириб борибди. 
— Тангри меҳмон олинг, — дебди. Хотин эшикни очиб: 
— Тангри меҳмонга эшигимиз очиқ, — деб подшони кутиб олибди. Подшо хотиндан: 
— Бу уйда ёлғиз яшайсизми? — деб сўрабди. Хотин: 
— Ёлғиз эмасман, эрим ўтинга кетган, келиб қолар, — дебди. 
Шунда подшо: 
— Шундай гўзал аёл ўтинчига хотин бўлиб яшайсизми, топилмадими бир бойроқ одам? —
дебди. 
— Бойроқни бошимга урайми, подшонинг ҳам хотини бўлиб кўрганман, минг подшодан бир 
қул, минг олтиндан бир пул яхши, — дебди хотин. Подшо таажжубланиб яна сўрабди: 
— Нима, подшонинг хотини бўлиш ёмонми? 
— Агар подшонинг хотини бўлсанг қирқ кунда бир куласану, кунда минг ўлиб тириласан, 
эримга ўхшаган ғариблар эса хотинларини кунда минг кулдириб, оёгингга тикон кирса тили 
билан суғириб олишга ҳам рози бўлади, — дебди хотин. 
Подшо: «Хотиним мендан айрилганидан хурсанд экан», деб ўтинчи келмасданоқ чиқиб 
кетибди. 
Шундай қилиб подшо эртаси куни бир хотини билан қолиб, бошқа хотинларини мол-дунёси 
билан айириб юборибди. Унинг эртасига эса элатга жар урдирибди: «Кимда-ким икки хотинли 
бўлса, бир хотини билан қолиб, иккинчисини рози қилиб айириб юборсин, фармон 
бажарилмаса, моли подшолик, боши қазолик!» 
Бу фармонни эшитган бойлар, вазиру вузаролар, мулла-эшонлар, савдогарлар ва 
бойваччалар, қўйингки, ким икки хотинли бўлса бирисини қози-калонлар иштирокида талоқ 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling