Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
— Агар бир ботмон ердан икки юз ботмон ғалла олсанг олганинг, бўлмаса, бошинг ўлимда, 
молинг таловда, — дебди-да, бу сўзни хатга ёзиб, муҳр бостириб берибди. 
Ана энди деҳқон бир ботмон ерни мўлжаллаб, тизза бўйи қилиб ҳайдатибди, тупроғини 
алмаштириб тобига келтирибди. Деҳқон ерга оқ жўхори экибди. Жўхорилар икки қулоқ 
бўлганда орасига лавлаги ҳам сепибди. Лавлаги дум тортибди, ҳар бир лавлаги тагига челак-
челак гўнг солибди. Лавлаги барг чиқарганда, битта қўймай баргларини юлиб олибди. Жўхори 
ҳам етилиб шамол бўлса, такалаги
3
бир-бирига урилиб шовиллай бошлабди. Лавлагининг ҳар 
биттаси кўзадай-кўзадай бўлиб етилибди. Деҳқоннинг ҳосили етилиб тайёр бўлибди. Бек ва 
амалдорлари келиб: 
— Қани, деҳқон, бир ботмон ердан икки юз ботмон ҳосил олганингни кўрсат-чи! — дебди. 
Деҳқон оқ жўхорини йиғиб, янчиб, ўлчатиб қараса, юз ботмон чиқибди. Шунда бек: 
— Икки юз ботмон ҳосил оламан деган эдинг-ку, қани қолган юз ботмон ҳосил? — дебди. 
Деҳқон: 
— Шошманглар, ҳозир экинимнинг боласини олдинглар, онаси ҳали ерда ётибди, — дебди. 
Бекнинг хизматкорлари лавлагини йиғиб олиб қарашса, ҳар қайсиси кўзадай-кўзадай келар 
эмиш. Уларни ўлчашса икки юз йигирма ботмон чиқибди. Бек деҳқон ўз мўлжалидан зиёда 
ҳосил олганини кўриб, аламига чидолмай, ғазабланиб: 
— Сен шунча ҳосилни нима қиласан, бу ҳосил бекликка керак, — дебди ва 
хизматкорларига: 
— Бу ҳосилнинг учдан бири қолдирилиб, қолгани қўрғонга олиб кетилсин! — деб 
буюрибди. 
У отини миниб, қўрғон томонга қараб жўнабди. Деҳқон мўл ҳосил олиш йўлини билса ҳам, 
ўз меҳнатининг натижасидан маҳрум бўлиб қола берибди. 
 
Канизак билан подшо 
Подшонинг қирқта хотини бор экан. Уларнинг ичида Сарвигул дегани жуда чиройли экан. 
Уни подшо ҳамма хотинларидан кўпроқ севар экан. Кунларнинг бирида малика ўзининг исми 
гўзаллигига мос эмаслиги тўғрисида подшога шикоят қилибди. Шунда подшо: «Агар бундан 
кейин кимки маликани Сарвигул деб атаса, тилини кесиб, оғзига қўрғошин қуяман», деб 
фармон чиқарибди. 
Иттифоқо, фармон чиққан куни Сарвигул боғда сайр қилиб юрар экан. Уни уйқу босибди. 
Гуллар орасига қўйилган сўрида ётиб ухлабди. Бир қанча вақтдан кейин уйғотмоқчи 
бўлганларида маликанинг қазо қилганлиги маълум бўлибди. Канизларни қайғу босибди. Бу 
хабар саройдаги кишиларга ҳам тез вақт ичида маълум бўлибди. Аммо, бу хабарни подшога 
етказиш энг оғир, мушкул иш экан. Чунки, биринчидан, маликага янги ном қўйилгунча йўқ, 
иккинчидан, аввалги исмини айтиб хабар қилинган тақдирда подшо ўз фармонига мувофиқ 
хабар берган кишини жазолаши турган гап экан. Подшога маълум қилинмабди. Лекин, 
ўликнинг ёта бериши мумкин эмас-ку. Бунинг устига, ўз вақтида хабар берилмагани учун 
саройдаги кишилар яна жазоланиши мумкин. Сарой кишилари бу мушкул ишдан қутулиш 
йўлини қидира бошлабдилар. Шу пайтда, канизаклардан бири дадил овоз билан: 
— Мен бориб хабар қиламан, — дебди. Бошқалар масхара қилиб: 
— Шунча ақли расолар турганда, сенга чикора, ўлгинг келяптими, — дейишибди. 
— Майли, — дебди канизак ва чопиб, подшо ёнига келибди. Подшо тахтда ўтирган экан. 
Қиз эшикка яқинлашиб, эшик тирқишидан астагина овоз билан бир мисра шеър ўқибди: 
3
Такалак — зўғатаси 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling