Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
39 Узоқдаги Зуҳрахон Бизданам тузукмиди?! Т о ҳ и р Сув келар сузуккина, Қўлимда узуккина. Узоқдаги Зуҳрахон Сиздан ҳам сулуккина — деб, Хадича билан хайрлашиб, чиқиб кетибди. Келин бечора йиғлаганича қолибди. Тоҳир югуриб бориб, карвонга етибди, туяга мингашиб, йўлга равона бўлибди. Карвон юриб-юриб бир жойга келибди. Бу жойда уч йўл бор экан. Бири — «борса келмас», бири — «борса хатар», яна бири — «борса келар» экан. Карвонбоши қайси йўлга юришни билмай, ўйлаб қолибди. Тоҳир: — Хатарли бўлса ҳам шунга юрамиз, майли, Зуҳра қошига тезроқ борайлик, — дебди. Шу билан улар хатарли йўлга юриб кетибдилар. Юриб-юриб бир жойга етибдилар. Бу жой қароқчилар макони экан. Қароқчилар бу бечораларнинг туяларини олиб, ўзларини зиндонга солибдилар. Тоҳир зиндонда йиғлаб-йиғлаб: «кел-э, зора шу жойда бир таниш бўлса, бизни бўшатиб юборса», деб бир ғазал айтибди: Юрсам йўлим узундир, Кеча менга кундуздир. Бизни қўйинг, жон беклар, Зуҳра унда ёлғиздир. Тоҳирнинг ҳаммактаб ўртоқларидан бири шу ерда экан, у Тоҳирга: — Ҳа, Таҳир, ҳалиям Зуҳранинг кўйида куйлаб юрибсанми-а? — дебди. Кейин зиндонбонни чақириб, унга бир ҳовуч тилла бериб: — Буни қўйиб юборинглар, бу ўзи куйган қул, буни куйдириб нима қиласизлар, — дебди. Шу билан Тоҳирни ва у билан келаётганларни зиндондан бўшатиб юбордилар. Булар бир неча кун чўл-биёбонларни кезишибди. Зуҳра дардида юрак-бағри эзилиб юрган Тоҳир саҳар вақтида Зуҳра ётган уй тагига етиб келибди. Бу пайтда Зуҳра ширин уйқуда экан. Тоҳир ғазал ўқиб, Зуҳрани уйғотибди. Зуҳра Тоҳирни кўриши билан югура келиб кўришибди. Сўнгра икковлари яширинча боққа кириб кетибдилар. Бу воқеадан Қоработирнинг синглиси хабардор бўлиб турган экан. Қоработир келганда Зуҳра уйда йўқ экан, у синглисидан: «Зуҳра қаерга кетди?» деб сўрабди. Синглиси жавоб берибди: — Бугун саҳарда Тоҳир келди, янгам у билан боққа кириб кетган. Қоработир бу гапни эшитиб ғазабланибди ва подшоҳга бориб Зуҳрани чақибди. Подшоҳ тезда Тоҳирни тутдириб келиб қамабди. Уламоларнинг берган маслаҳати билан подшоҳ: «Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осаман! Уни ўлдирмасам, қизимни қўймас экан», дебди. Шу гапдан сўнг подшоҳ яна жарчи қўйиб, шаҳар халқини чақиртирибди. Майдонга катта- кичик, хотин-халаж йиғилибди. Зуҳра билан Тоҳирнинг қариндош-уруғлари ҳам келишибди. Халқ орасида шивир-шивир гаплар тарқабди. Одамлардан бири: — Тоҳир нима учун қайтиб келган экан? — деб сўрабди иккинчи бир одамдан. Униси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling