Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
36 сандиқни кўриб келибди. Сандиқ Зуҳра айтгандан ҳам ортиқ экан. Подшоҳ жарчи қуйиб бутун халқни катта майдонга йиғибди. Халқ Тоҳирни сувга оқизмасликни талаб қилибди. Бироқ подшоҳ халқнинг талабига қулоқ солмабди, ўз айтганини қилибди. Тоҳирни оқизиш пайти етибди, дарё лаби халқ билан тўлиб-тошибди. Тоҳирнинг онаси ғам- ҳасрат билан дарс бўйига зўрға етиб бориб ўғлини кўриб: «Ёнида жон берсам кошки эди», деб йиғлайвериб ҳушидан кетибди. Халқнинг ғазаби қайнабди. «Подшоҳ бир қизи учун бечора етимчани бунчалик қийнаб, азоблагунча, бир жойга юборсин, подшоҳ ҳам Тоҳирнинг онаси каби қон-қон йиғласин. Ана зулм! Ана ноинсофлик! Бир қиз учун шунча одамни йиғиб, бир йигитни сувга оқизиш жаллодликдир!» Шу пайт жарчи жар чақириб: — Ҳозир Тоҳирни олиб келадилар! —дебди. Ҳамма одам Тоҳир йўлига термилиб турар экан. Тоҳирнинг онаси бечора ўғлини кўришга зор бўлиб, бошини тошу тупроққа уриб: — Қани менинг бегуноҳ ўғлим, уни бир кўрай, — деб фарёд қилар экан. Тоҳирнинг қўлларини орқасига боғлаб, онаси олдига келтирибдилар. Она бечора зор-зор йиғлаб, боласини бағрига босиб туриб, ўлиб қолибди. Майдонга йиғилган халқ жим бўлиб қолибди. Бир оздан кейин кимлар йиғлаган, кимлар бақирган ҳолда Тоҳирни олиб бориб сандиққа солибдилар. Тоҳир сандиқ ичида Зуҳра билан хайрлашиб, шу ғазални айтибди: Т о ҳ и р Мен кетаман кўриб қол, Арғамчини ушлаб қол. Соғинганда йиғларсан, Қорам ўчмай, қараб қол. З у ҳ р а Сув келар гулдур-гулдур, Суйганим қизил гулдир, Суйганимга бермаса, Ўлганим ўша кундир. Т о ҳ и р Сув келар ахта-ахта, Сандиғим темир тахта. Сендан бошқа ёр қилсам, Қон ютай лахта-лахта. З у ҳ р а Сув келар тош устида, Рўмолим қош устида. Тоҳир эсимга тушса, Йиғлайман ош устида. Т о ҳ и р Сув келар инжудайин, Кўпириб тошган сайин. Сендан ўзга ёр десам, Ханжарга санчилайин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling