Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
— Қўйвор қўлимни, айтаман! 
— Айтинг бувижон, айтинг! 
— Бу сўзларни ойингдан сўра. 
— Онам айтмайди, сиз айтинг бувижон, — деб кампирнинг қўлларини қаттиқ қисиб сўрабди 
Тоҳир. 
Кампир гап ўргатибди: 
Уйингга бориб, ойингга йиғла. Нон берса олма, ош берса ема. Онанг сени қарғаб 
уришади. Ҳеч нарсага қарамасдан йиғлайвер. «Нима қилай, нима қилиб берай?» деб еўраганда: 
«Қўғирмоч қилиб беринг», дегин. Қўғирмочнн косада берса олма, чўмичда берса олма, капгирда 
берса олма. «Нимада берай?» деса, «Ҳовучингда бер» дегин-да, ҳовучида берганида қўлини 
маҳкам қисиб, «менга унашилган қиз ким, шуни айтиб бергин», дегин. Шунда айтиб беради. 
Тоҳир уйга югуриб келиб, кампир ўргатган гапларни айтиб, ойисини кўп хафа қилибди. 
Ахири ойиси қўғирмочни ҳовучида берибди. Тоҳир ойисининг қўғирмоч ушлаган ҳовучини 
қисиб: 
— Менга унаштирилган ким? Ростини айтиб бер, — дебди. 
Ойиси: 
— Қуриб кетгур етимча! Сенга ким ўргатди буни? Вой вой, қўлим куйди, — деб ўғлини 
қарғабди. 
— Айт, ойи айт! Айтмасанг қўймайман, — дебди Тоҳир. 
— Қўйиб юбор, айтаман, айтиб бўлмаса ҳам айтаман, — дебди онаси. 
Она бечора хафа бўлиб: «Энди яширганим билан фойда йўқ, майли айта қолай», деб эри 
билан подшоҳнинг қуда бўлишга ваъда қилганини, вазирнинг ўғил кўрганидан суюниб, йўлда 
кетаётганида отдан йиқилиб ўлганигача бўлиб ўтган воқеаларни ўғлига сўзлаб берибди ва: 
— Сен етимчасан, барибир подшоҳ сенга қизини бермайди. Зуҳра — подшоҳ қизи, сен бир 
етимча камбағалсан, — дебди. 
Тоҳир: 
— Майли, ойижон, бўлди, мен шуни билсам, бас, — деб кўчага чиқиб кетибди. 
Кунлардан бир куни мактабда Тоҳир билан Зуҳра сўзлашиб, кулишиб, китоб ўқимай, 
домлани қийнабдилар. Домла келиб бу воқеани подшоҳга айтибди: 
— Подшоҳи олам, сизга арзим шукн, қизингиз Зуҳрани Тоҳир ўқитгани қўймайди. 
Шунда подшоҳ ғазаблаииб: 
— Тоҳирни бўлак жойга ўтқазинг, агар унга кўнмаса, ўртадан девор уриб қўйинг, — дебди. 
Иккисининг ўртасига девор олибдилар. Сал вақтдан сўнг девор бузилиб, иккови тағин 
гаплашиб ўтирадиган бўлибди. Улар катта бўлиб вояга етибди. Иккови ҳам бир-бирини 
кўрмаса, туролмас экан. 
Уламолар: «Подшоҳ Тоҳирни йўқ қилсин», дебдилар. 
Буни подшоҳга айтибдилар. Подшоҳ ғазаб билан усталарни чақириб уларга бундай дебди: 
— Катта бир сандиқ ясанглар. Тоҳирни оқизаман! Бу гапни Зуҳра эшитиб, бир лаган 
тиллани усталарга олиб бориб: 
— Шу тиллани олинглар, сандиқ шундай пухта бўлсинки, ичига сув ўтмасин, токи бечора 
етимча борган жойида кун кўрсин, — деб зор-зор йиғлабди. 
Усталарнинг Зуҳрага раҳми келиб: 
— Эй малика, агар сандиқ сиз айтгандан ортиқ бўлмаса, берган тнллангизни қайтиб олинг, 
— дебдилар. 
Бир куни Тоҳир билан Зуҳра иккиси ҳасратлашиб турганларида айғоқчилардан бири кўриб 
қолиб, подшоҳга айтибди. 
Дарҳол подшоҳ Тоҳирни зиндонга солишга буюрибди. Тоҳирни зиндонга солибдилар. 
Кунлардан бир кун сандиқ тайёр бўлганини подшоҳга айтибдилар. Буни Зуҳра эшитиб, 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling