Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
40 айтибди: — Тоҳирни бу ерга келтирган нарса унинг Зуҳрага бўлган муҳаббатидир. Шунинг учун бечора йигитни ўлдириш керакми, қонхўр подшоҳга минг лаънат! Жаллодлар Тоҳирнинг кўзларини боғлаб, майдон ўртасига олиб келиб, қиличларини қайрабдилар. Зуҳра бечора эса золим отасига ёлворибди. Отаси қулоқ солмабди. Зуҳра ўз севганини жаллод олдида кўриб, ҳушидан кетиб йиқилибди. Жаллод ўткир қиличини ҳавода ярқиратиб, зарб билан Тоҳир танасини иккига бўлиб ташлабди, сўнг дарвозага осибди. Ҳамма ёқни одамларнинг дод-фарёди, йиғиси босиб кетибди. Тоҳирнинг холаси қаттиқ оҳ тортиб, подшоҳга қараб шу ғазални айтибди: Қонхўр жаллод қўлида, Тилла қилич қайралди. Тилла қилич дамлари Қора қонга бўялди. Бу ҳаво ҳавомиди? Қор-ёмғир ёғармиди! Қиз учун йигит ўлмоқ Шаҳрингда давомиди? Шундан сўнг Зуҳра бошини кўтариб, бир ғазал айтибди: Қатор-қатор туялар Қаторлашиб ўтдилар. Хон отамиз даврида Тоҳир гўштин сотдилар. Тоҳир гўшти гўшт эмас, Қўй гўштига ўхшамас. Тоҳиржонни ўлдирган. Бу дунёда яшамас. — Буни кўминглар! — деб буйруқ қилибди подшоҳ. Одамлар Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осилган жойидан дарҳол олиб, гўрга кўмибдилар. Зуҳра севикли ёри Тоҳирнинг таъзиясини бажо келтириш учун қора кийиб, қирқ кунгача мотам тутибди. Зуҳра: «Бугун Тоҳирнинг ўлганига қирқ кун бўлди, отам менга жавоб берсин, қизлар билан бориб, қабрини кўриб келайин», дебди. Отаси кўп қийинлик билан рухсат берибди. Зуҳра икки чўнтагига марварид тўлдириб, қўлига ошпичоқ олиб, Тоҳир кўмилган қабристонга жўнабди. Қирқ каниз уни кузатиб борибди. Йўлда Зуҳра канизларига қараб бир ғазал ўқибди: Қизлар, тез югурайлик, Тоҳиржонга етайлик. Тоҳиржонга етганда, Марваридлар сочайлик, — деб чўнтагидан марварид олиб сочиб юборибди. Қизлар марваридга овора бўлиб ўша ерда қолибди. Зуҳра эса қабрга етмоқ учун шошилибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling