Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
102
қўйнимга солиб, қушни бир қўлимга олиб бир қирга қараб ўрладим. 
Овчи менга: 
— Тулки чиқса тозини қўйиб юбор, каклик чиқса қушни қўйиб юбор, — деб тайинлади. 
Овчи отлиқ, мен эса яёв тоққа чиқдик. Пўстинни кўтариб чарчадим, тозининг устига ёпдим, 
пўстин турмади, бир енгини тозининг калласига боғлаб, тозининг белига айлантириб ўраб 
қўйдим. Қушни кўтариб қўлим толди, халтага солиб кўтариб олдим. Бораётиб эдим, олдимдан 
тулки чиқиб колди. Пўстинни олгунча бўлмай, този тулкини қувиб кетди. Пўстин парча-парча 
бўлиб тошларга илиниб қола берди. Шу яқиндан бой каклик учириб: «Қушни қўйиб юбор», деб 
товуш қилди. 
Қушни чиқариб учирсам, қуш бориб тўп этиб йиқилди, учолмади, қаноти қайрилиб 
қолибди-да, деб олиб кўрсам, қуш димиқиб ўлиб қолибди. Овчи мени ўлдиради деб қочиб 
кетдим. 
Юриб-юриб бир бойникига бордим, Унинг хизматини қилиб юрдим. Бу бойнинг бир хачири, 
бир йўрғаси бор экан. Бир кун йўрғаси касал бўлди. 
— Ўғлим, мол ҳаром ўлмасин, — деди. 
Мен олдимга чироқ ёқиб, пичоқ қўйиб ётдим. Бир вақт туриб қарасам, «патир-патир» бўлиб 
ётибди. Чироқ ўчиб қолибди. Бориб чироқни ёқмасдан, бошини шартта кесиб юбордим. 
Чироқни ёқиб қарасам, хачирнинг бошини кесиб қўйибману, касал от турибди. Бой мени эртага 
ўлдирадн, деб бундан ҳам қочиб кетдим. 
Тонг отганда Янгиқўрғон бозорига бордим. Кўчада оралаб юрдим. Бир аёл: 
— Нима қилиб юрибсан, болам? — деди. Мен: 
— Ўғли йўққа ўғил, қизи йўққа қиз бўламан, — дедим. 
— Ундай бўлса сен менга ўғил бўлгин, — деб қўлидаги боласини қолдириб, — бозордан 
савдо-сотиғимни қилиб келиб боламни ва сени олиб кетаман, — деди. 
Онаси кетгандан кейин болага узум-пузум олиб бериб ўтирдим, Онасининг дараги бўлмади. 
Қидириб-қидириб, бояги аёлни топиб олдим. 
— Юр, болангни олгин, — дедим. Аёл: 
— Менинг болам эмас, сени танимайман, болани ҳам танимайман, — деди. 
Болани кўтариб икковимиз ушлашиб, қозининг олдига бордик. Қозига: 
— Мана бу аёл боласини мендан олмаяпти, — дедим. 
Қози аёлга: «Болани ол», деди. Аёл: «Менинг болам эмас», деди. 
Қози: «Болани ўртага ўтқазиб қўйинглар, чақиринглар, бола кимга борса ўшаники», деди. 
Онаси: «Оҳ бераман», деса, бола бормади. Мен: «Кел укажон узум берай», десам бола менга 
қараб келди. Қози болани сен ол», деб менга ҳукм қилди. Болани кўтариб кетаётсам, кампир 
ёнимга келиб: «Болам, қўй, хафа бўлма, иккимиз она-бола бўлиб қўя қолайлик, деб уйига олиб 
борди. Мен уникида юрдим. Орадан бир неча вақт ўтгандан кейин момомни ҳам топиб олиб
бирга яшадим. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling