Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
101 ўртоқларимнинг ўчини оламан. Хафа бўлиш йўқ-а? — дебди. Бой: — Йўқ, ўғлим хафа бўлиш йўқ, — деб нафаси ичига тушиб кетибди. Болтабой: — Сенга жазо шу, — деб бойни хароба уйда қолдириб, эшикни маҳкам ёпиб, ўз қишлоғига қараб жўнабди. Шундай қилиб, муроди мақсадига етибди. Ношуд бола Сағир бўлиб момомнинг қўлида қолдим. Момомнинг учта бузоғини боқиб юрдим. Унинг биттасини бўрига олдириб юбордим. Момом урди, қочиб бориб Боймоқли деган қишлоқда бир кампирнинг эчкисини боқдим. Бир кун кампир: — Эчкилар сут бермай қолди, мен боқайин, сен улоқларни боқиб, сув олиб келиб юргин, — деди. Бир кун кампир йўғида битта патир қилиб, бетига мой суркаб ейман деб туриб эдим, кампир эчкини ҳайдаб келиб қолди. Патир билан мойни қўйгани жой тополмай, телпагимнинг ичига солиб бошимга кийдим. Улоқлар эмиб қўйди, кампир бошимга бир муштлади. Мой телпакнинг тагидан тирқираб чиқиб кетди. Вой миям чиқиб кетди, деб калламни маҳкам ушлаб ётдим. Кампир эчкини ҳам боқди, улоқни ҳам боғлади, сувни ҳам ўзи олиб келди. Мен ҳеч бир иш қилмай ётдим. Бир кун кампир хафа бўлиб: — Болам, сен эчкини боққин, мен кувни пишиб олай, — деди. Мен хайр деб эчкини боққани чиқиб кетдим. Далага бориб ухлаб қолибман, бир вақт турсам, ярим кеча бўлибди. Қулоғимга: «болаю-болаю» деган товуш келади. Қарасам эчкилар йўқ. Эчкиларнииг барисини бўри еб кетибди. Оббо, кампир мени ўлдиради деб, қочиб бориб, Жарқўрғонда ётдим. Тонг отгандан сўнг сой бўйига тушиб бордим. Бир одам арпа хирмонида қирқта товуқнинг жўжасини боқиб ўтирибди. — Бобожоним, мен оч қолдим, нониигиз бўлса беринг, — дедим. — Ҳув ўша уй меники, борсанг нон беради, — деди. — Танимасни сийламас, менга бермайди, ўзингиз бориб менга бир оз нон олиб келиб беринг, мен товуқларни боқиб турай, — дедим. Товуқларни боқиб ўтирган эдим, уйқу боса берди. Бобойнинг товуқларини қуш олиб кетмасин деб, барини бир ипга бир оёғидан боғлаб, учидан ушлаб ётдим. Бир қуш келиб қирқтасини олиб кетибди. Бобом меии уради, деб у ердан ҳам қочиб кетдим. Саъди Воққос деган қишлоққа бордим. Бир Бегмат овчи деган қушбоз бор экан. Далада унинг хизматини қилиб юрдим. Бир кун уйига жўнар экан, қўлимга бир мири бериб: — Қушга овқат олиб бер, — деди. Мен қушга нима овқат олиб бераман, деб сўрамабман. У кетгандан кейин қарасам қушнинг тагида оқ нарса турган экан. Бу қатиқ ичар экан, деб қишлоқма-қишлоқ юриб, бир хурма қатиқ олиб келиб бердим. Қатиқни ичмади. Бу нимага ичмайди, деб калласини хурмага тиқдим. Қуш хурмага бошини суқиб индамасдан қолди, мен симириб ётибди десам, ўлиб қолибди. Қушнинг ўлигини олиб, эгаси келгунча қараб турдим. У: — Қушни нима қилиб ўлдирдинг, —деди. — Мен қатиқ бердим, симириб ётибди десам, ўлиб қолибди, — дедим. — Э, чорвадор боласи экансан. Куш тилиии билмас экансан, — деди. Яна овчининг хизматини қилиб юра бердим. Кундан-кун ўтди, овчи мени ўзи билан бирга овга олиб чиқди, қўлимга бир қуш, бир халта берди, бир този, бир пўстин берди. Пўстинни кифтимда кўтариб, тозини етаклаб, халтани |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling