Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
109 ўлимдан қолди. Тил тиғдан ўткир деб, бекорга айтмаганлар, — дебди. Яхшиси ҳам, ёмони ҳам тил Кунлардан бир куни подшо вазирга: — Менга дунёда энг яхши гўштдан кабоб қилиб келтиринг, — дебди. Вазир боши қотиб уйига келибди, «энг яхши гўшт қайси молнинг гўшти экан?»—деб роса ўйлабди. У хуноб бўлиб ўтирган экан, қизи: — Отажон, нимадан хафасиз, ёки подшодан ёмонроқ гап эшитдингизми? — деб сўрабди. — Қизим, подшо менга, энг яхши гўштдан кабоб буюрдилар, ниманинг гўшти яхши ва ширин эканлигини билмай бошим қотиб турибди, — дебди вазир. — Шунга ҳам ота гўри қозихонами? Битта қўйни сўйдиринг-да, тилини кабоб қилиб олиб боринг, гуноҳкор қилса мен кафил, — дебди қизи. Вазир қизининг гапи билаи бир қўйни сўйдириб унинг тилини кабоб қилиб, подшонинг олдига киритган экан, подшо вазирга қараб: — Энди энг ёмон гўштдан кабоб қилиб келтиринг, — дебди. Вазир яна қизининг олдига келиб: — Қизим, яхшисини қилдик, қутулдик, ёмони қайси гўшт? — дебди. Қизи: — Яна бир қўйни сўйдиринг-да, тилини кабоб қилиб олиб боринг, — дебди. Вазир яна шундай қилиб подшонинг олдига киритган экан, подшо айтибди: — Қилган ишингиз жойида, бу сизнинг яхши билимдон эканлигингиздан далолат беради, — деса, вазир: — Тақсир, гуноҳимдан ўтсангиз тўғрисини айтай, — дебди ва подшога бу ишни кимнинг ақли билан қилганини айтибди. Шунда подшо вазирнинг қизини чақириб: — Қизим, нима учун тилни ҳам ёмон, ҳам яхши гўштларга санадингиз? — дебди. Шунда қиз: — Подшоҳим, кишининг бошига яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам тилдан келади. Элда бир мақол бор: «Тиш тилнинг қалъаси, тил бошнинг балоси». Бу гапни эшитиб подшо вазирнинг қизига ажойиб бир боғ инъом этган экан. Ибн Сино ва тарбия Йигит билан қиз турмуш қуришибди. Орадан тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соату тўққиз дақиқа ўтгач, фарзанд кўришибди. — Боламизни қандай тарбия, қиламиз? — дебди она. — Уни шундай тарбия қилайликки, катта бўлганда эл-юртга фойдаси тегадиган бўлсин, — дебди ота. Хотини: — Тўғри айтасиз, мен ҳам шуни ўйлаб турган эдим. Яхшиси, устоз Ибн Синодан сўраб кўрайлик-чи, у киши нима деркин, — дебди. Бу гап эрига ҳам маъқул тушибди. Эр-хотин болани кўтариб, Ибн Синоникига келишибди. У бир кичик тор кулбада яшар, шундай бўлса-да, донғи оламга кетган экан. Ибн Сино уларни яхши кутиб олибди, нима иш билан келганликларини сўрабди. — Боламизнинг тарбияси ҳақида бизга маслаҳат берсангиз. Токи катта бўлгач, эл-юртга фойдаси тегадиган киши бўлса? — дебди эри. — Қачон туғилди? — деб сўрабди Ибн Сино. — Эрта билан туғилди, — деб эрининг ўрнига хотини жавоб берибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling