Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
117 — Қани, чол, жонинг бўлса урушга чиқ! — дебди. Чол эшикдан чиқиб тўқмоққа қараб: — Ур, тўқмоқ! — деб бақирган экан, тўқмоқ ҳамма аскарларни биттадан уриб ётқизиб қўйибди, охирида тўқмоқ хонни ура бошлабди. Хон: — Чол, тўқмоғингни тўхтат, сен енгдинг, мени ўлимдан олиб қол, юртга сен ҳоким бўла қол, — дебди. Чол тўқмоқни тўхтатибди. Ўзи юртга ҳоким бўлибди. Муроди мақсадига етибди. Жовур чол Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бурунги замонда чол-кампир бор экан. Дунёда фарзанд юзини кўрмай, жуда ҳам камбағал яшаган эканлар. Чол ўтин сотиб, пулига чорак ғалла олиб кун ўтказар экан. Даладан ўтин таший-таший орқаси жовур 12 бўлиб кетибди. Шунинг учун кампири уни Жовур чол деб чақирар экан. Кунлардан бир куни Жовур чол даладан саккиз қучоқ ўтин териб, яхшилаб бўғиб боғлаб бозорга кўтариб келаётса, бир тулки инидан бошини чиқариб: — Жовур чол, Жовур чол, мен сенинг ўғлинг бўламан, — дебди. Жовур чол: — Эй худоё тавба, тулки ҳам гапирар экан-да, — деб пича қўрқибди. Тулки: — Чол ота, қўрқманг, мен сизга фарзанд бўлмоқчиман, — дебди. Жовур чол кўниб: — Майли бўлмасам, юр уйга, — дебди. Тулки Жовур чолнинг олдига чопиб келиб: — Ота-ота, ўтинингизни мен кўтарай, — дебди. Чол ҳайрон бўлиб: «Бунча ўтинни тулки ҳолати билан қандай кўтарар экан», деб ўйлаб, ўтинни ерга қўйибди. Қараса, тулки шунча ўтинни чумчуқни кўтаргандай қилиб кўтариб кетибди, уйига келгандан кейин чол-кампир тулкини жуда яхши кўриб қолишибди. Шу кундан бошлаб тулки Жовур чол отасига ҳар куни ўтин ташиб бериб, бир ғарам қилиб қўйибди. Бир куни оқшомда тулки Жовур чолнинг қўйнидан чиқиб кетаётса, чол унга: — Тулкича-ю, тулкича, тунда қайга борасан? — дебди. Тулки дебди: Момам уйига бораман. Ч о л: Моманг сенга не берар? Т у л к и: Эчки соғиб, сут берар. Ч о л: Эчкисининг сути йўқ, Кадисининг теги йўқ. Т у л к и: 12 Жовур — яғир Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 118 Мени, ота, алдаманг, Боргандан сўнг биламан. Сут бўлмаса майлига, Момамни кўриб келаман, — деб тулки жўнаб кетибди. Томма-том чиқиб, ҳамманинг мўрисидан қараб кета берибди Ахири, подшонинг томига етиб, мўрисидан қараса, уй ичини ёруғ қилиб подшонинг қизи ухлаб ётганмиш. Тулки қизни кўриб ошиқ бўлиб қолибди. Яна томма-том сакраб Жовур чол қошига келибди. Жовур чол тулкининг орқасини силаб эркалатиб: Кечга қолдинг, тулкичам, Кеч келдими эчкичам? — дебди. Т у л к и: Бориб эдим қидириб: Келдим момамни кўриб, Момам бўлибди жинни, Қилиб берди ғилминди, — дебди. Чол: Не келмадинг шунгача? Моманг бўпма женгача? Ё бўлдими ўйинчи, Ғилминдидан кейинча? Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling