Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
121 ўтлаб юрган қўзини кўрибди, ҳаллослаб қўзининг олдига борибди ва қўзига: — Сени ейман, — дебди. Қўзи: — Мени ейишга ейсан, мени туз коига олиб бориб тузлаб егин. Ана маза-ю, мана маза, — дебди. Бўри: «Хўп, сенинг ҳам гапингга кирай», деб конга олиб борибди. Қўзи. — Сен шу ердан жилмай тур, мен дарров туз олиб чиқай, ундан кейин туз билан ейсан, — деб конга кириб, йўлни чаппа солиб қочиб кетибди. Бўри ҳали чиқар, ҳали чиқар, деб бир қанча вақт кутибди, қўзининг ҳеч дараги бўлмабди. «Қўзи мени алдаб кетган экан», деб уми-дини узиб, жўнабди. Бир жойга борса, бир от ўтлаб юрибди. Отнинг олдига бориб: — От, от! Сени ейман, — дебди. От: — Мени есанг ерсан, менинг тақамга ёзилган васият бор, шуни ўқиб бер, мен эшитай, — дебди. Бўри тақадаги хатни ўқийман деб бориши билан от бир тепибди, бўрининг оғзи қонаб, думалаб кетибди. Ўрнидан туриб бир жойга бориб, у ёққа-бу ёққа қараб, нима қилишини билмай турган экан, бир семиз эшакнинг ўтлаб юрганини кўриб қолибди. Эшакнинг олдига бориб. — Эшак, сени ейман, — дебди. Эшак айтибди: — Хўп, мени ейишга ейсан. Ота-бувамдан қолган йўрға юришим бор, шуни қилиб берай, армонда кетмайин, — дебди. Бўри: «Хўп, бўлмаса», деб эшакнинг устига минибди. Эшак бўрини у ёққа лўкиллатиб-бу ёққа лўкиллатиб олиб келиб, устидан ирғитиб қочибди. Бўри йиқилганича қолибди. Қорни оч, бедармон бўлиб ётганида бир чолнинг ўтин териб юрганини кўрибди. Жойидан туриб, чолга томон жўнабди. Чол узоқдан бўри келаётганини фаҳмлаб шошиб-пишиб ўтинини арғамчисига боғлабди. Бир дарахт илдизини ковлаб олгандан қолган чуқур бор экан. Чол дарров шу чуқурнинг ичига тушиб, ўтинини чуқурнинг оғзига қозон қопқоғидек ёпиб, бекитиб ётаверибди. Бўри ўтин ёнига келиб қараб туриб, чолни топа олмай, ўтиннинг тепасига чиқиб ўтириб: Кўрдингки қўзи, Термилади икки кўзи. Сенга ким қўйибди. Қўзини тузлаб ейишни, ув-ув. Кўрдингки ўтлаб юрибди от, Ота-бобосидан қолган хат. Сенга ким қўйибди Унинг васиқасини ўқишни, ув-ув. Кўрдингки эшак, Ёнига солдинг тўшак. Сенга ким қўйибди Йўрғасини кўриб боқишни, ув-ув, — деб йиғлаб-йиғлаб ўтин устидан тушиб саҳрога қараб кета берибди. Юриб-юриб очлигидан ўлиб қолибди. Чол бечора чуқур ичидан чиқиб ўтинини кўтариб, у ёқ-бу ёққа қараб, шошиб болалари ёнига қайтиб келибди. Бўлган воқеани болаларига айтиб берибди. Болалари: «Дадам бечора бир ўлимдан қолибди-да», деб оталарини далага чиқармай қўйибдилар. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling