Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
Т у л к и: 
Момам айтди, бор деди,
Чўпчак териб кел, деди.
Ўрдан тердим ўн қучоқ.
Қирдан тердим қирқ қучоқ.
Сойдан-чи, саккиз қучоқ.
Шуйтиб келдим кечга чоқ, — 
дебди. 
Тонг отибди. Тулки Жовур чолга: 
— Ота-ота, менга хотин олиб беринг, — дебди.
Жовур чол: 
— Ўғлим, кимнинг қизини олиб берай? — дебди.
Тулки: 
— Подшо бобомнинг қизини олиб беринг, — дебди. 
Жовур чол: 
— Ўғлим, подшо бобонг қизини сенга берармикан, — дебди. 
Тулки: 
— Берса ҳам, бермаса ҳам: «Бир тулки ўғлим бор, шунга қизингизни беринг», деб бир 
сўранг, — дебди. 
Жовур чол тулкини жуда яхши кўрар экан. Сўзи ерда қолмасин деб подшоникига бориб: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
119
— Подшо бобо, менинг тулки ўғлимга қизингизни беринг.— дебди. 
Подшонинг аччиғи келиб: 
— Мен сендай қашшоқ билан қуда бўлмайман, ўғлинг тағин тулки бўлса, — деб дарров 
жаллодларга буюриб, чолни ўлдиртириб юборибди. 
Тулки бир кун подшонинг олдига келиб: 
— Отам қани? — дебди. Подшо: 
— Отангни ўлдириб юбордим, — дебди. Тулки бир жойга бориб: 
Жовур чол, Жовур чол! — деб қичқираверибди. Жовур чолнинг суяклари у ёқдан, бу 
ёқдан шалдираб йиғилиб келиб тирилибди: 
— Ҳа, ўғлим, балли, мени тирилтирдинг, — дебди Жовур чол. 
Тулки яна Жовур чолни подшо олдига юборибди. Бу сафар ҳам подшо Жовур чолни: 
«Сендай Жовур чолга қизимни берар эмишманми, ўғлинг тағин тулки бўлса», деб ўлдиртириб 
юборибди. Тулки яна бир жойга бориб чақириб Жовур чолни тирилтирибди. Уч мартаба 
тирилтиргандан кейин, подшо тулкининг бундай кароматларини кўриб қизини тулкига берибди. 
Тулки қиз ёнига киргандан кейин пўстинини ечиб қозиққа осиб қўйибди, ўзи чиройли бир 
йигит бўлибди. Подшонинг қизи йигитни севиб қолибди. Тулки бўлиб юрганини ёқтирмай, бир 
куни тулки ухлаб ётганида пўстинини ўтга ташлаб куйдирибди. Тулки уйғониб пўстинини 
сўрабди. Хотини: «Сизнинг тулки бўлиб юрганингизни ёқтирмадим. Чиройли ҳуснингизга 
пўстин ярашмайди. Шунинг учун ўтга солиб куйдирдим», дебди. 
Тулки: 
— Бўлмаса сен менга йўқ, мен сенга йўқ, — деб чиқиб кетибди. 
Хотини орқасидан: 
— Мен сизни изласам қаердан топаман? — дебди.
Тулки: 
— Мени излаб сарсон бўлма, агар жуда топмоқчи бўлсанг темир чориқ кийиб, темир ҳасса 
таяниб излайсан. Ҳассанг игнадай, чориғинг қоғоздай бўлиб қолса, шундагина топасан, — деб 
жўнаб кетибди. Тулкининг хотини ҳам подшоликни тарк қилиб темир чориқ кийиб, қўлига 
темир ҳасса ушлаб, бошига қаландар кулоҳ кийиб, дарвишликни ихтиёр қилиб, тулкини 
қидириб кетибди. Тулкини излай-излай темир чориқ қоғоздай бўлибди, темир ҳасса игнадай 
ингичка бўлиб кетибди. Бу орада бир қанча йиллар ўтибди. Бир тоғдан бораётса, тулки кўп 
жўралари билан ов овлаб юрган экан, хотинини кўриб, таниб отидан тушибди. Хотини билан 
кўришиб, сўрашиб, хотинини ўз шаҳрига олиб борибди. Аслида тулки бир катта подшонинг 
ўғли экан. У ўз севгани билан қовушгач, мурод-мақсадига етибди. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling