Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Навоий билан ямоқчининг ўғли


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Навоий билан ямоқчининг ўғли 
Ўтган замонда бир ямоқчи бўлган экан. Унинг ёлғиз ўғли бўлиб мактабга қатнар экан. 
Бир кун мактабга кетаётиб, йигит катта бир болохонада ўтирган чиройли қизни кўрибди-да, 
унга ошиқи беқарор бўлиб қолибди. Орадан бир неча кун ўтгач, қиз кўринмай қолибди. Йигит 
севганини бир кўришга зор бўлиб, кўп азобланибди. Бир кун кечқурун мактабдан қайтиб 
келаётганида беихтиёр бойнинг дарвозасидан кириб, ташқари ҳовлидан ўтиб, тўғри ичкари 
ҳовлига қараб юрибди ва бирдан қизни кўриб юраги ўйнаб кетибди. Эс-ҳушини йиғиб: — Мен 
қаерга кириб қолдим, — деб орқасига қайтибди. Шу пайт ташқаридан бойнинг товуши 
эшитилиб қолибди. Йигит нима қилишини билмай ўзини бойнинг меҳмонхонасига урибди. 
Бойнинг меҳмонхонага бурилганини сезган йигит тезлик билан меҳмонхонадаги гиламни 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
114
йиғиштира бошлабди. Бой ҳовлиқиб жаҳл билан йигитга: 
— Сен кимсан, нима қиляпсан? — дебди. 
Йигит: 
— Мен ўғриман, гилам ўғирлаш учун келган эдим, — дебди. 
Бой ғазабланиб йигитнинг икки қўлини боғлаб қозихонага олиб борибди. Шу пайт қозининг 
ёнида Алишер Навоий суҳбатлашиб ўтирган экан. 
Бой қозига аввал салом бериб, кейин: 
— Тақсир, сизнинг олдингизга ўғри тутиб келдим. Меҳмонхонага кирсам, бу йигит гиламни 
йиғиштириб олиб чиқиб кетаётган экан. Ушлаб олиб ҳузурингизга келтирдим. Энди буни 
жазоласангиз, — дебди. Қози йигитдан: 
— Эй йигит, нимага ўғирлик қилдинг, айт! — дебди. Йигит: — Мен гилам ўғирлаш учун 
кириб, гиламни кўтариб кетай деб турганимда, бой бува келиб қолдилар. Қўлга тушдим, — 
дебди. Қози йигитнинг қўлини кесишга буюрибди. Навоий сўроқ-жавобни эшитиб, разм солиб 
турган экан, тикилиб қараса, йигит таниш кўринибди. Маҳалласидаги Нормат ямоқчининг ўғли. 
Бунинг қўлидан ўғирлик келмайди. Навоий ўйлаб, йигитнинг бу ишида сабаб бўлса керак, 
дебди-да, қозига: 
— Тақсир, ижозат берсангиз, йигитдан бир оғиз гап сўрасам. Сизлар чиқиб турсангизлар. 
Сўраб аниқласам, — дебди. 
Қози билан бой ташқарига чиқиб кетгач, Навоий йигитга қараб: 
— Ўғлим, сени яхши таиийман, отанг ямоқчи, сенинг қўлингдан ўғирлик келмайди. 
Тўғрисини айт, нима бўлди, балки сенга ёрдам қиларман, — дебди. 
Йигит аввал уялиб, айтмабди. Навоий қистай бергач, айтишга мажбур бўлибди. 
— Эй, ота, мен бойнинг қизига ошиқман. Бундан бой ҳам, қизи ҳам хабарсиз. Бир неча 
кундан бери қизни кўра олмай қийналдим. Бугун бехосдан бойнинг уйига кириб қолибман. 
Қизни кўргач, ўзимга келиб, ичкари ҳовлидан қайтиб чиқиб кетаётганимда, бойнинг товушини 
эшитиб қолдим. Ўзимни меҳмонхонага уриб, гиламни йиғиштира бошладим. Ўзимни ўғри деб 
танитдим. Тақсир, менинг бундан бошқа иложим йўқ эди. Аслида ўзингиз билган камбағал 
Нормат ямоқчининг ўғлиман. Бой минг сўраганимиз билан қизини менга бермайди. Нима қилай 
ахир, ота! — деб йиғлабди. 
Шунда Навоий: 
— Бўлди, ўғлим, йиғлама, отанг ўрнига ота бўлиб бойнинг қизини олиб берганим бўлсин! — 
дебди ва қози билан бойни чақирибди. — Тақсирлар, у йигитни ва унинг отасини мен яхши 
биламан. Бу йигитнинг қўлидан ўғрилик келмайди. Бу йигит сизнинг қизингизга ошиқ бўлиб 
қолган экан, бой. Энди сиз ҳозир уйингизга бориб тўй ҳаракатини қила беринг. Мен ўз 
номимдан қизингизга совчилар юбораман. Бу жума ўтиб, келаси жума тўй бўлади. Бу бола 
менинг фарзандим. Сиз билан биз қуда бўлдик, бой бобо, — дебди. 
Бой ҳам, қози ҳам ҳайрон бўлиб, турган ўрнида қотиб қолибди. 
Шундай қилиб, Навоий ямоқчининг ўғлига бойнинг қизини олиб берибди. Ямоқчининг ўғли 
бойнинг қизига уйланиб муроди мақсадига етибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling