Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Эр-хотин ва ўғрилар 
Бир куни кечаси эр-хотин чой ичиб ўтиришган экан, ўғрилар томда дупурлаб юриб 
қолишибди. Буни сезган уй эгаси, хотинига: 
— Чойни шопир, Шомуродга бер, тўрдаги тўрттовига бер, адандаги олтисига бер, ўзинг 
ичиб менга бер, ухлаб ётганлар балони ичсин! —дебди. 
Буни эшитиб ўғрилар: «Одам кўп экан», деб уйга тушолмай қайтиб кетибдилар. 
Тан-сиҳатлик — туман бойлик 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
106
Ўтган замонда бир қашшоқ донишманд чолнинг олдига келиб: 
— Ота, ейишга ноним, кийишга кийимим йўқ, жуда қийналдим, нима қилишимни билмай 
қолдим. Энди қаерга бориб дод десам экан? — дебди. Чол: 
— Сен камбағалмисан? — деса, у: 
— Ҳа, бола-чақаларим ва ўзим очман, кийим-кечагимиз йўқ, — деб ниҳоятда зорланибди. 
Чол: 
— Хўп, бўлмаса менга ўнг қўлингни сот, неча пул берай? — деса, ҳалиги йигит: 
— Йўқ, ўнг қўлим ўзимга керак, сотмайман, — дебди, Шунда чол: 
— Бўлмаса ўнг кўзиигни сот, — дебди. Йигит: 
— Нега мен ўнг кўзимни сотар эканман, у менга доимо керак, — дебди. 
Чол шу тарзда йигитнинг тана аъзоларини бирма-бир сотгин, деб айтиб чиқибди. Йигит 
«йўқ» жавобини қайтаравергач, чол йигитга: 
— Ҳа, бутун мучаларинг соғ бўлса, турмушдан зорланиб нима қиласан. Кишининг тан-жони 
соғлиги — туман бойлиги-ку. «Соғ танда, соғ ақл», деб бекорга айтмаганлар. Соғ бўлсанг 
қандай иш бажарсанг, қўлингдан келади. Кунинг ўтади, — деб жавоб қайтарган экан. 
 
 
Ота васияти 
Бор экан-да, йўқ экан, қадим замонда бир камбағал деҳқон ўтган экан. Унинг ҳовлисида бир 
туп токи бор экан, шу токдан олган ҳосилни сотиб қишин-ёзин тирикчилик қилар экан. Бир кун 
деҳқон бетоб бўлиб ётиб қолибди. Шунда у ёлғиз ўғлини ёнига чақириб бундай дебди: 
— Ўғлим, менинг куним битганга ўхшайди. Сенга айтадиган бир гапим бор. Шуни 
қулоғингга исирға қилиб тақиб ол. Гапим шуки, токларимизнинг орасига икки хум тилла 
кўмилган. Шу тиллани йилда икки маротаба — баҳор ҳам кузда ковлаб олиб, тирикчилигингга 
ишлат. Зора шу билан бойиб кетсанг. 
Отаси шу гапларни айтибди-да, оламдан ўтибди. Бу пайт қиш экан, бола баҳорни орзиқиб 
кутибди. Оламни гуллолага ўраб баҳор ҳам келибди. Йигит кетмонни қўлига олиб, токларнинг 
тагини белбоғ бўйи қилиб ковлаб чиқибди. Бироқ олтин топилмабди. Шу орада токлар куртак 
чиқариб япроқ ёза бошлабди. Йигит тилла қидиришни вақтинча тўхтатиб, ток билан овора 
бўлиб қолибди. Шу йили ток чунонам ҳосил берибдики, йигит уни пуллаб тамом қила олмабди. 
Келаси йил кўкламда ҳам йигит олтин қидириб боғнинг тит-питини чиқариб юборибди. Яна 
олтин топилмабди. 
Бироқ бу йил ток ўтган йилдагидан ҳам кўп ҳосил берибди. Йигит уни пуллаб жуда ҳам 
бойиб кетибди. Лекин ҳамон йигитнинг хаёли отаси айтган олтинда экан. У шу тўғрида хаёл 
суриб ўтирган экан, отасининг қадрдон ошнаси келиб қолибди. Йигит унга воқеани айтган экан, 
чол хохолаб кулибди-да, кейин: 
— Болам, отанг айтган олтинларни олибсан-ку, — дебди. 
— Отахон, боғдан бир мисқол ҳам олтин топганим йўқ, — дебди йигит. 
— Нега ёлғон гапирасан? Бўлмаса, бу бойликларни қаердан орттирдинг? — дебди чол. 
— Меҳнат қилиб топдим. 
— Сен меҳнатни мўл ҳосил олиш учун эмас, олтинни топиш учун қилдинг. Отанг раҳматли 
кўп ақлли одам эди. У сенга меҳнатдан унадиган олтинларни айтган, — дебди чол. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling