Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Тулки билан бўри
Қадим замонда бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг бир ола сигири бор экан. Кунлардан бир куни чол: — Эй кампир ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойидан бир кўмач қил, — дебди. Шунда кампир ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойидан бир катта кўмач қилибди. Кўмачни олиб келиб чол-кампир иккови ўртага қўйибдилар. Шунда кампир: — Қани, чол, синдиринг, — дебди. Чол: — Кампир, сиз синдиринг, — дебди. Кампир яна чолга: — Эй чол, сиз синдиринг, — дебди. Шунда чол «бисмилло» деб синдирмоқчи бўлган экан, кўмач қочиб қолибди. Кўмач ғилдираб қоча берибди, чол-кампир унинг орқасидан қува берибди. Қўрғонни уч айланишибди. Кўмач дарвозадан чиқиб, кўчага қочибди. Кўчага чиққанда, чол-кампир етолмай қолибди. Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 142 Кўмач қочиб бир йилқичининг уйига борибди ва уни чақирибди: — Ҳў, йилқичи, мен ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойиданман. Мени е, мени е, мени емасанг, ота-онангнинг этини е, — дебди. Шунда йилқичи кўмачни ушлаб емоқчи бўлибди. Кўмач қочибди. Йилқичи бир отини миниб, бир отини етаклаб, кўмачни қувиб қолибди. Кўмач қочиб бир подачининг олдига борибди. Кўмач подачини чақириб: — Ҳў, подачи, мен ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойиданман, мени е, мени емасанг ота-онангнинг этини е, — дебди. Шунда подачи, кўмачни емоқчи бўлиб, унга томон юрибди. Кўмач қочибди. Подачи бир ҳўкизни миниб, бир ҳўкизни етаклаб, кўмачни қувиб қолибди, лекин у ҳам кўмачга етолмабди. Кўмач кетаётган экан, йўлда бир тулки уя ковлаб турган экан. Кўмач тулкини чақирибди: — Ҳў тулки, ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойиданман, мени е, мени емасанг ота- онангнинг этини е, — дебди. Кўмач шу ерда туриб икки марта чақирса ҳам тулки ҳеч қарамабди, эшитмагандек бўлиб тура берибди. Шунда кўмач тулкига яқинроқ келиб: — Ҳў тулки, мен ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойиданман, мени е, мени емасанг ота- оиангнинг этини е, — деб бақирибди. Бир вақт тулки кўмачга қараб секин қулоғини қоқибди. Тулки айтибди: — Менинг қулоғим кар, ҳеч нимани эшитмайди. Қулоғимни тутиб турай, сен гапир, шунда эшитаман. Кўмач тулкининг ёнига келибди. Тулки унга қулоғини тутиб турибди, кўмач унинг қулоғи тагига келиб туриб: — Эй тулки, мени е, мени е, мени емасанг, ота-онангнинг этини е, — дебди. Тулки лип этиб кўмачни ушлаб олибди. Тулки кўмачнинг бир чеккасидан тешиб, мағзини еб олибди, кейин тешикни маҳкам қилиб беркитиб қўйибди. Тулки кўмачни кўтариб бир қўйчивоннинг олдига олиб борибди: — Эй қўйчивон, мен сенга бир совға олиб келдим, — дебди. Қўйчивон: — Нима берайин? — дебди. Тулки: — Бир яхши қўзи бериб ола қол. Қўйчивоннинг қорни оч экан, битта қўзи бериб, ҳалиги кўмачни олибди. Тулки: — Эй қўйчивон, мен қўзини етаклаб ўша қирдан ошиб кетганимдан кейин, кўмачни синдиргин, — деб тайинлабди. Тулки қўзини етаклаб қирдан ошиб кетибди. Қўйчивон кўмачни синдирибди, қараса, унинг мағзини тулки еб қўйган экан. Қўйчивон жуда хафа бўлибди. Тулки қўзини етаклаб кетаётган экан, бирдан унинг олдидан ўртоғи бўри чиқиб қолибди. Бўри қўзини кўриб хурсанд бўлибди: — Эй тулки ўртоқ, қўзини неча пулга олдинг? — деб сўрабди. — Қўзини фалон пулга олдим, — дебди-ю, ўтиб кета берибди. Тулки қўзини уйга олиб бориб боғлаб, ўзи қирга ўт ўриб келишга кетибди. Тулки қирдан бир тутам шувоғ ўт олиб келиб, уйда турган қўзини чақирибди: Уйдан-уйга югурдим, Уй шувоғин суғурдим, Қирдан-қирга югурдим, Қир шувоғин суғурдим. Жониворим, қўзичоқ Эшикни оч, эшик оч. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling