Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Оч бўри 
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, бир оч бўри бўлган экан. Кунлардан бир куни у дон 
еб юрган бир хўрозни кўриб қолибди. Бўри хўрозни ушлаш пайига тушибди. Хўроз қанотини 
ёзиб қақ-қақ, дейман деб турган экан, бўри лип этиб келиб хўрознинг қанотидан тишлаб 
олибди. Хўроз кўрса, бўри уни маҳкам ушлаб турган эмиш. Шунда хўроз сўрабди: 
— Э бўри, мени нима қилмоқчисан? 
— Мен сени ейман, — дебди бўри. 
— Мени шундайлигимча есанг ҳеч маза қилмайсан, ейдиган бўлсанг кашнич, пиёз билан 
егинки, дунёда бир маза қилгин, — дебди хўроз.
Бўри: 
— Кашнич, пиёзни қаердан топаман? — дебди.
Хўроз: 
— Кашнич, пиёзни шу яқин орадаги қишлоқдан топасан, сен бориб келавер, мен сени шу 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
139
ерда пойлаб тураман, — дебди. Бўри кашнич, пиёз излаб қетиши биланоқ хўроз париллаб учиб 
кетибди. 
Бўри кашнич пиёзни қийналиб-қийналиб, зўрға топиб келибди. Қараса, хўроз йўқ эмиш. У 
ёққа югурибди, бу ёққа югурибди, ниҳоят хўрозни тополмай, ночор йўлга тушибди. 
Бўри бир ердан ўтиб кетаётган экан, бир қўзи ўтлаб турганини кўрибди, секин келиб қўзини 
ушлаб олибди. 
Қўзи: 
— Э бўри, мени нима қилмоқчисан? — дебди. Бўри: 
— Мен сени емоқчиман, — деб жавоб берибди. 
— Менинг қуруқ гўштимни еганинг билан ҳеч маза қилмайсан, яхшиси бориб коннинг 
тузидан олиб кел, шундан кейин гўштимни маза қилиб еб, армондан чиқасан, — дебди қўзи. 
Бўри қўзини шу ерда қолдириб, кондан туз олиб келгани жўнаб кетибди. Шу пайтдан 
фойдаланиб қўзи қочиб қолибди. Бўри сарсон-саргардон бўлиб кондан туз олиб келса, қўзи 
қочиб кетган эмиш. Қўзини тоза излабди, ахири тополмай яна йўлга тушибди. Бўри кенг чўлда 
югуриб кетаётган экан, унга бир от рўпара келиб қолибди. Бўри тез-тез юриб, отнинг олдига 
ўтиб олибди. От бўрига яқин бориб, уни искаган экан, бўри чаққонлик билан отнинг тумшуғига 
ёпишиб олибди. От хўп уннаб кўрибди, лекин у ўз тумшуғини оч бўридан ажратиб ололмабди. 
Кейин от бир ҳийла қилмоқчи бўлибди. 
— Эй бўри, нима қилмоқчисан? — дебди. 
— Мен сени емоқчиман, — дебди бўри. 
— Ундай бўлса, — дебди от, — аввал менинг орқамга ўт, отам ўлмасдан аввал туёғимга бир 
насиҳатнома ёзиб қолдирган эди. шу насиҳатнома сенга тегишли, сен шуни ўқиб олиб, сўнгра 
мени ея бер, — дебди. Бўри отнинг тумшуғини бўшатиб, унинг орқасига ўтибди, отнинг 
туёғидаги хатни ўқийман деб термилиб, маҳлиё бўлиб турган вақтида от оёғини кўтариб, 
бўрининг оғзига бир тепибди. 
— Эй саводсиз, хатни ўқиёлмасанг нимага орқамга ўтдинг? — дебди от. 
Ҳақиқатан ҳам бўри саводсиз экан. Отнинг қаттиқ тепкисидан бўрининг оғзида битта ҳам 
тиши қолмай синиб ичига кетиб қолибди. Бўрининг тумшуқлари мажақланиб эсини йўқотиб 
гангиб қолибди, бир вақт ҳушига келибди. Бўри ақлини ростлаб ўзига-ўзи таъзир бериб дебди: 
— Кўрдингки хўроз, сенга ким қўйибди кашничу пиёз, кўрдингки қўзини, сенга ким 
қўйибди коннинг тузини, кўрдингки от, еб ёнида ёт, хат билмасанг кетига ўтиб мирза бўлишинг 
уят, — деб алжираб-алжираб ўлиб қолибди. Хўроз, қўзи ва от душмандан қутулиб қолишибди. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling