Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
147 «Бир ангишвона, бир ангишвонага қирқ қатлама, қирқ қатламага оқ эчки» деб жўнабди. Тулкибой оқ эчкини етаклаб кетаётса, бир нор туя боқиб юрган чолни кўрибди. Тулкибой чолга яқин келиб: — Ота, эртагача мана шу эчкини сизга омонат қолдириб кетаман, эртага келиб оламан, — дебди. Чол «хўп» деб эчкини ҳовлисига олиб кириб боғлаб қўйибди. Кечаси чол ухлаганида тулкибой келиб, оқ эчкини еб, терисини қолдириб кетибди. Эртаси тулкибой чолнинг олдига келиб: — Ота, кеча қолдириб кетган омонат оқ эчкини беринг, — дебди. Чол тулкига: — Кечаси эчкини бўри еб, терисини қолдириб кетибди, — дебди. Тулкибой: — Эчкини топиб берасиз, топиб бермаганингизга қўймайман, — дебди. Чол: — Бисотимда биргина нор туям бор, оқ эчкининг ўрнига бераман, — дебди. Тулкибой нор туяни етаклаб: «Бир ангишвона, бир ангишвонага қирқ қатлама, қирқ қатламага оқ эчки, оқ эчкига нор туя» деб, хурсанд бўлиб жўнабди. Тулкибой нор туяни етаклаб юриб, қизи билан ип йигириб ўтирган кампирга учрабди. Тулкибой: — Она, мана шу нор туяни эртагача сизга омонат қолдириб кетаман, эрта билан келиб оламан, — дебди. Кампир нор туяни ҳовлисига олиб кириб боғлаб қўйибди. Кечаси кампир ухлаганда, тулкибой нор туяни ҳовлидан олиб чиқиб, бир чанганлзорга олиб бориб қўйибди, эртаси кампирнинг олдига келиб: — Она, кечаги қўйиб кетган омонат нор туяни беринг, — дебди. Кампир қараса, нор туя боғланган жойида йўқ, ахтариб топа олмабди. Тулкибой: — Топиб берасиз, топиб бермаганингизга қўймайман, — дебди. Кампир тулкидан қўрқиб: — Нор туянг ўрнига беришга ҳеч қандай молим йўқ. Биргина ойдин қизим бор, она-бола ип йигириб кун кечирамиз, — дебди. Тулкибой: — Нор туям ўрнига шу ойдин қизингизни беринг. Бермасангиз, она-бола икковингизни ҳам еб кетаман, — дебди. Кампир ночор, ноилож, ёлғизгина ойдин қизини тулкибойга берибди. Тулкибой ойдин қизни олиб хурсанд бўлиб кампирга қараб: «Бир ангишвона, бир ангишвонага қирқ қатлама, қирқ қатламага оқ эчки, оқ эчкига нор туя, нор туяга ойдин қиз» деб, ойдин қизни қопга солиб, қопнинг оғзини бўғиб, орқасига кўтариб жўнабди. Бир тўқайдан ўтиб кетаётса, узоқдан итини етаклаб келаётган бир овчи кўринибди. Тулкибой орқасидаги қопни ерга қўйиб, ўзи бекинибди. Овчи келиб қопни очиб қараса, ичида бир қиз ўтирган экан. Овчи қопдан қизни чиқариб олиб, қиз ўрнига итини қопга солиб оғзини бўғиб бойлаб қўйибди. Овчи кетгандан кейин тулкибой келиб «овчидан қутилиб қолдим» деб суюниб, қопни орқалаб жўнабди Йўлда кетаётса, қопнинг ичидан овоз чиқибди. Тулкибой: «Йиғлама ойдин қиз, йиғлама, ҳозир уйга етамиз» деб, қадамини илдам ташлаб уйга етиб келибди. Қопнинг ичидан яна овоз келибди. Тулкибой: «Ойдин қиз, қопнинг ичида зерикканга ўхшайсан. «Бир ангишвона, бир ангишвонага қирқ қатлама, қирқ қатламага оқ эчки, оқ эчкига нор туя, нор туяга ойдин қиз чиқ!» деб қопнинг оғзини очибди. Қопнинг ичидан қулоқларини шалпайтириб овчининг ити чиқибди. Ойдин қиз чиқишини кутган тулкибой овчи итнинг ҳайбатини кўриб қочиб кетибди. Ит тулкининг кетидан қувлаб кетибди. Тулки ўзини бир шудгор томонга Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 148 олибди. Тулки югуриб кетаётиб қуён тутиш учун қўйилган қопқонга тушиб қолибди. Қопқоннинг эгаси келиб тулкининг терисини шилиб олибди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling