Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
Бузоқ, эчки ва қўзи 
Бор эканда йўқ экан, бир дангаса бор экан, ҳеч ишга тоби йўқ экан. У ҳатто шу даража 
дангаса эканки, кунга чиқиб ўтиришни ҳам хушламас экан. 
Унинг биргина хотинидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Баҳор келиб, ўтлар кўкариб, ёзнинг 
иссиқ кунлари келмасдан бойлар ўз моллари билан яйловга кўчиб кетар эканлар. Ҳеч қандай 
моли бўлмаса ҳам дангаса хотини билан уларга эргашиб кўчиб кета берар экан. 
Бир қанча вақт ўтгач, дангасанинг хотини ҳар кимнинг ишини қилиб, бир оз пул топибди. 
Кунлардан бир кун дангасанинг хотини топган пулини бериб, айтибди: 
— Биз ҳам мол қилиб, яйловга кўчиб борайлик, бозордан бир мол сотиб олинг. 
Дангаса бозорга тушиб катта ҳайвонлардан сотиб олишга пули озлик қилибди, юриб-юриб 
охири бир қўтир улоқни сотиб олибди. 
Яна бир ҳафта ўтгандан кейин дангасанинг хотини унинг қўлига: «мол олинг», деб яна бир 
оз пул берибди. 
Дангаса бозорга бориб бир қўтир қўзи сотиб олибди. 
Яна бир ҳафта ўтгандан кейин дангасанинг хотини унинг қўлига яна пул бериб: 
— Бозордан бир мол сотиб олинг, — дебди. Дангаса бозорга бориб, бир қўтир бузоқ сотиб 
олибди. 
Шу орада баҳор кирибди. Бойлар мол-ҳоллари билан яйловга кўча бошлабдилар. 
Дангаса олиб келган молларига қарамай, хотини билан бойларга қўшилиб кўчиб кета 
берибди. Хотини ҳам «молимиз бойларнинг моллари ичида юргандир», деб хотиржам бўлиб 
кета берибди. Дангасанинг қиши билан яшаган жойида ҳам ўтлар чиқиб, орадан кўп вақт ўтмай 
унинг қаровсиз қолган моллари семириб кетибди. Энди бузоқ буқа, улоқ серка, қўзи қўчқор 
бўлибди. Учаласи кунда бирга ўтлаб келиб уйда ёта берибди. 
Кунлардан бир куни уйга бўри кириб қолибди. 
Уларни кўриб ўзига уч кунлик овқат деб мўлжаллаб хурсанд бўлиб, ашула айтибди: 
Дингирдик-дингирдик
Бузоқча ҳам бир кунлик 
Дингирдик-дингирдик
Улоқча ҳам бир кунлик.
Дингирдик-дингирдик
Қўзичоқ ҳам бир кунлик. 
Шунда ақлли бузоқ ўйлаб туриб, бўрига бир сиёсат қилиб кўрмоқчи бўлибди: Бузоқ туриб: 
— Эчки, сен эшикни тўс, қўй, сен тешикни тўс, — деб буйруқ берибди. 
Бузоқ тилини чиқариб бўкира бергандан кейин, бўри қўрқиб кетибди, нима қилишини 
билмай, уйдан югуриб чиқиб қочиб кетибди. 
Бўри шошилиб қочиб кетаётганида саккизта бўри бир ерда тўпланиб турган экан. Улардан 
бири: 
— Эй, оғайни, нимага қочиб кетаётибсан? — деб сўрабди. 
Бўри: 
— Мана бу ерда бузоқ-буқа, серка-така, қўзи-қўчқор учови мени ўртага олиб қолган эдилар, 
аранг уларнинг олдидан қочиб кетаётибман, чаққонлик ва абжирлик қилиб қочиб қолдим, 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling