Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Лайлак билан тулки
Лайлак билан тулки дўст бўлган экан. Қимматчилик вақти келиб, иккиси бола-чақаси билан оч қолибди. Бир кун лайлак тулкига: — Тулкибой, сен уйга қараб ўтир. Мен учиб бориб ўзимизга ва болаларимизга овқат топиб келай, — дебди. Тулки рози бўлиб, уйда болаларга қараб қолибди. Лайлак овга кетибди. Тулки уйда ўзининг ва лайлакнинг болаларига қараб ўтираверибди, орадан беш кун ўтибди, етти кун ўтибди, лайлакдан дарак бўлмабди. Тулкининг қорни ниҳоятда очиб, ҳолидан кетай деб қолибди, очдан ўлар ҳолга келибди. Тулки у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, лайлакнинг битта боласини таппа босиб еб қўйибди. Болани еб бўлгандан кейин қараса, лайлак икки тошбақа, бешта қурбақа, икки илонни кўтариб олиб, овдан келяпти. Тулки айтибди: — Эй аттангг-а, бир кун қарасам бўлар экан, дўстим анча озиқ олиб келар экан, нима деб жавоб бераман, —деб йиғлай бошлабди. Лайлак уйга келса тулки дўсти йиғлаб ўтирган эмиш. Лайлак: — Эй тулки дўстим, нега йиғлайсан? — деб сўрабди. Тулки йиғи аралаш: — Ҳай, ҳай лайлак дўстим, бўйни узунжоннинг бири касал бўлиб ўлиб қолди, шунга йиғлаяпман, — деб суякларини кўрсатибди. Лайлак хафа бўлибди. Йиғлабди ва боласини олиб, бошқа ёққа учиб кетибди. Сусамбил Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ғоз карнайчи экан. Ўтган замонда бир бой бор экан. Унинг эшаги ва бир ҳўкизи бор экан. Унинг ери кўп экан, Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 157 қарол-қўшчиларига экин эктириб кун ўтказар экан. Хўжайиннинг ўғиллари кўпинча эшакни миниб юрар эканлар. Хўжайин эшакка яраша эгар-тўқим қилдириб берган экан. Тўқими гажимли, жуда ҳам келишган экан. Шундай қилиб, бу эшакни хўжайин ҳам, хўжайиннинг болалари ҳам яхши кўриб, сув ўрнига шарбат, ўт ўрнига қора майиз бериб боқишаркан. Хайр, эшак сув ўрнига шарбат, ўт ўрнига қора майиз еб маза қилаверсин, энди гапни ҳўкиздан эшитинг. Хўжайин ҳўкизни эртадан кечгача қўшга қўшар экан. Ҳўкиз кечқурун қорни очиб, чарчаб қайтиб келса, унинг олдига бир боғ қуруқ пояни ташлаб қўяр экан. Ҳўкиз бечора ҳар куни бир боғ қуруқ пояга йўлиқиб, қорни очиб, қони қочиб, ранги тўзиб, кўп абгор бўлибди. Бир кун ишдан келиб, пояни егиси келмай атрофга қараса, бояги эшак сув ўрнига шарбат, ўт ўрнига қора майиз еб, маза қилиб ётибди. Шунда ҳўкиз унинг овқатидан егиси келиб, эшакдан: — Ҳой ўртоқ, мен кўп оч қолдим, раҳминг келмайдими? Кел, менга ҳам овқатингдан бер, — дебди. Шунда эшакнинг раҳми келиб, овқатидан берибди. Эшакнинг олдида ҳар доим овқат ортиб ётар экан. Хўжайин эрта билан чиқиб ко рсаки, эшакнинг олдида овқати қолмабди. «Э, эшагимнинг иштаҳаси энди очилибди», — деб кўп-кўп овқат соладиган бўлибди. Бир куни хўжайин чиқиб қараса, эшакнинг овқатини ҳадеб ҳўкиз келиб еяётган эмиш. — Ие, ҳали сенинг қорнинг тўйиб, димоғинг кўтарилиб қолибди-ку, — деб эртаси куни ҳўкизни эшакнинг ўрнига қўйиб, эшакни обориб ҳўкизнинг ўрнига қўшга қўшибди. Эшак шўрлик умрида қўшга қўшилмаган экан, омочни тортишга кўп қийналибди. Охири тақдирга тан бериб, қўшда юришга ҳам кўникиб қолибди. Кечгача қўшда юриб чарчаб, қорни очиб уйга борса, аввалги овқатлар йўқ, шарбат ўрнига бир пақир сув, майиз ўрнига бир боғ поя. Эшак бечора ночор ейишга тушибди. Хайр, шундай қилиб, хўжайин эшакни кузгача тоза ҳам қўшга қўшибди. Куз бўлганда эса унга юк ортиб, узоқ-узоқ ерларга борадиган бўлибди. Бир куни хўжайин эшакни миниб бозорга борибди. Бозордан бир қоп туз сотиб олибди. Тузни эшакка ортиб, устига ўзи миниб, йўлда кетаётса, бирдан ҳаво айниб, ёмғир ёға бошлабди. Ҳаш-паш дегунча дарров йўллар лой бўлиб кетибди. Эшак бечора устида туз, унинг устига хўжайин минган, боз устига юклар ёмғирда вазминлашган, ёмғирдан жунлари ивиб, йўлда аранг юриб келар экан. Ноинсоф хўжайин лоақал эшакнинг оёғидаги тақасини ҳам янгилатиб қўймаган экан. Тақаси сийқаланиб қолгани учун эшак лойда тойилиб, туртиниб борар экан. Устидаги оғир юки босиб, дармони қуриб, бунинг устига хўжайин: — Тез-тез юрмайсанми? — деб қўлидаги халачўпи билан бўйнига ниқтабди, «хих-хих» деб, икки оёғи билан қорнига тепибди. Эшак шу азоб билан бораётиб йўлда бир бузуқ кўприкка келиб қолибди. Бечора эшак тойилиб-тойилиб кўприкнинг устига чиққанида оёғи тойиб, кўприкнинг тешигига кириб қолибди, устидан хўжайин чалқанчасига ағанаб кетибди. Шунда хўжайиннинг қаҳри келиб, чаёндай заҳри келиб, кўп¬рикнинг тагидан бир сўйилни тортиб олиб, ўлганнинг устига тепган дегандай: «Мени ағанатадиган сенмисан», — деб бечора эшакни тоза урибди. Эшакнинг оёғини қисган, ўзини юк босган, бунинг устига калтакнинг аччиғи. Эшак бўйнини ерга солиб, бошини лойга қўйиб, кўзидан ёшини оқизиб ётиб қолибди. Шунда уч-тўрт йўловчи етиб келибди. Эшакнинг аҳволини кўриб, йўловчиларнинг раҳми келибди. Битта йўловчи: — Ҳой, ноинсоф. Эшакнинг аҳволига қарасанг-чи, уни уриб нима қиласан? Устидаги юкини ол, бўлмаса ўлиб қолади, — дебди. Кейин йўловчилар келиб, бири юкнинг устидаги арғамчини қирқибди, бири тузни ағанатибди, бири эшакнинг белидан кўтариб, яна бири думидан ушлаб, кўприкдан чиқариб олибди. Шундан кейин хўжайин тузни ортиб яна йўлга тушибди. Эшак бечора шунча азоб билан қорни очиб уйга зўрға етиб борибди. Боргандан кейин уйдагилар: «Хўжайин ёмғирда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling