Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
159
ҳўкизнинг икки кўзи юмуқ, ҳадеб ухлаяпти. Тушида катта бир йиғин эмиш. Ҳўкизни хўжайини 
йиғинга олиб кирса, ҳалиги ҳўкиз буни йиғиндан қувиб чиқариш учун ҳамла қилиб, югуриб 
қолибди. Шунда бунинг аччиғи чиқиб, келаётган ҳўкизга ҳужум қилиб уни бир сузибди. Шунда 
ҳўкиз шохини ёғлаётган хўжайинни сузиб юборибди. Хўжайиннинг ёғ косаси бир тарафга, ўзи 
иккинчи тарафга учиб тушибди. 
Хўжайин ҳушидан кетибди, ҳушига келгандан сўнг: 
— Ҳали мени сузадиган сенмисан?! — деб ҳўкизни чунон урибдики, қавариб чиқмаган жойи 
қолмабди. Шунда ҳўкиз ётиб йиғлабди, хўрлиги келибди: «Мен хўжайинга шунча ишларни 
қилиб, қанча ҳўкизлар билан уришиб, уларни енгиб, пул ютиб берсам, у эса шугина ҳазилимни 
кўтармай мени ўларча урса, бу менга қандай хўрлик?!» — дебди ва: «Кел-е, мен токай хўрлик 
тортаман, шу хўжайинникидан кетсам, нима бўлар эди, кетаман!»— деб ўрнидан турибди, бир 
чираниб бошвоқни узиб, йўлга тушибди, юриб-юриб бир жойга борса, бояги эшак кўринибди. 
Шунда ҳўкиз эшакни чақириб, орқасидан югурибди. Орқасига қараса, узоқдан бир ҳўкиз уни 
тўхтовсиз чақириб келяпти. 
Эшак тўхтаб турибди, ҳўкиз етиб келибди. Қараса, ўзининг шериги экан. Эшак: 
— Ҳа, ҳўкизвой, нима қилиб юрибсан? — дебди. Ҳўкиз айтибди: 
— Сендан кейин хўжайин мени ҳам тоза азоблади. Мен ҳам «бор-е» деб келавердим. Сен 
қаёққа кетяпсан? 
Эшак: 
— Мен Сусамбилга кетяпман, — дебди. Ҳўкиз: 
— Сусамбил қандай жой? — дебди. Эшак айтибди: 
— Сусамбил ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи, унда азоб-уқубат йўқ, маза қилиб юрасан! 
Ҳўкиз: 
— Бўлмаса мен ҳам борсам бўладими? — дебди. Эшак: 
— Келганинг яхши бўлибди. Иккита эдик, учта бўлдик. Юравер! — дебди. 
Ҳўкиз, эшак, хўроз учови бошидан ўтганларини бир-бирига гапиришиб, ҳасратлашиб 
кетаверишибди. Неча кун йўл юриб, чўл-у биёбонга етишибди. 
Чўлда ҳеч ким йўқ экан. Бир жойда иккита каламуш турар экан. Чўлда озиқ-овқат 
камлигидан, озгина овқат топиш учун кўп жойларга бориб, кўп ерларни қазир эканлар. Шунда 
қорин тўяр-тўймас озгина овқат топишар экан. Бора-бора чўлда овқат топилмай қолибди. Бир 
куни иккала каламуш ейдиган овқати йўқ, қорни очиқиб, энди нима қиламиз деб, уясининг 
оғзига чиқиб шумшайиб ўтиришганда, узоқдан ҳалиги эшак, ҳўкиз ва хўрозлар кўринишибди. 
Бири айтибди: 
— Шу кўринганлар йўловчи бўлади. Юр, улардан овқат олайлик. Зора раҳми келиб, бирор 
нарса ташлаб кетишса, — дебди. 
Иккаласи йўлнинг устига чиқиб турибди. Кўринган ҳайвонлар ҳам етиб келишибди. Шунда 
каламуш улардан овқат тилабди. Эшак туриб: 
— Эй биродарлар, биз ҳам сизларга ўхшаш оч қолганларданмиз. Агар овқат керак бўлса, биз 
билан бирга юраверинглар, — дебди. 
Каламуш эшакдан: 
— Қаерга кетяпсизлар? — деб сўрабди. Эшак: 
— Биз Сусамбилга кетяпмиз, — дебди. 
— Сусамбил қандай жой? — деб сўрабди каламуш. 
— Сусамбилни асло сўрама! Сусамбил ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи, унда азоб-уқубат 
йўқ, маза қилиб юрасан! — дебди эшак. 
— Бўлмаса биз ҳам борайлик, — дейишибди каламушлар. 
Учта эдик, бешта бўлдик, юраверинглар, — дебди эшак. Мана энди булар бешови 
бошларидан ўтган саргузаштларини бир-бирига гапиришиб, Сусамбилга кетаверибдилар. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling