Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарға билан қўзи
www.ziyouz.com кутубхонаси
167 — Э бедана, мени кўп тўйдириб юбординг, овқатни ҳазм қилишим қийин бўлиб қолди. Энди менга бир қизиқ томошаларни кўрсатиб, айлантириб келгин ва мени кулдиргин, — дебди. Бедана учиб бориб, бир сигир соғиб ўтирган кампирнинг олдига яқинлашибди. Пирр этиб учиб сигирнинг шохига қўниб олибди. Кампир буни кўриб чолни чақирибди. Чол беданани уриб олмоқчи бўлибди. Мўлжаллаб туриб таёқ отган экан, бедана учиб кетибди, сигирнинг шохи синибди, ҳуркиб кетган сигир кампир соғган сутни тўкиб юборибди. Буни кўрган тулки кула бериб, ичаги узилай деб қолибди. Бедана хира тулкидан узоқлашиб, у билан хайрлашмай жўнаб қолибди. Тулки эртаси эрта билан яна беданани қидириб кетибди. Бедана бир ўтлоқда ўтларнинг уруғларини еб юрган экан, бирдан завқ билан сайраб юборибди. Агар у сайрамаганда, тулки уни кечгача ҳам тополмас экан. Тулки беданани кўриб, буйруқ қилибди: — Эй, бедана, бугун ҳам мени тўйдириб, хурсанд қиласан, бўлмаса ўзингни еб қўяман, — дебди. Бедана ичида: «Бу хира тулкидан қутулиш керак, у хатарли душман, чунки ухлаб қолганингда ушлаб олса, еб қўйишм мумкин» деб ўйлабди. Бедана тулкига: — Хўп, бугун ҳам тўйдираман, лекин бу яқинда тўн ҳам йўқ, кечагидек дастурхон кўтарган хотинлар ҳам йўқ, шунинг учун қишлоққа яқин жойда бир парча гўшт кўрган эдим, шунга бошлаб бораман, — дебди. Тулки рози бўлибди. Бедана бу гал тулкини чўпонларнинг қопқонига бошлаб борибди. Қопқондаги гўштни кўрган тулки бора солиб ўзини гўштга урибди. Қопқоннинг илгаги чиқиб тулкининг бўйнидан қисиб олибди. Айёр тулки ўз тумшуғидан қопқонга илиниб, кўп азоб чекиб ўлибди. Бедана ҳам, зағизгон ҳам хира ва айёр душмандан қутулиб қолибди. Чўпонлар қопқондаги тулкини кўриб, жуда хурсанд бўлибдилар. Қарға билан қўзи Бор экан, йўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, ўрдак сурнайчи экан, ғоз карнайчи экан, товуқ тақ этди, билмадим қаққа кетди. Бир қарға билан қўзи бор экан. Қарға қўзи ёнига бориб: — Сени ейман, — дебди. — Мени ейишга ейсану, тумшуғинг ҳаром, дарёга бориб чайқаб келиб, ундан кейин егин, — дебди қўзи. Қарға тумшуғини чайқагани дарёга борибди. Дарё сувини пастга тортиб олиб: — Мендан одамлар сув ичади, сенинг тумшуғинг ҳаром, Устабой кулолдан битта кўза олиб келгин, сувни мен берай, сен сувни олиб у ёқда чайқагин, — дебди. Шунда қарға Устабой кулолнинг олдига бориб: — Эй Устабой кулол, беринг кўза, олай сув, чайқай тумшуқ, ейман семиз, аъло қўзи, — дебди. Устабой кулол: — Тупроғим адо бўлиб қолди. Тупроқ олур деган ердан тупроқ олиб келиб бергин, мен янги кўза қилиб бераман, — дебди. Шўрлик қарға тупроқ олурга учиб борибди: — Беринг тупроқ, қилсин кўза, олай сув, чайқай тумшуқ, ейман семиз, аъло қўзи, — дебди. Тупроқ олур: — Тоғнинг бошида бир кийик бор. Шу кийикнинг шохидан олиб кел. Ўша кийик шохи билан қазиб оласан, — дебди. Қарға бу ердан ҳам учиб тоғ тепасидаги кийик олдига борибди: — Ҳой кийик ака, беринг шох, қазий тупроқ, қилсин кўза, олай сув, чайқай тумшуқ, ейман |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling