Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
163
Қопим тўла ўт келтирдим,
Елиним тўла сут келтирдим,
Оч эшикни, жон болам! 
Шунда эчкичалар қувонишиб, эшикни очар эканлар. Она эчки келтирган майса ўти ва 
ширин сути билан болаларини хўп тўйғизар экан. Сўнгра уларни ялаб-юлқаб, эркалаб ухлатар 
экан. Эртасига эчки яна болаларини эмизиб, уларнинг олдига барра ўтларни ташлаб, ўтлоққа 
жўнар экан. 
Улар шундай роҳатда яшаб юрганларида бошларига бир иш тушибди. Шу яқиндаги ғорда 
бир бўри пайдо бўлиб қолибди. Бу оч бўри кексалигидан ўз тўдасидан ажралиб, шу ерда қолган 
экан. Унинг нияти шу орадаги кучсиз ҳайвонларни тутиб еб, кун кўриш экан. 
Она эчки ўтлоқда ўтлаб юрган вақтида бўри ҳам уйқусидан уйғониб ғордан чиқибди ва 
роҳат қилиб керишибди. Унинг қорни ўлгидек оч экан. У тумшуғини юқори кўтариб ҳавони 
искабди ва увлаб юборибди: 
— Ауууввв! Эчки иси келяпти. Шу яқин ўртада эчкилар борга ўхшайди, қорним ҳам очган 
эди, чўққи соқол бефаҳмларни маза қилиб ейдиган бўлдим, — деб ўйлабди бўри. У шундай 
дебди-ю, думини қисиб ғордан водийга қараб секин йўл олибди. Ўтлаб юрган она эчки ўзига 
қараб келаётган бўрини кўриб, елкасидаги ўтни бир чеккага қўйибди, найзага ўхшаш шохли 
калласини бўри томонга қаратиб олибди. Айёр бўри эчкини чалғитиб, унинг ён томонидан 
яқинлашмоқчи экан, она эчки ўзини ўнглаб, бўрини шундай сузибдики, ўткир найзадек 
шохининг учлари бўрининг қорнини ёриб юборишга оз қолибди. Бўри думини қисиб ундан 
четланибди, унга қараб: 
— Шошмай тур, лаънати, сен билан бошқача гаплашаман, — дебди. 
Эчки уйига қайтибди. Бўри ҳам унинг орқасидан қорама-қора бора берибди. Эчки ўз уйига 
яқинлашганда, бўри шу уй яқинидаги ўпқонга тушиб олиб эчкини кузатиб турибди. Эчки эса, 
майин овоз билан болаларини эркалаб чақириб эшикни очишларини сўрабди. Болалари эшикни 
очишиб, она эчки ичкарига кирибди. 
— Болаларим, — дебди эчки, — энди эҳтиёт бўлинглар, ўтлоғимизда бир ёвуз бўри пайдо 
бўлибди. У менга ҳужум қилди, мен зўрға қутулиб қолдим. Мен йўқ пайтда эшикка чиқманглар, 
тағин бўри келиб сизларни еб кетмасин. 
— Хўп, онажон, эҳтиёт бўламиз, — дебди эчкичалар. Ўпқондан ўтирган бўри эчки уйга 
кириши билан у ердан чиқиб, «ҳай-ҳай» дебди лабларини ялаб, «мен онасини емоқчи эдим, бу 
ёқда семиз-семиз болалари бор экан. Онасининг гўштига тишим ҳам ўтмас эди, болаларининг 
гўшти мендай кекса бўри учун яхши, эртагаёқ онаси кетган маҳалда келганим бўлсин» деб 
ўйлабди ва ғорга қайтибди. Эртаси она эчки ўтлагани кетганида бўри эчкининг уйига келиб, 
худди она эчкидек эшикни тиқиллатибди ва қўпол хирилдоқ овоз билан ашула бошлабди: 
Булбули болам,
Лолақизғалдоқ болам,
Орқам тўла ўт обкелдим
Эмчагим тўла сут обкелдим,
Эшикни оч, болаларим! 
Эчки болалари: «Бу хирилдоқ товуш билан ашула айтаётган ким?»—деб сўрабдилар. 
— Мен ойиларинг бўламан, — дебди бўри. 
Эчкилар бу чақирган ўз оналари эмаслигини сезиб қолишибди. 
— Йўқ, сен бизнинг онамиз эмассан, онамизнинг овози сеникига ўхшаш хирилдоқ эмас, 
онамиз оппоқ, қошларида ўсма, кўзларида сурмалари бор, — дебди, эчки болаларидан бири. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling