Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
162
Бўрининг яна бири: 
— Эй маҳмадона! Сен тек тур! Ўзим гапираман. Буларнинг ичида азроил ҳам бор экан. 
Жонни олиш учун найзасини суқса, аъзойи баданинг ачишиб, шишиб кетар экан, — дебди. 
Энди буниси: 
— Ҳе, сен билмайсан! Булар гўркови билан келган экан. Ҳали биз ўлмай туриб, ҳар 
биримизга еттитадан гўр қазиб қўйишибди, — дебди. 
Униси айтибди: 
— Сен кўрмабсан! Булар сўфиси билан келган экан. Ҳали биз ўлмай туриб, дарахтнинг 
тепасига чиқиб, ҳадеб одамларни жанозага чақиряпти. 
Униси: 
— Лекин буларнинг ичида бир каттаси бор экан. Униси эшони бўлса керак. Бизга 
яқинлашмади, лекин нарироқда туриб иш ўргатиб, буларга бақириб турди. Агар униси ҳам 
келганда, биз мутлақо ўлар эдик, — дебди. 
Бўрилар буларнинг афт-ангорини кўриб, гапларини эшитиб, қўрқиб васвасага тушибдилар. 
Подшо: 
— Энди нима қиламиз? — дебди. Ҳалигилар: 
— Эй тақсир, агар балога дучор бўлайлик, кунимиз битибди, ўлайлик десангиз, тураверамиз. 
Бўлмаса қочамиз. Булар бизнинг орқамиздан қувса, ҳали замон етиб келади,— дебди. 
Буни эшитиб бўриларнинг подшоси яна қўрқибди. 
— Бўлмаса туринглар, жўнаймиз, — дебди. 
Шунда ҳамма бўрилар, бу жойга келмай, ҳар ёқда тирқираб юрганларини ҳам топиб келиб, 
Сусамбил тоғини ташлаб қочиб, етти тоғнинг нариги ёғига ўтиб кетишибди. 
Сусамбилликлар энди тамом эркинликка чиқиб, оғзи ошга тегиб, сал кунда семириб 
кетибдилар. Улар гоҳо хўжайинлариникида кўрган кунлари эсга тушса, ўкиниб, бу ердаги 
роҳатларни кўриб севиниб, Сусамбилнинг овини овлаб, довини довлаб, маза қилиб 
юришаверибди. Шу билан мурод-мақсадларига етишибди. 
Эчкининг ўч олиши 
Бир бор экан, бир йўқ экан, баланд тоғ бағридаги серўт, кўм-кўк водийда бир эчки ўз 
болалари билан яшар экан. Биринчи боласи Булбули, иккинчиси Гулсари, учинчиси Саргули, 
тўртинчиси Хамиртуруш, бешинчиси Мирвахўриш, олтинчиси Лолақизғалдоқ деб аталар экан. 
Эчки болаларини жуда ҳам севар, улар учун ҳатто ўз жонини ҳам аямас экан. У ҳар куни тоғ 
бағридаги ўтлоққа ўтлагани чиқиб кетар экан. Болаларига эса, эшикни ичкаридан тамбалаб 
олишни, уйдан ҳеч ёққа чиқмасликни тайинлар экан. Шундан кейин кўм-кўк ўтлоқдаги барра 
ўтлардан тўкиб-тўйиб ер, баланд тоғ бағридан шарқиллаб оқиб тушаётган шишадек тиниқ булоқ 
сувларидан қониб-қониб ичар экан. Унинг бутун фикри-зикри болаларини боқиш экан. 
Болалари учун тоғдаги қалин, барра ўтлардан йиғиб қопга солиб, уларни кўтариб уйга қайтар 
экан, у эшикни оҳиста тақиллатиб, мулойим озоз билан болаларини чақириб шундай дер экан: 
Булбулижон болам,
Саргулижон болам,
Гулсарижон болам,
Хамиртуруш болам,
Мирзахўриш болам,
Лолақизғалдоқ болам,
Оч эшикни, жон болам,


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling