Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
160
Ўша чўлда бир гала ари бор экан. Улар ҳам овқат йўқлигидан оч қолиб, нима қиларини 
билмай, осмонда ғўнғиллаб учиб кетаётган эканлар, бирдан ҳалиги Сусамбилга кетаётган беш 
жониворга йўлиқибдилар. 
Арилар буларни кўриб: «Уҳ, мана овқатнинг конидан чиқдик, керагини олиб қол!» — деб 
чаққани киришибди. 
Шунда эшак айтибдики: 
— Эй укалар, сизлар ҳам бизга ўхшаб оч қолиб қийналганга ўхшайсизлар. Бизнинг 
танамизда шира қолгани йўқ. Сўрганларинг билан ҳеч нарса чиқмайди. Ширамизни 
хўжайинларимиз сўриб олган. Агар овқат керак бўлса, биз билан юраверинглар! — дебди. 
Шунда арилар буларнинг аҳволини кўриб, булар ҳам бизга ўхшаган оч қолганлардан экан, 
деб қаёққа кетишаётганини сўрабди. 
— Биз Сусамбилга кетяпмиз, — дейишибди. 
— Сусамбил қандай жой? — деб сўрабди арилар. 
— Сусамбил ўтнинг бўлиғи, сувнинг тиниғи, унда азоб-уқубат йўқ, маза қилиб юрасиз, — 
дейишибди. 
— Бўлмаса биз ҳам борайлик, — дебди арилар. 
— Майли, бешта эдик, кўп бўлдик, — дебдилар. 
Шунда булар ҳаммаси: «Сусамбил, қайдасан?» деб бошидан ўтганларини гаплашиб
ҳасратлашиб кетаверибдилар. Йўлда кетаётиб: «Қачон Сусамбилга етамиз?» деб, юраклари 
жиғиллаб, гоҳо-гоҳо эшакдан: «Яна бир гапириб беринг. Сусамбил қандай жой ўзи?!» деб 
сўрашар экан. Эшак ҳам Сусамбилни мақтаб, уларнинг кўнглини кўтарар экан. 
Булар: 
— Сусамбилга борсак ундай қиламиз, бундай қиламиз! — деб ўзларича ширин-ширин 
хаёллар суриб боришар экан. 
Булар йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Охири димоғларига Сусамбилнинг хушбўй 
шабадаси урилибди. Сусамбилга ҳам етиб келишибди. 
Сусамбил жуда ҳам кенг, бепоён бир жой экан. Ҳавоси жуда тоза, нариги ёқда улкан тоғ 
бўлиб, унинг шабадаси доим ғириллаб келиб турар экан. Ерда кўм-кўк майсалар, бедалар яшнаб 
ётибди. Бир ёқда буғдой, арпалар; бир ёқда қовун-тарвузлар, бир тараф кета-кетгунча боғ: унда 
узум, анжир, ўрик, шафтоли ва турли-туман мевалар ғарқ пишган. Ариқларда оппоқ сутдай 
сувлар шарқирайди. Борганларнинг бағрига шамол тегибди. 
Шунда бу бечоралар жуда ҳам хурсанд бўлиб кетишибди. Хурсандликдан баъзилари йиғлаб 
олишибди. Улар кўп оч қолишган экан. Ҳар қайсиси истаган овқатини еб, қорнини тўйғазиб, 
вақтларини хушлашиб, сўнгра салқин бир жойга келиб дам олишибди. Йўл азоби — гўр азоби, 
дегандай, кўп чарчаб қолишган экан, шу салқин жойда ётиб узоққина ухлашибди. 
Уйқудан туриб қў1-бетларини ювиб, яна хоҳлаган овқатларини ебдилар. Шу билан булар 
Сусамбилга келиб кўп роҳатланиб қолишибди. 
Сусамбилнинг бир томони баланд тоғ бўлиб, унда кийик дейсизми, ишқилиб кўп 
жониворлар яшар экан. Тоғнинг бир жойида эса бир тўда бўри турар экан. Бир куни 
бўриларнинг подшоси уларни тўплаб, базм қилиб, ичкилик ичиб, кабоб қилиб еб ўтирган экан. 
Шунда бўриларнинг подшоси узоқдан ҳалиги эшак билан ҳўкизни кўриб қолибди: 
— Уҳ, бизга барра кабоб топилди, ҳув ана, ўтлаб юрибди. Уч-тўртта бўлиб бориб шуларни 
оҳб келинглар, кабоб қилиб еймиз, — дебди. 
Бўриларнинг ичида битта ҳовлиқмаси бор экан, у туриб айтибди: 
— Шугина нарсага уч-тўрт кишининг нима кераги бор? Битта ўзим бориб олиб келаман! — 
дебди. 
Бўриларнинг ичида яна битта ҳовлиқмаси бор экан. Ҳалиги бўрининг гапини эшитиб, 
шартта ўрнидан туриб: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling