Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
161
— Ҳов, нима деяпсан ўзинг? Мен турганда сен қаёққа борасан? Ўтир жойингда! Мен ўзим 
бориб олиб келаман! — дебди. 
Бунга у бўрининг аччиғи келибди: 
— Мени писанд қилмаяпсан, сендан нима камлигим бор?! — деб бир-икки даф қилибди. Шу 
ерда иккови олишиб кетибди. 
Шунда бўриларнинг подшоси туриб: 
— Ҳой муттаҳамлар, уришманглар! Бор, икковинг бориб олиб кел! — дебди. Шу билан 
иккови чопқиллашиб кетишибди. Булар кетаётганларида бизнинг сусамбилликларимиз ўтлаб 
юришган экан. Бир вақт ҳўкиз ердаги кўкатни еб, оғзини тўлдириб, бошини кўтариб, ўтни 
чайнаб, тоғ томонга қараб, узоқдан чопиб келаётган иккита бўрига кўзи тушибди. Шунда 
ҳўкизнинг юраги шувуллаб кетибди. У қўрқиб оғзидаги ўтини ерга ташлаб, шерикларини 
чақирибди. Шериклари ҳам бўриларни кўришибди. «Энди нима қиламиз? Қочамизми, 
турамизми?» деб маслаҳатлашибдилар. 
Эшак: 
— Қочсак, қувиб етиб олади, яхшиси қочмаймиз, — дебди. Ҳўкиз айтибди: 
— Башарти олдимизга келса, нима қиламиз? Шунда хўроз: 
— Мен дарахтнинг тепасига учиб чиқиб кетаман, — дебди. 
Каламушлар: 
— Биз ерни кавлаб, кириб кетамиз, — дебдилар. Эшак: 
— Ҳанграб туравераман, — дебди. Арилар: 
— Биз рўпара келганини чақиб, ҳамма ёғини шишириб ташлаймиз! — дебдилар. Ҳўкизга 
ариларнинг гапи жуда ҳам ёқиб тушибди: 
— Бўлмаса сизлар жон борича чақинглар. Қолганларини менга қўйиб беринглар! — дебди. 
Булар маслаҳатни бир қилиб тураверишибди. 
Бир зумда бўрилар етиб келибдилар. Бўрининг ҳалиги ҳовлиқмаси шеригига: 
— Ҳув анавини сен кўтар! Мана буни мен кўтараман, — деб ҳўкизга қараб югурибди. 
Шунда ҳўкиз орқасига қайтиб туриб, бўрига қараб югуриб бориб бир сузганда, бўри «дод» 
деб етти думалаб тушибди. Буни кўриб шериги югуриб келган экан, ҳўкиз уни ҳам қаттиқ сузиб 
ташлабди. Каламушлар қўрққанларидан ерни кавлаб кириб кетишга уринибди. Ер тошлоқ, 
қаттиқ экан, улар кавлаб киролмабдилар, бир зумда аллақанча жойни ўйиб юборибдилар. 
Хўроз бўлса дарахтга чиқиб олиб, ҳадеб «қу-қу-қу» деб қичқираверибди. 
Арилар ҳар иккала бўрига ёпишиб чақаверишибди-чақаверишибди, бир зумда дўмбира 
қилиб шишириб ташлашибди. Бўрилар шунда ҳам қочмай, жонҳолатда келиб, ҳўкизга 
ёпишибдилар. Ҳўкиз уларни сузавериб, аъзойи баданини яра қилиб ташлабди. Эшак бўлса 
нарироқда бор овози билан ҳанграб, нари бориб-бери келиб тураверибди. 
Бир вақт бўрилар олишиб-олишиб чарчашибди. Қараса, ҳўкиз билан арилар ўлдириб 
қўядиган. Шунда дастлаб ҳалиги ҳовлиқма бўри қочишга тушибди, орқасидан буниси 
эргашибди. Булар шу қочганича подшонинг олдига етиб боришибди. Бу бўриларнинг ҳамма ёғи 
ёрилган, қонлари оққан, ари чаққан юзлари шишиб, кўзлари кўринмайдиган бир аҳволда экан. 
Подшо ва шериклари буларнинг аҳволини кўриб, ранги ўчиб, қони қочиб, ияклари қалтираб, 
кўзлари ялтираб қолибди. 
Подшо: 
— Сизларга нима бўлди? — деб сўрабди. 
— Эй тақсир, булар барра кабоб эмас, бошга келган бало экан! — дейишибди. 
— Ҳа, нима бўлди? — деса, бўрининг бири: 
— Булар бизнинг жонимизга қасд қилиб келган экан. Буларнинг ичида мункар-накири
унинг бир жуфт гўркови ҳам бор экан. Мункарнакир гурзиси билан бир урганда, агар шер бўлса 
ҳам, неча думалаб кетади, — дебди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling