Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
149
бўлмаса, ўлар эдим, — дебди. 
Бўрилар айтибди: 
— Шошма, бизни уларнинг олдига бошлаб бор, уларни бир ейлик. 
Дангасанинг моллари ҳам бўриларнинг тўдаланиб келишини билиб, ўзларини панага 
олибдилар. Ҳовлида бир туп ўрик бор экан. У ўрикнинг айрисига эчки билан қўзи бузоқни бир 
амаллаб кўтариб чиқазиб қўйибдилар. Унинг кеткдан шу ўрикка қўзи кейин эчки чиқиб 
яширинибди. 
Бирдан ҳовлига тўққиз бўри кириб келибди. Бўрилар уйни, молхонани қараб, қидириб-
қидириб бузоқ, эчки, қўшни тополмай, бошлаб келган бўрини «бизни алдадинг», деб 
койибдилар. Қочиб борган бўри: 
— Худди мана шу ерда кўрган эдим, — деб уларни ишонтирибди. 
Тўққиз бўри ўрик остига тўпланиб фол очибдилар. Шу пайт ўрик устидаги бузоқ шохга 
ўрнашиб туролмай секин-секин оға бошлабди. 
Шунда бузоқ аста-секин: 
— Эй, оғиб кетяпман, оғиб кетяпман, — дебди. Эчки: 
— Тилингни тишла, тилингни тишла! — дебди. Ахири бузоқ ўрнашиб туролмай гумбиллаб 
фол очаётган бўрилар устига ағанаб тушибди. Эчки бўлса, ўрик устидан туриб: 
— Фол очганини ушла, фол очганини ушла! —деб бақирибди. 
Тўққиз бўри қўрқиб, тўққиз ёққа қочибди. Бўрилар қочиб, бориб-бориб бир ерга 
тўпланибдилар. Эсон-омон қутулганлари учун шодланиб бир-бирига: 
— Фолчисини ушла, деб бақиради, улар бизнинг фолчимизни ушлаб олгандан сўнг авлод-
аждодимизни қўймай қуритар эди. Яхшики вақтида қочиб қолдик, энди бошқаларга ҳам 
айтайлик, бу ерларга ҳеч келмасинлар, — дейишиб жўнаб қолишибди. 
Дангасанинг моллари бўрилардан соғ-саломат қутулиб, семириб, хурсанд бўлиб юрибдилар. 
Кунлардан бир куни дангасанинг хотини: 
— Эй, бизнинг молларимиз бор эди, улар қаёқда қолди? — деб сўрабди. 
Кейин эр-хотин молларини қидириб йўлга тушибдилар. Дангасага ҳам ғайрат кирибди. 
Улар ўз ҳовлиларига келиб кўрсалар, моллари ўтлаб юрган экан. Шу билан эр-хотин ҳам 
молга эга бўлиб мурод-мақсадига етган экан. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling